Кириш Регистрация

STD.UZ/LOKOMOTIV

Локомотив

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Жалолиддин Машарипов: "Ҳеч нарсадан қўрқмайман"

Ўзбекистон терма жамоаси ҳамда Тошкентнинг “Локомотив” клуби яримҳимоячиси Жалолиддин Машарипов билан терма жамоадаги муваффақиятсизликлар, мухлисларнинг эътирозлари ва ЖЧга чиқиш имкониятлари ҳақида суҳбатлашдик.

– Ўзбекистон терма жамоасининг бугунги муваффақиятсизликлари ҳақида нималар дея оласиз?

-Эрон билан ўйиндан сўнг имконият умуман қолмади десак ҳам бўларди, лекин Қатарнинг Ж.Кория устидан қозонган ғалабаси бизга яна имконият олиб берди. Ўзбекистонни жаҳон чемпионатига чиқишини бугун ўзбек ҳалқи эмас худо ҳам хоҳлади шекилли. Одамларни гап сўзларига ахамият бермасдан олдиндаги икки учрашувда ҳам ғалаба қозонишимиз керак бас.

-Мухлисларда терма жамоанинг тактика танлаши ва футболчиларнинг жойини алмашиши тўғрими? Айтингчи, мураббий айтганидек “Ўзбекистон тарихидаги энг кучли” жамоанинг тактикасими бу? (Эрон – Ўзбекистон (2:0) мисолида)

-Билмадим, балким шундайдир. Футболчини мураббий майдоннинг қаерда ўйнашини белгилаб берса, демак шу ерда ўйнашга мажбур. Олдин ушбу жойда ўйнаганми, йўқми бу бу борада этироз билдириш ўринсиз.

Масалан футболчи ёшлигидан майдонда ҳаракат қилиб келдими жой танлаши ўринсиз деб ўйлайман. Футболчи ҳимоядами, ҳужумда ўйнайдими, учрашувдан сўнг “мени жойиб ўнг қанотда эди ёки чап қанотда эди шунинг учун ўйнолмадим” дейиши неотўғри, бу футболчига ярашмайдиган гап деб ўйлайман.

-Олдиндаги икки учрашувда ғалаба қозонишимиз керак! Бунинг учун гол уришимиз керак! Нима деб ўйлайсиз таркибга янги ҳужумчиларни таклиф килиш керакми ёки борига барака деган маъқулми?

-Ҳужум чизиғимизда Темурхўжа Эронга қарши баҳсда яхши ҳаракат қилди. Игорь ҳам яхши ҳужумчи, аммо ҳозирда ўзини яхши томонларини кўрсата олмаяпти. Мухлисларнинг ҳар хил гаплари унга руҳий тасир кўрсатмоқда.

Биринчи навбатда  футболчи руҳан кучли бўлиши керак, одамларни гапига эътибор қаратмаслик керак. Чунки сизни муҳлислар маҳташганда ҳам ёмонлаганда ҳам бир хилда туришингиз керак, нимага деганда муҳлислар сиздан фақат яхши натижаларни кутишади.

Уларнинг ҳам гапи тўғри сабаби сиз терма жамоа либосини кийдингиз ва шунга муносиб ўйнашингиз керак. Игорь Сергеев ҳозир формада эмасдир, аммо олдиндаги икки учрашувда Сергеевнинг голлари бизни жаҳон чемпионатига олиб чиқади (кулиб қўйди).

-Хитой билан учрашувда “Бунёдкор”да ўтган ўйиннинг такрорини кўрамизми?

-Насиб бўлса биринчи тўқнашувдагидек бўлади ҳаммаси. Нимага деганда Эронга кетишимиздан олдин сал ҳаяжон бор эди, энди Хитойга сафар эса икки баробар ҳаяжон ўйғотади. Нимага деганда яқинлашмоқда ҳаммаси, кундан кунга учрашув тўғрисида ўйлайверасиз. Қўрқмаслик керак. Шундай футболчиманки ҳеч нарсадан қўрқмайман, одамларни гапига ҳам эътибор қаратмайман. Футболда қўрқиш керак эмас, агар қўрқдими демак футбол ўйнамаш керак. Қўрқдингизми аниқ ўша учрашувда яхши ўйнай олмайсиз.

-Мухлислар нимани истаётганини биласизми?

-Мухлислар (кулиб қўйди), ким қандай ўйнашидан қатъи назар, ўша Игорь Сергеевми, Лобановми танқид қилишадику, ёки Андреевми, Ҳошимовми. Шуларни танқид қилмасдан кўзни юмиб, олдинга бошласа биз албатта Жаҳон чемпионатига бирга борамиз. Футболчилар ҳам шуни исташади ва майдонга шу ниятда тушади. Улар ҳам руҳий тушкунликка тушиб қолганда. Биргаликда қўллаб-қувватласак, албатта, биз ўйлагандек бўлади.

Киритилди: 22.06.2017 11:58. Ўқилди: 12669 марта. Фикрлар: 16 та.

Суперлига

ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Динамо 0 0
2 Зомин 0 0
3 Локомотив 0 0
4 Қизилқум 0 0

Футзал

Футзал. Клублар ўртасида ОЧ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Қўқон-1912 3 9
2 Пахтакор 3 6
3 Локомотив 3 3
4 Бухоро 3 0

Сўнгги учрашув

04.04.2024. Суперлига. 5-тур.
19:15
Локомотив
1-2
Андижон

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.