Кириш Регистрация

STD.UZ/LOKOMOTIV

Локомотив

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

“Локомотив” янги футболчиларни таништирди

Тошкентнинг “Локомотив” клуби иккинчи давра ҳозирлигини секин-аста поёнига етказмоқда. Жамоа чемпионатнинг ҳал қилувчи давраси старти олдидан ўз сафини бир қатор янги футболчилар билан тўлдириб олди.

Бугун пойтахтимиздаги “Локомотив” стадионида “темирйўлчилар”нинг янги ўйинчилари таништирув маросими бўлиб ўтди. Тақдимот маросими аввалида жамоа бош директор ўринбосари Тўлабек Акрамов “Локомотив”нинг иккинчи давра олдидан тайёргарлиги ва янги ўйинчилари хусусида ўз фикрларини билдириб ўтди:

- “Локомотив” иккинчи даврага яхши ҳозирлик олиб борди. Жамоамиз хорижда йиғин ҳам ташкил этди. Минскда ташкиллашитирилган йиғин мобайнида 3 та ўртоқлик ўйинида ҳам майдонга тушдик. Қолаверса, таркибни кучайтириш борасида ҳам иш олиб бордик. Натижада Бобир Давлатов, Олабиран Блессинг Муйива жамоамизга келиб қўшилишди. Давлатовни кўпчилик “Рубин”, “Актобе”, “Жетису” жамоаларида ўйнаганидан хабардор. Муйива эса илгари Молдова чемпионатида ўйнаган. Шунингдек, кеча Санжар Шоаҳмедовнинг ҳам “Локомотив”да ўйнаши ойдинлашди. У бир муддат сафимизда шуғулланиб турганди. Ана энди Шоаҳмедов иккинчи даврани “Локомотив”да ўтказадиган бўлди. Қолаверса, тажрибали мутахассис Андрей Фёдоров ҳам “Локомотив” мураббийлар штабида иш бошлади. Ўйлашимча, жамоамиз иккинчи даврага тайёр. “Локомотив” ўз ишқибозларини чиройли ғалабалар билан хурсанд этади, - деди Тўлабек Абрарович.

Сўнгра Андрей Микляев ҳамда жамоа мураббийлар штабига янги қўшилган Андрей Фёдоров ҳам ўз фикрларини билдиришди:

- Мен “Локомотив”да иш бошлаганимдан мамнунман. Ушбу клуб тузилганига ҳали у қадар кўп муддат ўтмаган бўлса-да, “Локомотив” қисқа вақт ичида яхши тузилма хосил эта олди. Бу ерда барчадан фақат ва фақат футбол ҳақида ўйлашгина талаб этилади. Жамоа муваффақиятларига хисса қўшишга уринаман, - деди Андрей Витальевич.

Кейин эса янги футболчиларга рамзий тарзда футболкалар топширилди. Хусусан, Олабиран Блессинг Муйивага “Локомотив”нинг 19-рақамли футболкаси топширилди. Бобир Давлатов эса 24-рақамли футболкани олди.

Тақдимот маросимининг давомида ушбу икки футболчи ҳам ўзларининг янги жамоадаги илк таассуротлари билан ўртоқлашишди.

- “Локомотив” – Ўзбекистоннинг етакчи жамоаларидан бири. Ушбу клуб аъзосига айланганимдан хурсандман. Қўлдан келганча яхши ўйин кўрсатиб, “Локомотив”нинг ғалабаларига ўз улушимни қўшишга ҳаракат қиламан, - деди Бобир Давлатов.

- Мен “Локомотив” сафида бир муддат машғулотларда қатнашдим. Жамоа жуда аҳил экан. Клубда эса барча шароитлар муҳайё қилинган. Илгари Молдованинг “Саксан” клубида тўп сургандим. Ана энди Ўзбекистоннинг энг етакчи жамоси – “Локомотив” футболчисига айландим. Бундан хурсандман. Чемпионат даражаси анча юқори экан. “Локомотив” сафида яхши ўйин кўрсатиб, Ўзбекистон чемпионатида ғалабаларга эришишга уринаман, - деди Муйива.

Тақдимот маросими якунида эса ҳар икки футболчи майдонга чиқиб, ОАВ вакиллари учун махсус фотосессияда иштирок этишди.

 

Киритилди: 05.08.2017 17:14. Ўқилди: 7402 марта. Фикрлар: 1 та.

Суперлига

ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Динамо 0 0
2 Зомин 0 0
3 Локомотив 0 0
4 Қизилқум 0 0

Футзал

Футзал. Клублар ўртасида ОЧ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Қўқон-1912 3 9
2 Пахтакор 3 6
3 Локомотив 3 3
4 Бухоро 3 0

Сўнгги учрашув

04.04.2024. Суперлига. 5-тур.
19:15
Локомотив
1-2
Андижон

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.