Кириш Регистрация

STD.UZ/LOKOMOTIV

Локомотив

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Ҳақиқий дарвозабон қандай бўлиши керак?

Ҳақиқий дарвозабон қандай бўлиши керак? Буни билиш учун ўтган ҳафта «Пахтакор» ва «Локомотив» ўртасида кечган ўйинни томоша қилиш шарт эди. Бу учрашувда дарвозалардан бирини дарҳақиқат, моҳир посбон қўриқлади.

У бутун ўйин давомида уста дирижёр мисол ҳимоячиларни бошқариб турди, «сейв»ларни амалга оширди, оғир-босиқ ва ишончли ҳаракатлари билан бутун жамоада барқарорлик ўрнатди. Унинг ўйинига қараб туриб, бежизга «дарвозабон - ярим жамоа» демасликларини тан оласиз.

Ҳақиқий дарвозабон қандай бўлмаслиги лозим? Буни билиш учун ҳам ўтган ҳафта «Пахтакор» ва «Локомотив» ўртасида кечган ўйинни томоша қилиш шарт эди. Бу учрашувда дарвозалардан бирини ўз номига номуносиб посбон қўриқлади. У бутун ўйин давомида асабийлашишдан тўхтамади ва бу билан ҳимоя­чиларни ҳам издан чиқарди. Унинг кўп ҳаракати жамоа зарарига ишлади ва камига йўқ жойдан қизил карточка олиб, туппа-тузук ўйинни ҳам бузиб қўйди. Унинг ҳаракатига қараб туриб, «дарвозабон - ярим жамоа» деган нақлга ҳар доим ҳам ишонавермаслик кераклигини тан оласиз.

Албатта, гап ким ҳақида кетаётганини аллақачон тушуниб улгурдингиз. Анча вақт муқаддам ҳамкасблардан бири: «Қандай қилиб Игнатий Нестеровдек дарвозабон турганда терма жамоанинг асосий таркибида Александр Лобанов ўйнашини тушунмайман», деганди. Пойтахт дербисида бу икки посбонни ўзаро солиштириш имкониятига эга бўлдик. Қўрқаманки, ўйиндан сўнг ўша тушунмовчилик ортса ортганки, асло камаймаган.

Умуман, Лобанов қандай қилиб терма жамоа дарвозасига келиб қолганини Ўзбекистонда фақат бир одамдан бошқа ҳеч ким тушунмаса ҳам керак. Самвел Бабаян футболчиларни уч критерийга асосан танлайди - айни вақтдаги спорт формаси, инсонийлиги ва фақат ўзигагина маълум бўлган ўйин фалсафасига қай даражада мос келишига қараб. Афтидан, унинг наздида Лобанов бу талабларнинг барчасига мос келади. Биз эса Жанубий Кореядан ўтказиб юборилган икки голни эслаб, хуноб бўлиб юраверамиз...

Очиғи, ҳозир терма жамоа асосий таркибида ким ўйнаши кераклиги ҳақида навбатдаги «баллада»ни битмоқчи эмасман. Бефойда. Шундоқ ҳам қандай фикрда эканимни кўпчилик яхши билса керак. Биз нима демайлик, таркибни барибир, Бабаян танлайди. У Лобановни муносиб деб билдими, тамом-вассалом. Токи мураббий термадан кетмас экан,

ДАВОМИ

Киритилди: 26.04.2017 16:32. Ўқилди: 7309 марта. Фикрлар: 8 та.

Суперлига

ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Динамо 0 0
2 Зомин 0 0
3 Локомотив 0 0
4 Қизилқум 0 0

Футзал

Футзал. Клублар ўртасида ОЧ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Қўқон-1912 3 9
2 Пахтакор 3 6
3 Локомотив 3 3
4 Бухоро 3 0

Сўнгги учрашув

04.04.2024. Суперлига. 5-тур.
19:15
Локомотив
1-2
Андижон

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.