Кириш Регистрация

STD.UZ/LOKOMOTIV

Локомотив

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Алиризо Мансуриан: «Локомотив»нинг ўйини менга яхши маълум»

Осиё чемпионлар лигасининг 3-тури доирасида бўлиб ўтадиган "Истиқлол" (Теҳрон) - "Локомотив" ўйини олдидан матбуот анжумани ташкил этилди. Унда дастлаб мезбонлар иштирок этишди. Аввалига "Истиқлол" бош мураббийи Алиризо Мансуриан ҳамда жамоа сардори Маҳди Раҳматий журналистларнинг саволларига жавоб қайтаришди.

Ўйиндан олдинги матбуот анжуманида Алиризо Мансуриан қуйидаги фикрларни билдирди:

"Биз "Локомотив"ни яхши биламиз, уларнинг ўйин услуби бизга маълум. "Локомотив"нинг "Ат-Таъвун"га қарши учрашувини кўрдик, шунингдек, "Ал-Аҳли" билан кечган баҳсини ҳам ўрганиб чиқдик. Жамоа яхши шаклланган, муҳими, рақиб ўйинида тартиб-интизом бор".

Алиризо Мансуриан: "Тўғри, клубимизда молиявий муаммолар бор, лекин ҳозир бу ҳақда ўйлаш керак эмас. Эътиборни эртанги ўйинга қаратишимиз лозим. Мен фақат футбол ҳақидаги саволларга жавоб қайтараман, пул билан боғлиқ масалаларга эмас. Агар эртага ғалаба қозонсак, Наврўз байрами олдидан мухлисларимизга ажойиб совға туҳфа этган бўламиз".

Алиризо Мансуриан: "Биз ҳам "Локомотив" сингари бир ўйинда ғалаба қозониб, бир бор мағлуб бўлдик. Энди бўлса ўзаро куч синашиб кўрамиз ва бу ўйин жуда қизиқарли кечиши кутилмоқда. Мақсадимиз — гуруҳда биринчи ўринни эгаллаб кейинги босқичга чиқиш. Аммо бу осон бўлмайди, чунки кучли рақибларга қарши баҳс олиб борамиз".

Алиризо Мансуриан: "Албатта, эртанги ўйин финал эмас, лекин эътиборга молик бўлиши турган гап. Гуруҳдан кимларнинг чиқиши менимча, тўртинчи турдан сўнг ойдинлашади. Унгача эса бир нарса дейиш қийин. Менга қолса, гуруҳдан "Истиқлол" ва "Локомотив" чиқишини хоҳлайман".

"Истиқлол" клуби сардори, дарвозабон Маҳди Раҳматийнинг фикрлари эса қуйидагича бўлди:

"Жамоамиз бу мавсум бирмунча ўзгарди, таркибда ёшлар кўп, ички чемпионатда учинчи ўринда кетяпмиз. Лекин ҳали ҳаммаси ўз жойига тушади. Эртага бўлиб ўтадиган учрашувда ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз".

Киритилди: 13.03.2017 01:38. Ўқилди: 9434 марта. Фикрлар: 1 та.

Суперлига

ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Динамо 0 0
2 Зомин 0 0
3 Локомотив 0 0
4 Қизилқум 0 0

Футзал

Футзал. Клублар ўртасида ОЧ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Қўқон-1912 3 9
2 Пахтакор 3 6
3 Локомотив 3 3
4 Бухоро 3 0

Сўнгги учрашув

04.04.2024. Суперлига. 5-тур.
19:15
Локомотив
1-2
Андижон

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.