Кириш Регистрация

STD.UZ/LOKOMOTIV

Локомотив

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Диёр Туропов: «Саккиз очколик фарқ - жуда катта эмас»

Шу кунларда олий лига жамоалари мамлакат 26-миллий чемпионати иккинчи даврасига тайёргарликни давом эттиришяпти.

Жумладан, Тошкентнинг «Локомотив» клуби ҳам. «Темирйўлчилар» ўқув-машғулот йиғинини Беларусь пойтахти Минск шаҳрида ўтказиб қайтишди.

Биз анашу йиғин давомидаги ўртоқлик ўйинидан сўнг «Локомотив» яримҳимоячиси Диёр Туроповдан интервью олдик.

- Диёр, иккинчи даврага тайёргарлик қандай давом этяпти?

- Беларусда ташкил этаётган йиғинимиз қизғин ва ишчан руҳда давом этди. Об-ҳаво ажойиб эди. Мураббийларнинг кўрсатмаларини бажариб, кунига икки маҳалдан машғулот ўтказдик. Бир сўз билан айтганда, барчаси режа асосида ва кўнгилдагидек ўтмоқда.

- Адашмасам, йиғин доирасида ўрин олган бир-қаторўртоқлик учрашуви ўтказилди. Бу ўйинлардаги рақиблар «Локомотив»га савия жиҳатидан мос эдими?

- Ҳа, бугунгача йиғиндан ўрин олган 3та ўртоқлик учрашувини ўтказишга муваффақ бўлдик. Рақиб жамоаларнинг бари жуда илиқ таассурот қолдиришди. Билмадим, шахсан менга ўтказган ўйинларимиз маъқул келди. Танланган рақиблар ҳам ёмон эмас. Янада кучлироқ клублар бўлиши мумкин эди. Лекин Беларусь олий лигаси клубларининг ҳам ўз режалари бор. Буни унутмаслик керак. Сир эмаски, йиғин доирасида ўтказиладиган ўртоқлик учрашувлари биринчи даражага чиқмайди. Мураббийлар учун бундай баҳслар жамоавий ўйинни янада шакллантириш, янги футболчиларни синаб кўриш учун керак бўлади. Энг муҳими, иккинчи даврага юқори даражадаги тайёргарлик билан етиб бориш лозим. Биз мана шу ўтказилган ўйинларда мураббийларнинг кўрсатмаларини тўлиқ бажардик.

- Машғулотларда асосий эътибор нимага қаратилди?

- Биринчи галда жисмоний тайёргарликка урғу берилди. Тренажёр залида кўп ишладик. Иккинчи даврада бизни жиддий учрашувлар кутиб турибди. Ўйинларнинг ҳеч бири биз учун осон кечмайди. Асосий рақибларимиздаги ўзгаришларни кўряпсиз. Шунга яраша биз ҳам кучли тайёргарлик кўришимиз шарт. Менимча, амалда ҳам шундай бўлмоқда.

- «Локомотив» таркибида Бенито исм-шарифли футболчига кўзим тушди. Ҳаттоки, «Днепр»га қарши кечган ўртоқлик ўйинида «дубл»га ҳам эришди.

- Ҳа, у биз билан бирга машғулотларда иштирок этяпти.

- У жамоада қоладиган бўляптими?

- Ҳали бу савол очиқ турибди. Мазкур масалани мураббийлар ҳал қилишади. Лекин яхши футболчига ўхшаяпти.

- Сўнгги учрашувда майдонга тушмадингиз. Бу жароҳат билан боғлиқ ҳолат эмасми?

- Худди шундай. Бундан аввалги ўйинда рақиб футболчиси оёғимга зарба берганди, аввалги жароҳатим бироз безовта қилиб қолди. Шу сабабли ҳам бугунги ўйинда майдонга тушмадим.

- Шикастланиш жиддий эмасми?

- Йўқ. Тез орада жароҳатдан тўлиқ фориғ бўлиб, жамоадошларимга ёрдам беришни бошлайман.

- Биринчи давра якунлари бўйича қандай фикрдасиз?

- Чемпионатнинг дастлабки қисмини кўтаринки руҳда ўтказдик, деб айта оламан. Фақат Осиё Чемпионлар Лигасидаги омадсиз иштирок мухлисларимиз олдида бизни уялтириб қўйди. ОЧЛда клуб олдига қўйилган вазифани бажара олмадик, гуруҳда қолиб кетдик. Бу нарса бизни тушкун ҳолатга ҳам тушириб қўйди. Энди бор эътиборимизни олий лига ва мамлакат кубогидаги иштирокимизга қаратамиз. Биринчи даврадан сўнг турнир жадвалида пешқадамлик қиляпмиз. Ниятимиз - мавсум сўнггида ҳозирги ўрнимизни сақлаб қолиш.

- «Локомотив»нинг ОЧЛдаги омадсиз иштирокига нима сабаб бўлди, деб ўйлайсиз?

- Таркиб борасида рақиб жамоалардан сезиларли даражада кучсиз эмасдик. Лекин баъзи жойларда ўз имкониятимиз даражасида ўйнай олмадик. Айрим ҳолатларда омад биздан юз ўгирди. Тошкентда ўтказган учрашувларимизда бу яққол кўзга ташланиб қолди. Айниқса, ўз майдонимиздаги охирги иккита ўйинда тайёр ғалабани бой берганимиз жуда аламли бўлди. Сўнгги 10 дақиқа ичида ўз дарвозамиздан тўп олиб чиқиб, дуранг билан кифояландик.

- Иккинчи давра бошланиши арафасида турнир жадвалида 8 очколик фарқ юзага келган. Бу «Локомотив»нинг чемпион бўлиши учун етарли бўлармикан?

- Ҳозирдан тахмин қилиш мумкинки, иккинчи даврада очко олиш осон бўлмайди. Бир қарашда 8 очколик фарқ катта бўлиб кўриниши мумкин, аммо хотиржамликка асло берилмаслигимиз керак. Бошқа томондан, чемпионлик пойгасидаги асосий рақибларимиз сезиларли тарзда таркибни кучайтиришяпти, ўз олдиларига жиддий мақсадларни қўйишяпти. Ўйлайманки, бу йил чемпионлик унвонини ўзимизда сақлаб қоламиз.

Киритилди: 25.07.2017 11:12. Ўқилди: 3496 марта. Фикрлар: 1 та.

Суперлига

ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Динамо 0 0
2 Зомин 0 0
3 Локомотив 0 0
4 Қизилқум 0 0

Футзал

Футзал. Клублар ўртасида ОЧ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Қўқон-1912 3 9
2 Пахтакор 3 6
3 Локомотив 3 3
4 Бухоро 3 0

Сўнгги учрашув

04.04.2024. Суперлига. 5-тур.
19:15
Локомотив
1-2
Андижон

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.