Кириш Регистрация

STD.UZ/LOKOMOTIV

Локомотив

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Андрей Микляев: «Саудия Арабистонига ижобий натижа билан қайтиш мақсадида келганмиз»

“Локомотив” бу йилги Осиё чемпионлар лигасини 20 февраль куни бошлайди. “Темирйўлчилар” Саудия Арабистонида “Ат-Таъвун” меҳмони бўлишади.

Жамоа ОЧЛ регламентига кўра бугун ўйин бўлиб ўтадиган стадионда бир соатлик машғулот ўтказди. Унгача эса куннинг бошқа тадбирлари ташкил қилинди.

Дастлаб жамоа делагацияси истиқомат қилаётган меҳмонхонада ҳар иккала клуб вакиллари ҳамда учрашув расмийлари иштирокида митинг бўлиб ўтди. Бунда баъзи ташкилий масалар ҳамда эртанги ўйинда кимнинг қайси формада тўп тепиши аниқлаб олинди.

Демак, “Локомотив” “Ат-Таъвун” билан кечадиган баҳсда қизил рангли, рақиб жамоа эса сариқ рангли футболкаларда ўйнайди. Учрашув маҳаллий вақт билан 18:40да (Тошкент вақти билан 20:40) старт олади.

Митингдан сўнг ўйинолди матбуот анжумани ташкил қилинди. Бунда дастлаб меҳмонлар иштирок этишди. “Локомотив” бош мураббийи Андрей Микляевга 33-рақамдаги футболчимиз Олег Зотеев ҳамроҳлик қилди.

Андрей Геннадьевич саволларга жавоб қайтарар экан, “Локомотив” яна бир бора Саудия Арабистонига ташриф буюрганидан мамнун эканлигини айтиб ўтди.

“Биз бу ерга неча марта келган бўлсак, ҳар сафар илиқ таассуротлар билан қайтганмиз. Умид қиламанки, бу сафар ҳам шундай бўлади. “Ат-Таъвун” Осиё чемпионлар лигасида биринчи бор иштирок этмоқда, улар бундан хурсанд эканликлари турган гап”.

“Биз эртага шу йил ҳисобидан биринчи расмий учрашувни ўтказамиз ва ўйин қандай кечишини олдиндан айтиш қийин. Саудия чемпионатида мавсум айни қизғин паллага кирган, бизда эса чемпионат ҳали бошлангани йўқ. Лекин биз бу ҳақда ўйлаётганимиз йўқ, чунки бу ерга ижобий натижа билан қайтиш мақсадида келганмиз”.

“Ат-Таъвун”ни яхшилаб ўрганишга ҳаракат қилдик. Уларнинг охирги иккита учрашувини диққат билан кузатиб чиқдик. Жамоа яхши ҳолатда. Биз мавсумга тайёргарликнининг асосий қисмини дастлаб Дубайда, кейин Анталияда олиб бордик. Йигитлар эртанги ўйинга тайёр” – дея айтиб ўтди Андрей Микляев.

Журналистлардан бири Олег Зотеевга қуйидаги савол билан мурожаат қилди: “Саудияда футболчилар тезкор ва техникаси зўр, Ўзбекистонда эса жисмонан кучли футболчилар кўп. Бу ҳақда нима дея оласиз?”

Ушбу саволга жавобан Зотеев қуйидаги фикрни билдирди: “Ўзбекистонда ҳам техник томонлама маҳоратли футболчилар кўп, хусусан бизнинг жамоада ҳам бундай футболчилар етарлича топилади. Агар ишонмасангиз, эртага ўйинимизни кўринг ва бунга ўзингиз гувоҳ бўласиз”.

Киритилди: 20.02.2017 00:07. Ўқилди: 9951 марта. Фикрлар: 1 та.

Суперлига

ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Динамо 0 0
2 Зомин 0 0
3 Локомотив 0 0
4 Қизилқум 0 0

Футзал

Футзал. Клублар ўртасида ОЧ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Қўқон-1912 3 9
2 Пахтакор 3 6
3 Локомотив 3 3
4 Бухоро 3 0

Сўнгги учрашув

04.04.2024. Суперлига. 5-тур.
19:15
Локомотив
1-2
Андижон

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.