Кириш Регистрация

STD.UZ/LOKOMOTIV

Локомотив

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

ОЧЛ. «Локомотив» сафарда мағлубиятга учради

"Локомотив" Осиё чемпионлар лигасининг янги мавсумини мағлубият билан бошлади.

Тошкентликлар Саудия Арабистонига ғалаба умидида ташриф буюришганди. Бироқ стадиони ва формасининг ранги бизнинг "Пахтакор"га ўхшаш бўлган "Ат-Таъвун"га, "Пахтакор"нинг мухлисларидан фарқли равишда стадионни тўлдириб ўтган ишқибозлар катта ёрдам беришди. Бурайдаликлар маҳорат жиҳатдан "Локо"дан устун эмасдилар, аммо мухлисларнинг қизғин қўллаб-қувватлаши, ОЧЛдаги дебют ўйиндаги катта иштиёқ жамоанинг ғалаба қозонишига катта ёрдам берди.

Еличич шогирдлари тўпни яхши назорат қилишди, баъзи комбинацияларни амалга оширишга интилишди. Аммо бу назорат дарвоза томон бирор марта ҳам аниқ зарба беришга ёрдам бермаса, бундан не наф? Демак, темирйўлчилар ҳали ўз ўйин услубларини такомиллаштиришлари керак бўлади.

"Локомотив" сафардан ҳеч бўлмаганда бир очко билан қайтиши мумкин эди, агар Нестеров қўпол хатога йўл қўймаганида. Баҳснинг 68-дақиқасида бурчакдан етказилган узатма пайтида тўп Нестеровнинг устидан ошиб ўтди ва Талал ал-Абсий бўш қолган дарвозани бош билан ишғол қилди.

Қолган дақиқаларда "темирйўлчилар" олдинга ташланишди, лекин хавфли вазиятларга кўпроқ "Таъвун" футболчилари эга бўлишди.

Якунда эса ўз тарихида илк марта ОЧЛда иштирок этаётган "Ат-Таъвун" ўз мухлисларига улкан қувонч улашган ғалабани қўлга киритди.

"Локомотив" кейинги ўйинни 27 март куни Тошкентда БААнинг "Ал-Аҳли" клубига қарши ўтказади.

ОЧЛ, "А" гуруҳи, 1-тур.
"АТ-ТАЪВУН" (Саудия Арабистони) - "ЛОКОМОТИВ" (Ўзбекистон) - 1:0
Гол: Талал ал-Абсий (68)
Огоҳлантиришлар: Талал ал-Абсий (80), Мадаллаҳ ал-Оян (85) — Муҳаммад Коне (76)
"Ат-Таъвун": 23. Султон Ал-Ғамдий, 4.Рикардо Мачадо, 5.Талал ал-Абсий, 6.Абдулраҳмон ал-Барака, 10.Жиҳод ал-Ҳуссайн, 14.Муҳаммад Абу Сабон, 16.Найиф ал-Муса, 17.Маҳмуд Муоз, 19.Н'Дийе, 29.Санмартин, 49.Аҳмад аз-Зайн
"Локомотив": 1.Игнатий Нестеров, 5.Кахи Махарадзе, 11.Садриддин Абдуллаев (Қувондиқ Рўзиев 67), 15.Сардор Мирзаев, 17.Салим Мустафоев, 18.Темур Кападзе (Саламат Қуттибоев 87), 20.Ислом Тўхтахўжаев, 28.Шуҳрат Муҳаммадиев, 33.Олег Зотеев (Марат Бикмаев 57), 42.Муҳаммад Коне, 99.Жалолиддин Машарипов
Бош ҳакам: Аҳмад ал-Каф (Уммон)

Киритилди: 20.02.2017 22:38. Ўқилди: 9584 марта. Фикрлар: 20 та.

Суперлига

ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Динамо 0 0
2 Зомин 0 0
3 Локомотив 0 0
4 Қизилқум 0 0

Футзал

Футзал. Клублар ўртасида ОЧ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Қўқон-1912 3 9
2 Пахтакор 3 6
3 Локомотив 3 3
4 Бухоро 3 0

Сўнгги учрашув

04.04.2024. Суперлига. 5-тур.
19:15
Локомотив
1-2
Андижон

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.