Кириш Регистрация

STD.UZ/LOKOMOTIV

Локомотив

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Олий лига: Тур ўйинида жанговор руҳ ва муроса ҳукмрон

Бу йил Наманган клуби кайфияти аъло даражада, жамоа мухлислариники ҳам. Ҳа, «Навбаҳор»нинг шашти мутлақо бошқача. Жамоа ўйинига мазмун кирган ва у лигадаги ҳар қандай рақиб билан тенгма-тенг курашмоқда. 4 май куни стадионга тушиб, «Локомотив»га қарши ўйин­ни кузатган мухлислар бунга яна бир карра ишонч ҳосил қилишди.

Аслида учрашувнинг муросасиз руҳда кечишини олдиндан тахмин қилиш қийин эмасди. Кутилганидек, илк дақиқаларданоқ ҳар икки жамоа вакиллари ҳужумларга зўр бериб, 3 очко олишни кўзлаётганларига ишора қилишди. Ўйиннинг 16-дақиқасига келиб, мухлислар билан тўлиб-тошган стадион ларзага келди. Бу вазиятда мезбонлар сардори Дилшод Жабборов бурчак тўпидан сўнг рақиб жарима майдонида юзага келган саросимадан фойдаланиб, ҳисобни очди. Табиийки, пойтахтликлар шундан сўнг ҳужум суръатини кўтаришди ва бўлим ўрталарида ўз мақсадларига эришишди. Аниқроғи, «Локо»нинг ҳужумкор ярим ҳимоячиси Сардор Мирзаев ўнг қанотдан узатилган тўпни боши билан Асилбек Омонов дарвозасининг пастки чап бурчагига аниқ йўналтириб, ўртадаги мувозанатни тиклади - 1:1. Боз устига, «темирйўлчилар» ҳисоб тенглашгач ҳам, тиним билишмади. Хусусан, шу ҳаракатлар эвазига тажрибали Марат Бикмаев танаффусга чиқишга оз фурсат қолган бир паллада жамоасининг иккинчи голини уриб, «темирйўлчилар»га ишонч руҳини бағишлади.

Иккинчи бўлим бошландики, «лочинлар» тезкор голни тантана қилишди. Азиз Турғунбоев рақиб ҳимоячилари  хатосидан фойдаланиб, жарима майдони яқинида тўпни эгаллаб олди ва Маъмур Икромов билан деярли бирга-бир вазиятга чиқиб борди. Унинг якуний ҳаракати ҳам чиройли чиқди - 2:2. Қолган вақт давомида ҳар икки томон етарли даража хавфли вазиятлар яратган бўлсада, натижа ўзгармай қолди. Хуллас, жанговар руҳдаги кураш муроса билан хотима топди.

Факт. «Навбаҳор»

ДАВОМИ

Киритилди: 09.05.2017 01:10. Ўқилди: 4613 марта. Фикрлар: 1 та.

Суперлига

ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Динамо 0 0
2 Зомин 0 0
3 Локомотив 0 0
4 Қизилқум 0 0

Футзал

Футзал. Клублар ўртасида ОЧ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Қўқон-1912 3 9
2 Пахтакор 3 6
3 Локомотив 3 3
4 Бухоро 3 0

Сўнгги учрашув

04.04.2024. Суперлига. 5-тур.
19:15
Локомотив
1-2
Андижон

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.