Кириш Регистрация

STD.UZ/LOKOMOTIV

Локомотив

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Андрей Микляев: «Гуруҳдан чиқиш учун сафарда ҳам очко олиш керак»

Осиё чемпионлар лигасининг 3-тури доирасида бўлиб ўтадиган "Истиқлол" (Теҳрон) - "Локомотив" ўйини олдидан матбуот анжумани ташкил этилди. Унинг иккинчи қисмида "Локомотив" бош мураббийи Андрей Микляев ва жамоа ҳимоячиси Бобур Йўлдошев иштирок этишди. Андрей Микляев саволларга жавоб қайтарар экан, қуйидаги фикрларни билдирди:

"Эртага ҳар иккала жамоани қизиқ ўйин кутиб турибди деб ўйлайман. Ҳозир гуруҳдаги вазият шундайки, барча тўрттала жамоада ҳам уч очкодан бор, бу эса курашни янада қиздиради. Гуруҳдан чиқиш учун нафақат уйда, балки сафарда ҳам очко олиш керак бўлади. Шу боис эртанги ўйиндан очко билан қайтишга ҳаракат қиламиз".

Андрей Микляев: "Биз Эронда биринчи бор тўп сураётганимиз йўқ. Ўтган йил бу ерда "Сепоҳон", ундан олдин эса "Фулад"га қарши баҳс олиб борганмиз. Эронликлар футболни жуда яхши кўришади, уларда кучли футболчилар кўп. Ўз навбатида биз ҳам улардан қолишмаймиз ва буни эртага исботлашга ҳаракат қиламиз".

Андрей Микляев: "Истиқлол"нинг ОЧЛдаги ўйинларини кўрдик, рақиб ҳақида яхши тасаввурга эгамиз. Футболчилари жисмоний жиҳатдан бақувват ва тактик томонлама ҳам яхши шаклланган.

Бобур Йўлдошев: "Учрашув қийин бўлишини ҳис қилиб турибмиз. Қолаверса, "Озодий" стадионига кўплаб мухлислар келиши кутиляпти. шунга қарамай, ўз ўйинимизни намойиш этган ҳолда ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз".

МАШҒУЛОТ
"Локомотив" "Озодий" ўйингоҳида 19:00дан 20:00га қадар машғулот олиб борди. Эртага ушбу стадионга кўп мухлис келиши кутиляпти. Бизга маълум бўлишича, дарвозалар ортидаги секторларга кириш бепул, марказий секторлар учун эса 5 доллардан чипта сотилмоқда. (Албатта, Эрон пулини АҚШ долларига ўгирганда). "Темирйўлчилар"ни эртанги баҳсга қанча томошабин келиши ўйлантираётгани йўқ, чунки барчанинг мақсади Теҳрондан ғалаба қозониб қайтиб кетишга қаратилган. Жамоада ҳаммаси жойида ва йигитлар бўлажак ўйинга тайёрлар. Шу ўринда "Истиқлол" билан кечадиган учрашувда "Локомотив"га омад ёр бўлишини тилаб қоламиз.

Киритилди: 13.03.2017 01:47. Ўқилди: 9581 марта. Фикрлар: 1 та.

Суперлига

ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Динамо 0 0
2 Зомин 0 0
3 Локомотив 0 0
4 Қизилқум 0 0

Футзал

Футзал. Клублар ўртасида ОЧ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Қўқон-1912 3 9
2 Пахтакор 3 6
3 Локомотив 3 3
4 Бухоро 3 0

Сўнгги учрашув

14.03.2024. Суперлига. 3-тур.
18:45
Локомотив
3-0
Пахтакор

Навбатдаги учрашув

29.03.2024. Суперлига. 4-тур.
19:15
Қизилқум
-:-
Локомотив

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.