Кириш Регистрация

STD.UZ/LOKOMOTIV

Локомотив

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Андрей Микляев: «Ҳисобни очганимиздан кейин ишимиз енгиллашди»

Олий лиганинг 2-тури доирасида "Локомотимв" ўз майдонида "Сўғдиёна"ни қабул қилиб, йирик ҳисобда ғалаба қозонди. Учрашувдан кейинги ташкил этилган матбуот анжуманининг дастлабки қисмида мезбонлар бош мураббий Андрей Микляев иштирок этди.

— Ўйин қийин бўлишини кутгандик. "Сўғдиёна" ютқазишни истамайдиган клуб, уларнинг "Бунёдкор"га қарши ўйинини ўрганиб чиққандик. Жиззахликлар ҳақида фақат илиқ фикрларни айтиш мумкин. Жамоа яхши ҳимояланади. Бизнинг асосий вазифамиз тезроқ гол уриб олишдан иборат эди. Шунда ишимиз анча енгиллашарди. Ўйин бошида 3та яхши имкониятларга эга бўлдик, аммо улардан фойдалана олмадик. Дарвозабон яхши ўйнади. Шундан кейин биринчи бўлимда ўйинимиз қовушмади. Иккинчи бўлимда гол уриб олганимиздан кейин барчаси ўзгариб кетди. Учта гол урганимиздан кейин ҳам вазиятларга эга бўлдик. Қийин кечган ўйинда 3:0 ҳисобини яхши натижа деб ўйлайман.

— Муҳаммад Коне ва Саламат Қуттибоев нима учун бугунги баҳсда иштирок этишмади?
— Қуттибоев "Машъал"га қарши ўйинда кичик жароҳат олганди. Шунинг учун уни ОЧЛ доирасида кейинги ўйинга асрашга қарор қилдик. Коне эса ҳимоядаги ротация сиёсати туфайли бугун захирада қолди. Ихтиёримизда тенгкучли ҳимоячилар бор, уларнинг барчасига ўйин амалиётини беришимиз керак.

— Салим Мустафоев нима мақсадда захирага олинди?
— Ҳисоб 0:0 бўлиб турганимизда ҳужумдаги фаолликни оширишимиз керак эди. Зотеев эса ҳужумни жонлантира олади.

— Садриддин Абдуллаев ҳимоявий ўйинда иштирок этмайди, ҳужумнинг бошланғич қисмида яхши пас бера олмайди. У нима учун асосий таркибда майдонга туширилди?
— У учрашувдан учрашувга ўз ўйинини кучайтириб боряпти. Бошқа томондан, ярим ҳимоячилар — Қуттибоев, Туропов, Алибоевни жароҳат туфайли майдонга тушира олмасдик. Абдуллаев ўткир пас орқали ҳужумчиларни яхши позицияга чиқара олади. Биринчи бўлимда унинг узатмасидан Бикмаев қулай вазиятга чиқди, аммо гол ура олмади.

— Жалолиддин Машарипов кучли ўйин кўрсата олмаётгандек. Бунинг сабаби нимада?
— Нафақат Жалолиддин, балки янги футболчиларнинг барчаси жамоага тўла мослашиб олиши учун вақт керак. Машарипов фақат "Пахтакор"да ўйнаган. Янги жамоадаги қандай ҳужум қилиш, қандай ҳимояланиш каби янги талабларга у мослашиши керак. У ҳаммасини тушунмоқда, мураббийларнинг талабига қулоқ солмоқда. Аҳамият берган бўлсангиз, Зотеев тушганидан Жалолиддин ҳужумда яхшироқ ўйнай бошлади.

— Пенальти борасидаги фикрингиз?
— Менинг фикримча, пенальти 100 фоизли эди. Ҳимоячи позицияни бой берди ва футболчимизни йиқитди.

Киритилди: 08.03.2017 19:17. Ўқилди: 8273 марта. Фикрлар: 1 та.

Суперлига

ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Динамо 0 0
2 Зомин 0 0
3 Локомотив 0 0
4 Қизилқум 0 0

Футзал

Футзал. Клублар ўртасида ОЧ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Қўқон-1912 3 9
2 Пахтакор 3 6
3 Локомотив 3 3
4 Бухоро 3 0

Сўнгги учрашув

14.03.2024. Суперлига. 3-тур.
18:45
Локомотив
3-0
Пахтакор

Навбатдаги учрашув

29.03.2024. Суперлига. 4-тур.
19:15
Қизилқум
-:-
Локомотив

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.