Кириш Регистрация

STD.UZ/LOKOMOTIV

Локомотив

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Бобур Йўлдошев: «Вадим Карленович келганидан сўнг жамоавий ўйин янада яхши йўлга қўйилди»

Бу йил ҳам ўз олдига улкан мақсадларни қўйган «Локомотив» клуби Вадим Абрамов бошчилигида чемпионлик сари ишонч билан одимламоқда. Жамоа эришаётган ғалабаларга ёш ва умидли футболчи Бобурбек Йўлдошев ҳам ўзининг муносиб улушини қўшиб келяпти. «Локомотив» — «Қизилқум» учрашувидан кейин «Футбол экспресс» газетаси ходимлари Йўлдошев билан суҳбат уюштиришди. Қуйида ушбу суҳбатни эътиборингизга ҳавола қиламиз.

— Бобур, «Қизилқум» устидан қозонилган ғалаба нимани эвазига қўлга киритилди, деб ўйлайсиз?
— Биринчи навбатда жамоавий ўйинни яхши йўлга қўйганимиз ғалабамизга пойдевор бўлди. Учрашувдан олдинроқ мураббийлар рақиб биз учун ноқулай эканлиги ва эҳтиёркорлик билан тўп суришимиз кераклиги ҳақида кўрсатма беришди. Шунга ўйиннинг биринчи бўлимида «Қизилқум» анча қийинчилик туғдирди. Биринчи голни уриб олганимиздан кейин, футболчилар ўзларига келиб олишди ва ўйинни ўз назоратимизда ушлашга ҳаракат қилдик. Ўйинчилар тушуниб тўп сургани ҳисобда акс этди. Муҳими, уйда уч очкони қўлга киритдик.

— 7-турдан кейин айрим жамоалар Ўзбекистон кубогида тўп сурди. «Локомотив» эса навбатдаги босқичдан курашга қўшилишини инобатга олсак, ўша кунлари ўйин амалиётисиз қолиб кетди. Бу эса «Қизилқум»га қарши баҳсда сезилмадими?
— Нега ўйин амалиётисиз қолиб кетамиз? Кубок учрашувлари бўлган куни биз биринчи лига иштирокчиси «Обод»га қарши назорат учрашувида майдонга тушдик. Мураббийларимиз икки хил таркибни майдонга тушириб, барчанинг имкониятларини яна бир маротаба текшириб олди. Шу боисдан клубимизга ўйин амалиёти етишмади, деган баҳонани қўллай олмасдик.

— 4:1 ҳисоби ўйинга мос бўлдими ёки бундан ҳам йирик ҳисобда ғалаба қозониш мумкин эдими?
— Менимча, мос бўлди. Яратилган имкониятлардан фойдаланишга уриндик. Фойдалана олмаганларимиз ҳам бўлди. Ҳаммасини голга айлантирганимизда ҳисоб бундан ҳам йирик кўриниш олиши мумкин эди. Албатта, бу менинг шахсий фикрим.

— Жамоани Вадим Абрамов қўлга олганидан кейин «Локомотив» қай даражада ўзгарди?
— Ўзгарди. Абрамов билан аввал ҳам бирга ишлаганлигимиз боис, мураббийни қандай кучга эга эканлигини биламиз. Вадим Карленович келганидан сўнг жамоавий ўйин янада яхши йўлга қўйилди. Бу натижаларимизга ижобий таъсир кўрсатмоқда. Янги мураббийнинг келиши секин-аста ўйинларда кўзга ташланмоқда.

— Бу мавсумдан Бобур Йўлдошев «Локомотив»ни асосий ҳимоячисига айланди. Энди ўзингизни рақобатчилардан холи дея оласизми?
— Биласизми, мен ҳали ҳам ўзимга асосий футболчи сифатида баҳо бермайман. Ким ўз устида кўпроқ ишласа, мураббий ўшани майдонга туширади. Буни барча билади. Мен машғулотларда доимо изланишларда бўлмоқдаман. Рақобатчилардан холиман дейишим мутлақо нотўғри. Таркибда ҳар бир чизиққа икки ёки учтадан футболчи мавжуд. Шу боисдан рақобат бор. Фақат, астойдил ишлашимиз ва меҳнатдан тўхтаб қолмаслимиз керак.

— Жамоага келиб қўшилган Вячеслав Шевченко ва Андрей Кожокарь негадир жамоа ўйинига мослашиб кета олгани йўқ. Бу легионерлар маҳаллий ўйинчилардан устун дея олмайсизми?
— Тўғриси, мен бошқа футболчиларни ҳаракатига баҳо бермайман. Боиси, мен мураббий эмасман ва жамоадошларим тўғрисида гапиришим нотўғри бўлади. Бу саволни кўпроқ жамоамиз бош мураббийига берсангиз мақсадга мувофиқ бўларди. Менинг шахсий фикримча, легионер футболчилар маҳаллий ўйинчилардан устун бўлиши керак деб ўйлайман. Балки, Шевченко ва Кожокарь жамоага мослашиб кетиши қийин кечаётгандир. Ҳали биринчи давра тугатишига бешта тур бор. Шу боисдан ўйинлари ижобий тарафга тушиб кетишига умид қилса бўлади.

