Кириш Регистрация

STD.UZ/LOKOMOTIV

Локомотив

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

ОЧЛ. «Локомотив» яна ғалабани қўлдан чиқарди

"Локомотив" Осиё чемпионлар лигасида кетма-кет иккинчи ўйиндирки сўнгги дақиқаларда гол ўтказиб юбориб, ғалабани қўлдан чиқармоқда.

Саудия Арабистониннинг "Ат-Таъвун" клубига қарши ўйиннинг дебютини мезбонлар фаол бошлади. Аммо рақиб дарвозаси олдида яратилган вазиятлар голга айлантирилмади. Рақиб эса «Локомотив»нинг дастлабки хатосидан унумли фойдаланди. 18-дақиқада Абдумажид ас-Суват бир неча ҳимоячини алдаб ўтиб, Нестеров билан юзма-юз чиқди ва осонликча дарвозани ишғол этди.

Меҳмонлар қувончи узоққа чўзилмади. Орадан уч дақиқа ўтгач, бурчак зарбасидан оширилган тўпни Марат Бикмаев боши билан дарвозага йўллаб, ҳисобни тенглаштирди.

31-дақиқада «Локо» ҳисобда олдинга чиқиб олди. Жалолиддин Машарипов чап қанотдан жарима майдонига ёриб кирганида, ҳимоячи уни чалиб йиқитишдан бошқа чора тополмади. Белгиланган пенальтини Бикмаев аниқ амалга ошириб, жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди.

Биринчи бўлим якунланишига бир неча дақиқа қолганида "Локомотив" дарвозасига пенальти белгиланди. Рикардо Мачадонинг зарбасини Нестеров қайтаришга муваффақ бўлди.

Иккинчи бўлимни мезбонлар жуда яхши бошлашди. Диёр Туропов ўнг қанотдан чап оёғида узатма берди. Бикмаев дарвоза яқинида тўп йўналишини ўзгартиришга ҳаракат қилди, аммо тўп унинг оёғига тегмай қолди. Бироқ бу ҳаракат саудиялик посбонни яхшигина чалғитди ва тўп дарвозанинг қўлига тегиб, устун орқали чизиқни кесиб ўтди.

Иккита тўп устунлигида олдинга чиқиб олган "Локомотив" буёғига ғалабани қўлдан чиқармайдигандек эди. Бироқ футболчиларимиз бўшашиб қолиши натижасида "Таъвун" футболчилари 5 дақиқа ичида 65 ва 70-дақиқаларда жуда оддий вазиятларда "Локо" дарвозасини 2 марта ишғол қилишди.

Ўйиннинг асосий вақти тугашига 8 дақиқа қолганида Жалолиддин Машарипов индивидул маҳорат эвазига Эден Азар услубига рақиб дарвозасини ишғол қилишга муваффақ бўлди.

Ана энди Микляев шогирдлари ғалабани ушлаб қолишлари керак эди. Аммо иккинчи бўлимга қўшиб берилган дақиқалар бошланганда саудияликлар жарима зарбасини голга айлантиришди.

Ушбу дуранг на "Локомотив"ни, на "Ат-Таъвун"ни қаноатлантирди. Ҳар иккала жамоа ҳисобидаги очколар сони 5тага етди. Бугун Тошкент вақти билан 20:45да бошланадиган "Истиқлол" - "Ал-Аҳли" ўртасидаги ўйинда эронликларнинг ғалаба қозонишини кутиб қоламиз. Шунда сўнгги турни "Ал-Аҳли"га қарши ўтказадиган "Локомотив"да плей-оффга чиқиш учун имконият сақланиб қолади.

ОЧЛ-2017. «А» гуруҳи. 5-тур
«ЛОКОМОТИВ» - «АТ-ТАЪВУН» - 4:4 (2:1)
Голлар: Бикмаев (18, 31 пен, 49), Машарипов (81) – Ас-Суват (17), Ҳусайн (65), НДиайе (69), Мачадо (90+1)
Амалга оширилмаган пенальти: Мачадо 37 (дарвозабон)
Бош ҳакам: Абдулраҳмон Иброҳим Ал Жассим (Қатар)
Қанот ҳакамлари: Толиб Салим Ал Маррий (Қатар), Сауд Аҳмад Алмақала (Қатар)
Захира ҳаками: Сауд Али Ал Адба (Қатар)
Назоратчи: Али Ҳамад Ал Бадвави (БАА)
Комиссар: Ричард Дел Фонсо (Филиппин)
"Локомотив": 1.Игнатий Нестеров, 4.Бобурбек Юлдашов, 5.Кахи Махарадзе, 9.Икромжон Алибоев, 10.Марат Бикмаев, 15.Сардор Мирзаев (22.Муродбек Бобожонов, 85),  18.Тимур Кападзе, 20.Ислом Тўхтахўжаев, 33.Олег Зотеев, 77.Диёржон Туропов (29.Қувондиқ Рўзиев, 67), 99.Жалолиддин Машарипов.
Захира: 12.Маъмур Икромов, 11.Садриддин Абдуллаев, 17.Салим Мустафоев, 28.Шуҳрат Муҳаммадиев, 37.Шерзод Файзиев,
"Ат-Таъвун": 22.Фаҳад Ал Шаммари, 3.Абдуллоҳ Кано, 4.Рикардо Мачадо,  10.Жиҳод Ал Ҳуссайн, 14.Муҳаммад Абусабан (6.Абдулраҳмон Ал Барака, 46), 16.Наиф Муса, 17.Маҳмуд Муаз, 19.Алассан НДиайе, 27. Саид Ал Досари 29.Лусиан Санмартэн (70.Муҳаммад Ал Саиари, 62), 80.Абдулмажид Ас-Суват.
Захира: 23.Султон Ал Гамди, 11.Сақр Отайф, 18.Мидо, 28.Абдуллоҳ Ал Шаммари, 37.Абдуллоҳ Ал Шаммари.
Огоҳлантиришлар: Наиф Муса 7, Марат Бикмаев 40

ЖамоаЎйинҒалабаДурангМағлубиятТ-НОчко
1 Истиқлол 4 2 1 1 7-3 7
2 Ал-Аҳли (БАА) 4 2 1 1 5-4 7
3 Локомотив 5 1 2 2 7-8 5
4 Ат-Таъвун 5 1 2 2 6-10 5

 

Киритилди: 25.04.2017 18:55. Ўқилди: 8429 марта. Фикрлар: 18 та.

Суперлига

ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Динамо 0 0
2 Зомин 0 0
3 Локомотив 0 0
4 Қизилқум 0 0

Футзал

Футзал. Клублар ўртасида ОЧ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Қўқон-1912 3 9
2 Пахтакор 3 6
3 Локомотив 3 3
4 Бухоро 3 0

Сўнгги учрашув

04.04.2024. Суперлига. 5-тур.
19:15
Локомотив
1-2
Андижон

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.