Кириш Регистрация

STD.UZ/LOKOMOTIV

Локомотив

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Андрей Микляев: «Биринчи турда мағлубият ўрнини ғалаба орқали тўлдиришимиз керак»

Эртага Осиё чемпионлар лигасининг 2-тури доирасида "Локомотив" ўз майдонида БААнинг "Ал-Аҳли" клубини қабул қилади. Учрашувдан олдин ташкил этилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида Андрей Микляев ва футболчи Жалолиддин Машарипов иштирок этишди.

А.Микляев:
— Эртанги ўйиндаги масъулиятни яхши ҳис қилиб турибмиз. Биринчи турда ютқазиб қўйдик. Ўша ўйинда яхши ўйнашимиз, мағлуб бўлмаслигимиз мумкин эди. Аммо футбол шунақа ўйин, битта хато қимматга тушади. Энди йўқотилган очконинг ўрнини тўлдиришимиз керак. "Ал-Аҳли" жамоаси сўнгги ўйинларда кам ютқазмоқда. Жамоа кўп гол урмайди, шу билан биргаликда, кам гол ўтказади. Ўйлайманки, бу жамоани мағлуб эта оламиз. Вазиятни ўнглаш учун биз фақат ғалаба қозонишимиз керак.

Ж.Машарипов:
— Эртага бизга қарши Осиёнинг энг яхши клуби майдонга чиқади. Илк турда ютқаздик, энди ютқазишга ҳақимиз йўқ. Футболчиларнинг барчаси ғалаба қозониш ҳақида ўйламоқда.

Жамоага секин-секин мослашяпман. Мураббийлар штаби ва футболчилар мени жамоага яхши қабул қилишди. Жамоанинг ютуқларига ўз ҳиссамни қўшишни истайман.

"Локомотив" сафида клубнинг ОЧЛда ўтган мавсумдаги натижасини яхшилаб, ярим финалга етиб боришни истаймиз. Бундай натижа қайд эта олишимизга ишонаман.

— Эртага жамоа ҳужумкор ўйин кўрсатадими?
— Биз шу ҳақида ўйлаяпмиз. Биринчи баҳсда ҳужумдаги ўйинимиз яхши чиқмади. Кўп вазият ярата олмадик. Бунинг устида ишлаяпмиз. Эртага кўпроқ ҳужум қилиб, гол уришга ҳаракат қиламиз.

— "Локомотив" сафида ҳужумчилар бўлишига қарамай, жамоа биринчи турда номинал ҳужумчисиз ўйнади. Буни нима билан изоҳлайсиз?
— Ҳужумчиларимизда кичик жароҳатлар борлиги сабабли биринчи ўйинда Машариповни ҳужумда ўйнатишга қарор қилдик. Эртага эса кўрамиз. Сафимизда номинал ҳужумчилар кўп эмас. Эртага номинал ҳужумчини майдонга туширсак керак.

— Биринчи баҳсда жамоа майдон марказини рақибга бой бериб қўйди. Ярим ҳимоячилар билан боғлиқ муаммолар борми?
— Таркиб борасида айрим муаммоларга дуч келдик. Шу ҳақида гапирмоқчи эдим. Алибоев тиззасидаги жароҳат туфайли 2-3 ҳафтадан бери шуғулланмаяпти. Бундан ташқари Диёр Туропов ва Бобожоновда жароҳатлар бор. Бу футболчилар эртага майдонга тушишмайди.

— Биринчи ўйинда Нестеров хато қилди ва жамоа гол ўтказиб юборди. Игнатийнинг руҳий ҳолати қандай?
— "Ат-Таъвун"га қарши ўйиндан кейин у хато қилганини тушуниб турганди. Биз у билан гаплашдик. Нестеров ўз устида ишламоқда, ҳозир ҳаммаси жойида. У ўйинга тайёр. Игнатий жамоамизнинг биринчи рақамли дарвозабони ҳисобланади.

— Ўтган мавсумда Темурхўжа Абдухолиқов қизил карточка олганди. Аввалги турда Бикмаев ўз жаҳлини тийиб тура олмади. Араб жамоалари футболчиларимизни жаҳлини чиқаришга ҳаракат қилишади. Бунга аҳамият қаратиляптими?
— Бикмаев билан гаплашдик. "Ат-Таъвун"га қарши ўйинда у ўзини тия олмаган бир вазият бўлди. Футболчи профессионал бўлиши керак, жамоани қийин ҳолатга тушириб қўймаслиги лозим.

— Сергеев Хитойда "Пахтакор"га қайтганида бундан хурсанд бўлдим. Боиси, футболчининг устида ишлаб, уни янада ўсишига ёрдам бериши мумкин. Футболчиларимиз хориж клубларига ўтганидан кейин ўсишда тўхтаб қолишмоқда. Биргина Иван Нагаевни эслаш кифоя. Футболчиларни клубда олиб қолиб, уларнинг янада ўсишига ёрдам бериш маъқул иш эмасми?
— Шоаҳмедов ва Абдухолиқовнинг Қатар клубига ўтиши кутилмаганда рўй берди. Биз йиғинларда иштирок этаётганимизда таклиф тушди. Клуб раҳбарияти уларнинг хориж клубида ўзини синаб кўришига рухсат берди. Футболчиларни мажбуран ушлаб туриш қийин. Биз уларнинг легионер сифатида чет эл клубларида ўзини кўрсатишларини истаймиз. Бу футболчиларни йўқотиш биз учун ҳам ўзига яраша зарба бўлди.

Киритилди: 26.02.2017 12:47. Ўқилди: 8354 марта. Фикрлар: 2 та.

Суперлига

ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Динамо 0 0
2 Зомин 0 0
3 Локомотив 0 0
4 Қизилқум 0 0

Футзал

Футзал. Клублар ўртасида ОЧ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Қўқон-1912 3 9
2 Пахтакор 3 6
3 Локомотив 3 3
4 Бухоро 3 0

Сўнгги учрашув

04.04.2024. Суперлига. 5-тур.
19:15
Локомотив
1-2
Андижон

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.