Кириш Регистрация

STD.UZ/LOKOMOTIV

Локомотив

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

“Локомотив” – Олий лигада энг кўп гол уриб, энг кам ўтказган жамоа

Тошкентнинг “Локомотив” клуби Олий Лига 2017 йилги мавсуми биринчи давра ўйинларини якунлади.

Таъкидлаш жоизки, 15 та учрашувдан сўнг “Локомотив” 11 та ғалаба, 2 та дуранг ҳамда 2 та мағлубият қайд этган ҳолда 35 очко жамғариб, мусобақа жадвалида якка пешқадам бўлиб турибди. Жамоамиз 36 бор рақиблар дарвозасини ишғол этишга муваффақ бўлди. Ўз дарвозамиздан эса 10 мартагина тўп ўтказиб юбордик. Бу эса Олий Лигадаги айни пайтда энг яхши натижа бўлиб турибди. Яъни гол уриш бобида ҳам, энг кам гол ўтказиб юбориш борасида ҳам “Локомотив” етакчиликни қўлга олган.

“Локо” фақатгина “Шўртан” ҳамда “Бунёдкор”га қарши учрашувларда рақиб дарвозасига гол кирита олмади. Жамоамизнинг энг йирик ҳисобдаги ғалабаси эса “Обод” устидан 8-тур ўйинлари доирасида қўлга киритилди. Голларга бой тарзда кечган ўша беллашувда амалдаги чемпионлар “Обод” дарвозасига жавобсиз 7 та гол киритишга муваффақ бўлишди.

Марат Бикмаевнинг Олий Лига тўпурарлар рўйхатида 13 та гол билан якка пешқадамлик қилаётганини таъкидлаш жоиз. У 13 та голнинг 4 тасини пенальтидан киритган.

Жалолиддин Машарипов эса 5 та гол (1 та пенальтидан) киритиб, жамоамизнинг иккинчи тўпурари бўлиб турибди. Ундан кейинги ўринда Мурод Бобожонов 4 та гол билан бормоқда.

Темур Кападзе, Икром Алибоев ҳамда Сардор Мирзаев 3 мартадан рақиб дарвозасини ишғол этишган. Ислом Тўхтаҳўжаев, Диёр Туропов, Кахи Махарадзе, Саламат Қутибоев ва Азизбек Амонов бир мартадан тўп киритишга эришди.

Киритилди: 01.07.2017 19:08. Ўқилди: 3306 марта. Фикрлар: 1 та.

Суперлига

ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Динамо 0 0
2 Зомин 0 0
3 Локомотив 0 0
4 Қизилқум 0 0

Футзал

Футзал. Клублар ўртасида ОЧ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Қўқон-1912 3 9
2 Пахтакор 3 6
3 Локомотив 3 3
4 Бухоро 3 0

Сўнгги учрашув

04.04.2024. Суперлига. 5-тур.
19:15
Локомотив
1-2
Андижон

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.