Кириш Регистрация

STD.UZ/LOKOMOTIV

Локомотив

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

ОЧЛ. «Локомотив» «Озодий»дан тирик чиқмади

Осиё чемпионлар лигаси 3-тури доирасида "Локомотив" Теҳронда "Истиқлол" меҳмони бўлди. "Темирйўлчилар" сафардаги ўйинда ғалаба қозонишса, бу жамоани ўз уйида мағлуб этган дастлабки ўзбек клубига айланиши мумкин эди, аммо...

"Локомотив" ОЧЛнинг 3-турига келиб яхши формага кириб бораётганини намойиш қилиб, нисбатан савиялироқ ўйин намойиш қилди. "Темирйўлчилар" машҳур "Озодий"да ўйнаётганига қарамай, ҳимояга ётмасдан, ҳужумкор тактикани танлади. Бу эса ўз самарасини бериши ҳамда баҳснинг 17-дақиқасига келиб вакилларимиз рақиб дарвозасига 2та тўп киритиши шарт эди.

Дастлаб учрашувнинг 5-дақиқасида Зотеев чап қанотда бир ҳимоячини алдаб жарима майдончасига кирди, деярли бирга-бир вазиятда Бикмаевга узатма берди. Тўпни ҳимоячи қайтарди ва уни дарвозабон эгаллаб олди. Ушбу вазиятда Олег ўзи зарба бериши ҳам мумкин эди.

Ўйиннинг 17-дақиқасида юзага келган вазият янада қулай бўлди. Бикмаев рақиб посбонига нисбатан босим уюштирди ва Раҳматий тепиб юбордию, ўзи йиқилиб тушди. Тўпни эса Мирзаев эгаллаб олди ва 30 метрлардан бўш қолган дарвоза томон зарба берди. Афсуски, тўп устундан 1 метрлар масофадан ўтиб кетди.

Орадан беш дақиқа ўтиб Сардор Мирзаевда яна бир имконият юзага келди. Рақиб жарима майдончасига юқоридан етказилган узатмани ҳимоячи қайтарди, аммо тўпни Машарипов эгаллаб, Кападзега узатма берди. Темир эса орқароқда зарба бериш учун қулай вазиятда турган Мирзаевга тўпни қолдирди. Сардорнинг зарбасидан кейин тўп юқоридан ўтиб кетди.

"Истиқлол" аста-секин тўп назоратини ўз томонига оғдира бошлади ва стандарт вазиятдан самарали фойдаланишга муваффақ бўлди. Баҳснинг 37-дақиқасида бурчакдан етказилган узатмани ҳимоячиларимиз қайтаришди, аммо тўпни Исмоилий эгаллаганча бир футболчимизни алдаб ўтиб, жарима майдончасига кирди ва ерлатиб зарба берди. Тўп футболчилари орасидан ўтиб, дарвозага бориб тушди. Нестеров тўпни кўрмай қолди ва унга ташланмади.

Иккинчи бўлим ҳам шунга ўхшаш сценарий остида ўтди. "Локомотив" имкон қадар олдинга ўтишга ҳаракат қилди, майдоннинг ҳар бир қаричи учун курашда. Биринчи 45 дақиқаликдан фарқли равишда "Истиқлол" вакилларимизга гол уриш учун имконият бермади. Аксинча, ҳимоядаги яна бир қўпол хато туфайли тўп Нестеров қўриқлаётган дарвозадан ўрин олди. Йўлдошев оддий вазиятда тўпни ўтказиб юборди ҳамда Али Қурбоний яккама-якка вазиятдан самарали фойдаланиб кетди.

Шу тариқа, иккинчи ўзбек клуби ҳам Эрон жамоасига 0:2 ҳисобида имкониятни бой берди. Ушбу ғалабадан кейин "Истиқлол" ўз очколарини 6тага етказиб, ҳозирча жадвал пешқадами бўлиб олди. "Локомотив" 11 апрель куни Тошкентда "Истиқлол"ни қабул қилади.

ОЧЛ, "А" гуруҳи, 3-тур, 20:30
"ИСТИҚЛОЛ" - "ЛОКОМОТИВ" 2:0
Голлар: Фаршид Исмоилий (37), Али Қурбоний (84)
"Истиқлол": 1.Маҳди Раҳматий, 2.Хусро Ҳайдарий, 3.Робсон Жануарио, 6.Умид Иброҳимий, 9.Кавеҳ Ризоий, 17.Али Қурбоний ((28.Сайид Муҳсин Каримий, 90), 18.Милод Зокирпуркинжий, 24.Умид Нур Афкан, 77.Беҳнам Барзай ((14.Фаршид Бағирий, 88), 88.Фаршид Исмоилий (74.Мужтаба Хақдўст, 77), 90.Леандро Падований
"Локомотив": 1.Игнатий Нестеров, 4.Бобурбек Йўлдошев, 5.Кахи Махарадзе, 8.Салмат Қуттибоев (29.Қувондиқ Рўзиев, 80), 10.Марат Бикмаев, 15.Сардор Мирзаев (22.Мурод Бобожонов, 89), 18.Темур Кападзе (7.Ньоре Кризо, 68), 20.Ислом Тўхтахўжаев, 28.Шуҳрат Муҳаммадиев, 33.Олег Зотеев, 99.Жалолиддин Машарипов
Бош ҳакам: Ким Жонг Хёк (Жанубий Корея)

Киритилди: 13.03.2017 22:24. Ўқилди: 14515 марта. Фикрлар: 18 та.

Суперлига

ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Динамо 0 0
2 Зомин 0 0
3 Локомотив 0 0
4 Қизилқум 0 0

Футзал

Футзал. Клублар ўртасида ОЧ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Қўқон-1912 3 9
2 Пахтакор 3 6
3 Локомотив 3 3
4 Бухоро 3 0

Сўнгги учрашув

04.04.2024. Суперлига. 5-тур.
19:15
Локомотив
1-2
Андижон

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.