Кириш Регистрация

STD.UZ/LOKOMOTIV

Локомотив

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Ари: «Муҳими «Локо»га манфаат келтириш»

«Краснодар»даги ўйинлари орқали ном қозонган бразилиялик ҳужумчи Ари жорий мавсумни «Локомотив» сафида якунлайдиган бўлди. У «темирйўлчилар» таркибидаги дебютини Россия кубоги доирасида «Тосно»га қарши кечган ўйинда нишонлади. «СЭ» нашри мухбирлари шу учрашувдан сўнг Арини суҳбатга чорлаб, унинг янги жамоадаги илк таассуротлари ва «Краснодар»дан кетиши сабабларига қизиқишди.

- «Локо»даги дебютингизни қандай баҳолайсиз? У омадли чиқдими?

- Очиғи, анча хотиржам тўп суришни ўйлагандим. Аммо эҳтиросларни жиловлай олмадим. Умуман, Москвага қайтганимдан хурсандман, илк учрашувдаёқ «Локо»даги голларим ҳисобини очишни режалаштиргандим. Гарчи бу ниятим амалга ошмаган бўлсада, мамнунман, барибир. Зеро, жамоамиз ғалабага эришди.

- «Темирйўлчилар» сафидаги ватандошларингиз сизни қандай қарши олишди?

- Жуда яхши! Нафақат улар, балки бошқа футболчилар ҳам илиқ кутиб олишди.

- Клубга талаб даражасида мослашишингиз учун қанчадир муҳлат керакдир...

- Менимча, йўқ. Ҳарқалай, жамоада ўзимни худди уйдагидек ҳис қиляпман.

- Мавсум якунига қадар мўлжалланган мақсадларингиз қандай? Масалан, 5-6та гол уриш...

- Йўқ, муҳими - жамоага манфаат келтириш. Шахсий натижалар - иккинчи даражали масала.

- Аҳамиятли томони, «Локо»га ўтишингиз ўта қисқа вақт ичида ҳал этилди.

- Аслида «Краснодар» билан боғлиқ воқеалар хусусида сўз очишни истамасдим. Чунки ўтган иш туфайли куйинишдан наф йўқ. Ҳа, у ерда айрим кўнгилсизликларга дуч келганим рост. Хайриятки, ҳаммаси ортда қолди, яъни жамоа билан хайрлашдим. Ҳозирги ижара келишуви менга фойда келтиради, менимча. Тўғрироғи, фойда келтира бошлади. Ахир «Краснодар» кубок турниридан чиқиб кетди, биз эса ярим финалдамиз!

- Шартномага имзо чекишдан аввал клуб президенти ёки спорт директори билан алоҳида гаплашдингизми?

- Йўқ, ҳаммаси жуда тез рўй берди. Аввалига «Краснодар» мени «Галатасарой»га юборишни ўйлаганди. Аммо бу таклифни қабул қилмадим. Кейин Хитойдан манфаатли таклифлар тушди. Бироқ клуб раҳбарлари мени қўйиб юбормасликларини айтишди. Трансферлар бозорининг охирги куни эса фақат «Локомотив»га ўтишим мумкинлигини маълум қилишди.

- «Инстаграм» орқали «Локо» президентига миннатдорчилик изҳор этганингиз боиси нима?

- Гап шундаки, «Локомотив» аввалроқ ҳам мен билан боғланишга уриниб кўрган, яъни жиддий қизиққанди. Қолаверса, шартнома тузиш учун вақт жуда оз эди - трансферлар бозори ёпилишига саноқли соатлар қолганди. Шундай экан, масалани тезкор равишда ҳал қилишгани ва менга яхши муносабатда бўлишгани учун клуб раҳбарларига яна бир марта раҳмат. Энди бунга ишончли ўйинларим билан жавоб қайтаришим шарт.

- Мана, «Локо»нинг афсонавий мураббийи раҳбарлигида ишлаяпсиз. У қандай таассурот уйғотди?

- Сёминнинг табиатан вазмин, адолатли ва топшириқни аниқ тушунтирадиган мутахассис эканлиги шундоқ сезилиб турибди. Жамоадаги нуфузи ҳам жуда баланд. Унинг «Локо»да қандай натижаларга эришгани билан қисман танишиб чиқдим. Албатта, Сёминнинг барча кўрсатмаларини кўнгилдагидек бажаришга ҳаракат қиламан.

- Мухлисларни 1 ой ёрқин ўйнаганингиздан сўнг бирданига сустлашиб қолиш одатингиз хавотирга соляпти. Уларга қандай жавоб берасиз?

- «Локо»га ижара келишуви асосида келдим. Ихтиёримда 3 ой бор ва бу имкониятдан тўлақонли фойданишим керак. Мухлислар ўйинимга қараб, хулоса чиқараверсинлар. Умид қиламанки, улар тез орада хавотирлари ўринсиз эканлигига амин бўладилар.

- Энди «Краснодар» ҳақида. Айтишларича, жамоа мураббийига машғулотлардаги ҳаракатларингиз ёқмай қолган экан.

- Тўғриси, краснодарликлар мени сотмоқчи эдилар ва тезроқ кетишим учун босим ўтказдилар. «Локо» варианти юзага келишидан олдин Хитойга йўл олишни ўйлагандим. Шукрки, якунда Россияда қолдим. Бундан мамнунман, «Локо»нинг асосий таркибидан жой олиш учун бор маҳоратимни ишга соламан.

- Демак, «Краснодар»нинг сизга нисбатан норозиликлари машғулотларга боғлиқ эмас, шундайми?

- Ҳа, бундай гап-сўзларнинг барчаси ёлғон. Далил сифатида тестларда қайд этган натижаларимни кўрсатишим мумкин, турли жиҳатлар бўйича етакчилар қаторидаман. Хуллас, мени сотишни режалаштиришгани учун шундай гап-сўзлар урчиди, деб ўйлайман.

Киритилди: 10.03.2017 11:03. Ўқилди: 5445 марта. Фикрлар: 1 та.

Суперлига

ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Динамо 0 0
2 Зомин 0 0
3 Локомотив 0 0
4 Қизилқум 0 0

Футзал

Футзал. Клублар ўртасида ОЧ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Қўқон-1912 3 9
2 Пахтакор 3 6
3 Локомотив 3 3
4 Бухоро 3 0

Сўнгги учрашув

14.03.2024. Суперлига. 3-тур.
18:45
Локомотив
3-0
Пахтакор

Навбатдаги учрашув

29.03.2024. Суперлига. 4-тур.
19:15
Қизилқум
-:-
Локомотив

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.