Кириш Регистрация

STD.UZ/LOKOMOTIV

Локомотив

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Голлар шоусида «Локомотив ғолиб чиқди

Ўзбекистон Кубоги чоракфинал дастлабки ўйинлар доирасидаги Самарқандда ўтган «Динамо» ҳамда «Локомотив» учрашуви анча томошабоп тарзда ўтди.

Олий лига доирасидаги тўрт кун аввалга ўйин билан таққослаганда шу куни Равшан Хайдаров жамоа таркибини янада ёшартирди. Ўз навбатида «темирйўлчилар» ҳам бир иккита ўзгаришлар билан майдонга тушишди.

Ўйинни ҳужумкор бошлаган меҳмонлар баҳснинг 4-дақиқасидаёқ ҳисобни очишди. Жарима майдони томон интилган Вячеслав Шевченко тўпни қабул қилиб олиб, осонлик билан Михайлов дарвозасини ишғол этди, 0:1.

Голдан кўп ўтмай, Тошкент жамоасининг иккинчи ҳужуми ҳам кутилмаганда гол билан якунланди. Жасур Хасановнинг қанотдан ёриб кириб берган зарбаси «рикошет» тарзида чиройли кўринишда дарвоза чизиғини кесиб ўтди, 0:2.

Воқеаларнинг бундай ривожини кутмаган динамочилар ўзларини йўқотиб қўйишмади ва ҳужумкорликни оширишди. Натижада 21-дақиқада тажрибали Зайниддин Тожиев Темур Жўраевнинг дарвозаси олдида хато қилишга маҳкум этди. Пенальтига яқинлашган Фаррух Шотурсунов ҳисобни қисқартирди, 1:2. Орадан уч дақиқа ўтиб, Зайниддин Тожиев яна битта пенальти ишлади. Ҳимоячилар уни жарима майдони ичида «қулатишди». Бу сафар ҳам зарбага яқинлашган Фаррух чиройли тарзда Темур Жўраевни доғда

қолдирди, 2:2.

Голлардан руҳлаган Самарқанд жамоаси мухлислар қўллаб-қувватлаши остида ҳужумкорликка зўр берди. Натижада қарши ҳужумда Фаррух Шотурсунов ҳимоячилардан қочиб кетишга эришди ва Жўраевнинг устидан «парашют» услубида тўпни дарвозага киритди, 3:2.

Биринчи бўлимни иродали ғалаба билан якунлаган вакилларимиз, иккинчи бўлим сўнггигача ҳисобни сақлай олишмади. Айниқса Фарҳод Тожиевнинг майдонга тушиши «темирйўлчилар» ўйинини кучайтирди ва айнан у жарима тўпидан мувозанатни тиклади, 3:3.

Сўнгги дақиқаларда эса яна ўша Жасур Хасановнинг фаоллиги Тошкент жамоаси фойдасига хизмат қилди, 3:4. Шиддат ва голларга бой ўтган томошабоп қарама-қаршиликда ёш мезбонлар устидан тажрибали меҳмонларнинг қўли баланд келди.

Жавоб учрашуви 18 июнь куни Тошкентда ўтказилади.

Ўзбекистон Кубоги. Чоракфинал. Дастлабки учрашув

«Динамо» (Самарқанд) – «Локомотив» (Тошкент) - 3:4

Самарқанд, 3014 томошабин.

Ҳакамлар: В. Коваленко (Тошкент), Р. Илёсов (Тошкент), Ж. Саидов (Тошкент), З. Қодиров (Навоий)

Назоратчи: В. Валицкий (Тошкент).

Голлар: Фаррух Шотурсунов 22 пенальти, 25 пенальти, 36 - Вячеслав Шевченко 4, Жасур Ҳасанов (кичик)10, 82, Фарҳод Тожиев 77

«Динамо»: Игорь Михайлов, Акбар Сиддиқов (Искандар Холмирзаев, 38), Садам Боймаматов, Акмал Бозоров, Зайниддин Тожиев (Муҳаммаджон Ражабов, 76), Комил Шарофутдинов (Сирожиддин Сайфиев, 55), Холмўмин Давронов, Жасур Азимов, Бунёд Исроилов, Миркомил Лоқаев, Фаррух Шотурсунов.

Захира: Рустам Тоштурдиев, Амиржон Сафаров, Ислом Ҳамидов, Абдулла Набиев, Муҳаммад Ражабов.

«Локомотив»: Темур Жўраев, Илҳом Суюнов, Бобур Йўлдошев, Акмал Холматов, Сардор Мирзаев, Сардор Рахмонов (Иброҳим Раҳимов, 60), Жасур Ҳасанов (кичик), Фозил Мусаев, Дилшод Жабборов (Ислом Тўхтахўжаев, 40), Лутфулла Тўраев, Вячеслав Шевченко (Фарҳод Тожиев, 65).

Захира: Игнатий Нестеров, Садриддин, Карен Абрамов, Бобур Тиллабоев.

Огоҳлантиришлар: Зайниддин Тожиев 43 – Лутфулла Тўраев 43.

Киритилди: 10.06.2014 20:54. Ўқилди: 6958 марта. Фикрлар: 9 та.

Суперлига

ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Динамо 0 0
2 Зомин 0 0
3 Локомотив 0 0
4 Қизилқум 0 0

Футзал

Футзал. Клублар ўртасида ОЧ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Қўқон-1912 3 9
2 Пахтакор 3 6
3 Локомотив 3 3
4 Бухоро 3 0

Сўнгги учрашув

04.04.2024. Суперлига. 5-тур.
19:15
Локомотив
1-2
Андижон

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.