Кириш Регистрация

STD.UZ/LOKOMOTIV

Локомотив

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Муҳаммад Коне: Буркина Фасо мураббийлари «Локомотив»даги ўйинларимни кузатиб бормоқда

“Локомотив” жамоаси ҳимоячиси Муҳаммад Коне Жаҳон чемпионати-2018 саралаш босқичи ўйинларида иштирок этиш учун Буркина Фасо миллий терма жамоасига чақирилди.

Африкада ўтказилаётган саралаш баҳслари доирасида буркиналиклар Сенегал терма жамоаси билан 2 та учрашув ўтказишади. Мазкур учрашувларга жўнаб кетиш олдидан маҳоратли ҳимоячи ўз фикрларини билдириб ўтди.

– Ўз юрти миллий терма жамоаси сафида ўйнаш – ҳар бир футболчи учун фахр. Мен ҳам Буркина Фасо шарафини ҳимоя қилиш имкониятига эга бўлганимдан жуда мамнунман.

Рости – ушбу таклиф мен учун кутилмаганда бўлди. Терма жамоа мураббийлар штаби менинг “Локомотив” сафидаги ўйинларимни кузатишибди ва якунда бош жамоага чақиришга қарор қилишибди. Бундан жуда-жуда хурсандман.

Мен биринчи марта миллий терма жамоага чақирилдим. Терма жамоамизда маҳоратли ва Европада ном қозонган ижрочилар кўп. Улардан кўп нарсалар ўрганишга ҳаракат қиламан.

Ҳозирда Буркина Фасо терма жамоаси ўз гуруҳида биринчи ўринда кетмоқда. Лекин бўшашишга асло ҳаққимиз йўқ. Зеро гуруҳимиздаги рақиблар – ЖАР терма жамоаси, Сенегал ҳамда Кабо Верде ҳам яхши савиядаги жамоалар.

Ўйлайманки, Жаҳон чемпионати йўлланмаси учун кураш сўнгги турга қадар кечади. Мен ҳам мазкур ўйинларда майдонга тушиб, терма жамоамга фойда келтиришга уринаман, – дейди Муҳаммад Гнонтча Коне “Локомотив” матбуот хизматига.

Таъкидлаш жоизки, Африкада ўтаёрган ЖЧ-2018 саралашининг сўнгги босқичида Буркина Фасо терма жамоаси “D” гуруҳида иштирок этмоқда ва 2-турдан сўнг 4 очко билан пешқадам бўлиб турибди.

Ушбу юрт вакиллари 2 сентябрда сафарда ва 5 сентябрь куни уйда Сенегал терма жамоаси билан баҳс юритишади.

Киритилди: 23.08.2017 14:14. Ўқилди: 5281 марта. Фикрлар: 1 та.

Суперлига

ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Динамо 0 0
2 Зомин 0 0
3 Локомотив 0 0
4 Қизилқум 0 0

Футзал

Футзал. Клублар ўртасида ОЧ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Қўқон-1912 3 9
2 Пахтакор 3 6
3 Локомотив 3 3
4 Бухоро 3 0

Сўнгги учрашув

04.04.2024. Суперлига. 5-тур.
19:15
Локомотив
1-2
Андижон

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.