Кириш Регистрация

STD.UZ/LOKOMOTIV

Локомотив

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Вадим Абрамов: «Бугун бош ролда Коваленко бўлди»

"Локомотив" ва "Бунёдкор" жамоалари ўртасидаги учрашувдан кейин ташкил қилинган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида "темирйўлчилар" бош мураббийи Вадим Абрамов иштирок этди.

— "Бунёдкор" ҳозирда турли ўйинда турли таркиб билан иштирок этмоқда. Бугунги ўйинда рақибнинг қайси жиҳати сиз учун янгилик бўлди?
— Янгиликни "Бунёдкор" эмас, Коваленко кўрсатди. Бугунги ўйинда бош ролда ҳакам бўлди. Биз иккинчи голни урган вазиятда ўйиндан ташқари ҳолатни кўрдингизми? Мен захира ўриндиғидан бу нарсани кўрмадим. Тўп ҳавода ярим соат учиб борди ва Мусаев футболчиларнинг орасидан чиқиб келиб, гол урди. Майли, мен Гейнрих ҳақида ҳеч нарса демайман, Шоғуломовнинг ортида итариб юборгани учун ҳакам нима учун жарима зарбасини бермади? Агар ушбу вазият майдон марказида бўлганида ҳакам 100 фоиз жарима зарбасини белгилаган бўларди. "Насаф" - "Навбаҳор" ўйинида ФИФА ҳаками Коваленко иккинчи пенальтини қандай вазиятда белгилаганини кўрдингизми? Мен бу ҳакамни муҳокама қилгим ҳам келмаяпти.

— Ҳакамнинг устидан шикоят ёзиб, "Локомотив"нинг кейинги ўйинларини Коваленко бошқармаслигини сўрайсизми?
— Агар яхши ҳакам бўлса, ўйинларни бошқараверсин. Ахир у ФИФА ҳаками. Биз мурожаат қилмаймиз. У бугун Мустафоев томонидан ишлатилган қўполлик учун қизил карточка берди. Менга бутун дунёдан бўлса ҳам шундай ҳолатда қизил карточка берилган вазиятни топиб беринг. У бугун янгилик яратди.

— Ўз футболчиларингизга эътирозингиз борми?
— Албатта бор. Биз ўзимизга хос бўлмаган ўйин кўрсатдик. Футболчилар ўзларининг энг яхши жиҳатларини намойиш қилишга ҳаракат қилишди, амалда эса бутунлай бошқача бўлиб чиқди. Асосий эътирозни аввало ўз футболчиларимга билдираман. Кўпгина ўйинчилар ўз имкониятларидан паст ўйин кўрсатишди.

— Мавсум бошида "Бунёдкор" билан Суперкубок баҳсида иштирок этгандингиз. Қайси "Бунёдкор" кучлироқ: ўша пайтдагисими ёки ҳозиргиси?
— Ҳозирги "Бунёдкор" бутунлай бошқача ўйин намойиш қилмоқда. Ҳозирча уларни таққослаш қийин. Яхшиси Ўзбекистон кубоги финалини кутамиз. Ким ғалаба қозонар экан. Энг асосийси, финални Коваленко бошқармаса бўлгани.

Тушунаман, бугунги натижа "Пахтакор" учун фойдали бўлди. Лекин ҳали "Пахтакор" билан ўзаро учрашувимиз бор, кўп нарса ўша ўйинда ҳал бўлади.

Киритилди: 28.08.2014 20:50. Ўқилди: 9314 марта. Фикрлар: 42 та.

Суперлига

ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Динамо 0 0
2 Зомин 0 0
3 Локомотив 0 0
4 Қизилқум 0 0

Футзал

Футзал. Клублар ўртасида ОЧ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Қўқон-1912 3 9
2 Пахтакор 3 6
3 Локомотив 3 3
4 Бухоро 3 0

Сўнгги учрашув

04.04.2024. Суперлига. 5-тур.
19:15
Локомотив
1-2
Андижон

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.