Кириш Регистрация

STD.UZ/LOKOMOTIV

Локомотив

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Андрей Микляев: «Бахтимизга Иван Нагаев вазиятдан фойдалана олмади»

Ўзбекистон кубоги чорак финал босқичи доирасида "Локомотив" - "Бухоро" баҳсидан кейин мезбонлар бош мураббийи Андрей Микляев stadion.uz сайтига ўз фикрларини билан ўртоқлашди. Эслатиб ўтамиз, учрашувнинг асосий вақтида ҳисоб очилмади, қўшимча бўлимларда "темирйўлчилар" ғалабани ўз томонларига оғдиришди (3:0).

"Ҳақиқий Кубокка хос ўйин бўлди. Сафарда 0:0 ҳисобидага дуранг ўйнаганимиз учун ўз уйимизда голли дуранг ҳам бизни қониқтирмасди. Биринчи бўлимда ҳимоя ҳақида ҳам бош қотиришга тўғри келди. Бахтимизга Иван Нагаев вазиятдан фойдалана олмади — тўп устунга тегиб қайтди. Агар у гол урганида, биз камида 2та гол уришимизга тўғри келарди. Умуман олганда, ўйин тўлиғича бизнинг устунлигимиз остида ўтди. Рақиб яхши ҳимояланди. Биз эса шунчаки биринчи голни уришимиз керак, шунда ҳаммаси жойига тушарди. Шунда рақиб очилишга мажбур бўларди. Биринчи тўпни киритиб олганимиздан кейин бухороликларнинг ҳужумга ўтиб, ортга қайтишлари оғир бўлди. Буни футболчилар яхши тушуниб туришганди.

Ўйин 120 дақиқа давом этишини истамагандик, аммо ҳаммасига тайёр тургандик. Ҳаттоки, кеча пенальти тепишни машқ қилгандик. "Бухоро" шунчаки таслим бўлмаслигини билардик. Қийин ўйинда ғалаба қозониб, кейинги босқичга ўтганимиз учун футболчиларга миннатдорчилик билдираман. Биз бироз бўлса-да яхшироқ ўйнадик. Шунинг учун натижа ҳаққоний бўлди, деб ҳисоблайман.

2 август куни бизни "Насаф"га қарши Ўзбекистон кубоги ярим финал босқичи доирасида қийин ўйин кутиб турибди. Бугун футболчилар катта куч йўқотишди. Эртага уларнинг тикланиш жараёнини яхши ташкил қилишимиз керак. Бу биз учун муҳим", — деди Андрей Микляев.

Киритилди: 28.07.2017 22:58. Ўқилди: 6474 марта. Фикрлар: 8 та.

Суперлига

ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Динамо 0 0
2 Зомин 0 0
3 Локомотив 0 0
4 Қизилқум 0 0

Футзал

Футзал. Клублар ўртасида ОЧ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Қўқон-1912 3 9
2 Пахтакор 3 6
3 Локомотив 3 3
4 Бухоро 3 0

Сўнгги учрашув

04.04.2024. Суперлига. 5-тур.
19:15
Локомотив
1-2
Андижон

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.