Кириш Регистрация

STD.UZ/LOKOMOTIV

Локомотив

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

ОЧЛ–2017. “Локомотив” – “Ал-Тавун” учрашуви олдидан матбуот анжумани бўлиб ўтди

Осиё Чемпионлар Лигаси “А” гуруҳи 5-туридан ўрин олган Тошкентнинг “Локомотив” ва Саудия Арабистонининг “Ал-Тавун” клублари ўртасидаги учрашув олдидан матбуот анжумани бўлиб ўтди. Анжуманнинг биринчи қисмида саудияликлар бош мураббийи Жозе Мануэль Гомеш иштирок этди.

“Эртанги ўйин гуруҳдан чиқишимиз учун сўнгги имконият бўлади. Гуруҳдаги вазият жуда қийин. Агар ўз имкониятларимизни ишга солсак, олдимизга қўйилган вазифани уддалай оламиз. “Локомотив” иштирокидаги сўнгги 3 ўйинни кузатдик. Алоҳида бир футболчини ажратмаган бўлардим, рақиб барча чизиқларни агрессив ўйин намойиш қилади.

Бўлажак ўйинни биринчи турда бўлиб ўтган учрашувга қиёслаш қийин. “Ал-Тавун”да яқинда иш бошладим. Битта нарсани айта оламан: катта ўзгаришлар бўлмайди, биз ўйин услубимизни бироз ўзгартирамиз”, – деди Жозе Мануэль Гомеш.

Матбуот анжуманининг иккинчи қисмида “Локомотив” устози Андрей Микляев ва ярим ҳимоячи Сардор Мирзаев иштирок этди.

“Биз учун ҳам эртанги ўйин гуруҳдан чиқишга сўнгги имконият. Рақиб буни яхши тушуниб турибди. Таркибда йўқотишлар бор — Саламат Қутибоев. Муҳаммад Конеда эса енгил жароҳат мавжуд. Охирги икки ўйиндан буён у индивидуал тарзда машғулотлар ўтамоқда. Футболчиларнинг жисмоний ҳолати яхши. Эртага мухлисларнинг далдаси бизга йўл келган бўларди”, – деди “темирйўлчилар” устози.

“Ал-Тавун”га қарши ўйин қизиқарли ва шу билан бирга қийин кечади. ОЧЛдаги сўнгги икки ўйиним ўхшамади. Ўз устимда ишладим ва сифатли ўйин кўрсатишга ҳаракат қиламан”, – деди Сардор Мирзаев.

Эслатиб ўтамиз, “Локомотив” – “Ал-Тавун” учрашуви эртага, 25 апрель куни ТТЗ мавзесидаги “Локомотив” стадионида, соат 17:00 да старт олади. 

Киритилди: 24.04.2017 14:33. Ўқилди: 6054 марта. Фикрлар: 1 та.

Суперлига

ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Динамо 0 0
2 Зомин 0 0
3 Локомотив 0 0
4 Қизилқум 0 0

Футзал

Футзал. Клублар ўртасида ОЧ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Қўқон-1912 3 9
2 Пахтакор 3 6
3 Локомотив 3 3
4 Бухоро 3 0

Сўнгги учрашув

14.03.2024. Суперлига. 3-тур.
18:45
Локомотив
3-0
Пахтакор

Навбатдаги учрашув

29.03.2024. Суперлига. 4-тур.
19:15
Қизилқум
-:-
Локомотив

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.