Кириш Регистрация

STD.UZ/LOKOMOTIV

Локомотив

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

“Локомотив” ва “Флитвуд Таун” ҳамкорлиги янги босқичга чиқади

Хабарингиз бор, 2015 йилда Тошкентнинг “Локомотив” ҳамда Англиянинг “Флитвуд Таун” клублари ўртасида ўзаро ҳамкорлик меморандуми имзоланган эди. Шунга асосан инглиз клуби билан бир қатор йўналишларда яқиндан хамкорлик қилиш бўйича келишувга эришилганди.

Натижада даставвал “Локомотив” тарбияланувчилари бўлмиш Сергей Прохоров ва Рустам Нортожиев “Флитвуд Таун” клубида 3 ой малака ошиб қайтишган эди. Яқинда “Локомотив”нинг навбатдаги ёш футболчилари инглиз клубида тажриба тўплаш учун йўл олишди. Ёш истеъдод эгаси Хурматбек Йўлдошев ҳамда “Флитвуд Таун” жамоаси мураббийлар штабининг илтимосига кўра иқтидорли дарвозабон Рустам Нартаджиев яна бир бор инглиз клуби машғулотларида иштирок этиб, мазкур жамоа сафида учрашувларда майдонга тушиш имконига эга бўлишади.

Қайд этиш жоизки, ушбу икки ёш футболчилар билан биргаликда Англияга йўл олган “Локомотив” ПФК расмий делегацияси “Флитвуд Таун” жамоаси вакиллари билан бир қатор масалалар бўйича фикр алмашди ҳамда ўзаро ҳамкорликни янада ривожлантириш борасида музокаралар олиб борди.

Қолаверса, “Локомотив” делегацияси вакиллари “Флитвуд”да мухлислар билан ишлаш, маркетинг, ўйинни реклама қилиш каби соҳалар билан яқиндан танишиш имконига эга бўлишди.

Шунингдек, ўзаро ҳамкорлик доирасида “Локомотив” футбол мактабининг ёш тарбияланувчилари келаси йили ёзда Англияда ташкил этиладиган халқаро мусобақа иштирок этишлари келишиб олинди. Ушбу мусобақада Перу, Мексика, Боливия, Голландия, Ирландия, Англия, Швеция, Франция, Ирландия ҳамда Ўзбекистон клублари иштирок этиши кўзда тутилган.

Киритилди: 19.10.2017 12:43. Ўқилди: 2762 марта. Фикрлар: 1 та.

Суперлига

ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Динамо 0 0
2 Зомин 0 0
3 Локомотив 0 0
4 Қизилқум 0 0

Футзал

Футзал. Клублар ўртасида ОЧ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Қўқон-1912 3 9
2 Пахтакор 3 6
3 Локомотив 3 3
4 Бухоро 3 0

Сўнгги учрашув

04.04.2024. Суперлига. 5-тур.
19:15
Локомотив
1-2
Андижон

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.