Кириш Регистрация

STD.UZ/LOKOMOTIV

Локомотив

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Бикмаев ва Тўхтахўжаевнинг жароҳатдан қутилиш жараёни қандай кетмоқда?

“Локомотив” жамоаси Олий Лига-2017 биринчи даврасини мусобақа жадвалида 1-ўринда якунлади.

Бироқ жамоа илк давранинг сўнгги турларини таркибда бир қатор етакчиларсиз ўтказишга мажбур бўлди. Жумладан, жамоанинг асосий ҳимоячиларидан бири – Ислом Тўхтахўжаев ҳамда жамоа тўпурари – Марат Бикмаев жароҳат сабаб бир нечта муҳим ўйинларни ўтказиб юборишди.

Хўш, ушбу икки футболчининг тикланиш жараёни қандай кетмоқда? Бу ҳақида маҳоратли ўйинчилар “Локомотив” жамоаси матбуот хизматига сўзлаб беришди.

ЖАРОҲАТ ХУСУСИДА:

Марат Бикмаев: "Менда гематома рўй берди. Ҳозирда секин-аста якка тартибда машғулот ўтаяпман. Жамоа билан биргаликда чигалёзди машқлари бажараётган бўлсак-да, бизда (жароҳат олган футболчиларда) ўзимизнинг алоҳида тикланиш машғулотлари дастуримиз бор. Шу асосда секин-секин жароҳатдан тикланиб боряпмиз. Ҳозир олдингидан анча енгилликни ҳис қиляпман. Яқин орада умумий гуруҳ машғулотларига қўшилишга умид қиляпмиз".

Ислом Тўхтахўжаев: "Мен “Қўқон-1912” жамоасига қарши ўйин олдидан тиззамдан жароҳат олган эдим. Шукр, жароҳатдан тузалиш жараёни кўнгилдагидек кетяпти. Умид қиламанки, иккинчи даврадан бошлаб жамоамизга яна ёрдам бера бошлаймиз"

“ЛОКОМОТИВ”НИНГ БИРИНЧИ ДАВРАДА КЎРСАТГАН ЎЙИНИ ХУСУСИДА:

Марат Бикмаев: "Биринчи даврани биз анча яхши тарзда ўтказа олдик. Илк даврани биринчи поғонада тугатяпмиз. Бу иккинчи даврада бизга катта устунлик тақдим этиши тайин. Бунга асосий сабаб эса – чемпионатга тайёргарлик жараёнини анча пухта олиб борган эдик. Ана энди иккинчи даврага ҳам шундай яхши ҳозирлик кўриб, уни ҳам кўнгилдагидек ўтказишга уринамиз".

Ислом Тўхтахўжаев: "Биринчи даврани биринчи ўринда якунлаганимиз яхши бўлди, деб ўйлайман. Қишда бўлган ўқув-машғулот йиғинларида қилган меҳнатимиз ўз самарасини мана биринчи давра ўйинларида кўрсатди. Тўғри, ҳамма жойда ҳам қандайдир камчилик бўлади. Аммо уни бартараф этган ҳолда иккинчи даврага ҳам яхши тайёргарлик олиб бориб, чемпионлик ўрнимизни ҳеч кимга бермасликка ҳаракат қиламиз".

 

Киритилди: 01.07.2017 21:06. Ўқилди: 3715 марта. Фикрлар: 1 та.

Суперлига

ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Динамо 0 0
2 Зомин 0 0
3 Локомотив 0 0
4 Қизилқум 0 0

Футзал

Футзал. Клублар ўртасида ОЧ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Қўқон-1912 3 9
2 Пахтакор 3 6
3 Локомотив 3 3
4 Бухоро 3 0

Сўнгги учрашув

04.04.2024. Суперлига. 5-тур.
19:15
Локомотив
1-2
Андижон

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.