— Бобур, бу йилги олимпия терма жамоамизда юртимизнинг энг кучли футболчилари тўпланган. Айтингчи, бу ўйинчилар билан олимпиада йўлланмасини қўлга киритишга умид қилса бўладими?
— Худо хоҳласа, биз ҳам бу терма жамоа билан олимпиада йўлланмасини қўлга киритишга умид боғлаганмиз. Буни уддаласак ватанимиз футболи тарихида ўзгариш қилган бўлардик. Айни пайтдаги терма жамоага номзод футболчилар жуда кучли дея оламан. Бу йигитлар билан бир неча йиллардан бери бирга тўп суриб келаётганимиз боис, ўзаро тушунишларда муаммога юзага келади деб ўйламайман. Айни пайтда тайёргарлигимиз босқичма-боcқич ўтмоқда. Саралашга қадар янада оптимал ҳолатга келишимизга ишонаман. Насиб қилса, Шуҳрат Мақсудов қўл остида олимпиада йўлланмасини қўлга кирита оламиз.

— Бу йил Осиё ўйинлари ҳам бўлиб ўтади. Мазкур турнирга боришни истаётган бўлсангиз керак?
— Албатта, истайман. Бунинг учун терма жамоа мураббийлари йиғинларга чақиришса бўлди. Ўзимни машғулотларда кўрсатишга тайёрман. Асосийси, менга ишонч билдириб, чақиришса, мураббийларни ишончини оқлашга бор кучимни сарфлайман. Осиё ўйинларида тўп сурса ёмон бўлмасди.

Иззатбек Абдуваҳобов суҳбатлашди.

«Футбол экспресс» газетаси

Киритилди: 23.05.2014 15:14. Ўқилди: 3676 марта. Фикрлар: 1 та.

Олий лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 30 74
2 Насаф 30 63
3 Бунёдкор 30 63
4 Бухоро 30 58
5 Пахтакор 30 52
6 Қизилқум 30 50
7 Металлург 30 49
8 Машъал 30 38
9 Шўртан 30 38
10 Сўғдиёна 30 34
11 Нефтчи 30 31
12 Қўқон-1912 30 29
13 Олмалиқ 30 26
14 Обод 30 24
15 Навбаҳор 30 23
16 Андижон 30 23

ОЧЛ

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 6 10
2 Ал-Иттиҳод 6 9
3 Ан-Наср (БАА) 6 9
4 Сепоҳон 6 3

Ёшлар лигаси

Жамоа Ў О
1 Бунёдкор 30 64
2 Пахтакор 30 59
3 Металлург 30 52
4 Навбаҳор 30 52
5 Шўртан 30 46
6 Насаф 30 45
7 Бухоро 30 44
8 Нефтчи 30 42
9 Машъал 30 39
10 Андижон 30 38
11 Олмалиқ 30 37
12 Қизилқум 30 33
13 Локомотив 30 31
14 Обод 30 30
15 Сўғдиёна 30 30
16 Қўқон-1912 30 29

Ўзбекистон кубоги

1/16 финал
18.03.2016
17:00 НБУ-Осиё
2:3
Қўқон-1912
17:00 Хотира-79
0:3
Металлург
17:00 Нурафшон
0:2
Олмалиқ
19.03.2016
17:00 Уз-Донг-Жу
1:0
Шўртан
17:00 Машъал-2
0:0
Машъал
17:00 Оқтепа
0:5
Обод
17:00 Зомин
0:2
Андижон
17:00 Орол
0:5
Қизилқум
17:00 Цементчи
2:3
Навбаҳор
20.03.2016
17:00 Пахтакор-2
1:2
Сўғдиёна
17:00 Динамо
0:1
Нефтчи
17:00 Ёзёвон-Лочинлари
0:4
Бухоро
Нимчорак финал
25.03.2016
17:00 Навбаҳор
0:1
Қўқон-1912
17:00 Қизилқум
2:2
Андижон
17:00 Металлург
1:0
Олмалиқ
17:00 Машъал
1:1
Сўғдиёна
17:00 Уз-Донг-Жу
1:4
Локомотив
26.03.2016
16:00 Обод
2:2
Бунёдкор
17:00 Нефтчи
1:4
Насаф
18.05.2016
18:00 Пахтакор
0:1
Бухоро
21.05.2016
16:30 Қўқон-1912
1:1
Навбаҳор
17:00 Андижон
3:1
Қизилқум
18:00 Олмалиқ
2:3
Металлург
19:00 Бунёдкор
2:1
Обод
19:00 Сўғдиёна
0:1
Машъал
19:30 Насаф
1:0
Нефтчи
22.05.2016
19:00 Бухоро
1:0
Пахтакор
08.06.2016
19:00 Локомотив
9:0
Уз-Донг-Жу
Чорак финал
05.07.2016
18:00 Қўқон-1912
1:1
Бухоро
18:00 Андижон
0:2
Насаф
19:00 Машъал
1:4
Локомотив
25.07.2016
20:00 Локомотив
1:2
Машъал
28.07.2016
19:00 Бухоро
2:0
Қўқон-1912
29.07.2016
19:00 Бунёдкор
3:1
Металлург
20:00 Насаф
2:1
Андижон
21.09.2016
16:00 Металлург
0:0
Бунёдкор
Ярим финал
22.08.2016
20:00 Насаф
2:0
Бухоро
21.09.2016
18:00 Бухоро
1:2
Насаф
25.10.2016
16:00 Локомотив
1:0
Бунёдкор
26.11.2016
14:00 Бунёдкор
0:1
Локомотив
Финал
30.11.2016
13:00 Локомотив
1:0
Насаф

Футзал

Футзал. Клублар ўртасида ОЧ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Сўнгги учрашув

30.11.2016. Ўзбекистон кубоги. Финал.
13:00
Локомотив
1-0
Насаф

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!
© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.