Кириш Регистрация

STD.UZ/LOKOMOTIV

Локомотив

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

«Пахтакор» — чемпион!

Олий лиганинг ушбу мавсумида чемпионлик масаласи ҳал бўлди, назаримизда. "Пахтакор" сафарда "Локомотив"ни мағлуб этишнинг уддасидан чиқди.

Ўйиннинг 58-сониясидаёқ "Пахтакор" ҳисобни очишга муваффақ бўлди. Илк ҳужумда бурчак тўпини қўлга киритишди ва кўтариб берилган тўпни Кримец бош билан дарвозага жойлади! Ушбу гол деярли 80 фоизга ҳал қилиб қўйди. Боиси, ушбу гол меҳмонларни руҳан синдирди, иккинчидан, дуранг натижа ҳам "шерлар"ни қаноатлантирарди.

Натижада "темирйўлчилар"нинг ўйини биринчи бўлимда умуман чиқмади. Биринчи бўлим тугаши арафасида яна бурчак тўпи ва бу сафар Миладинович бош билан дарвозани ишғол қилди.

Иккинчи бўлим бошида Абрамов шогирдлари майдонга шиддат билан тушишди ва тезда ҳисобни биттага қисқартиришди. Ҳасанов етказиб берган тўпни Шоғуломов бош билан дарвозага жойлади. Шоғуломов бирга-бир вазиятдан фойдаланиб, ҳисобни тенглаштирганида, ўйин умуман бошқача йўналиш олиши мумкин эди. Аммо Алишер ўта қулай вазиятда ноаниқ зарба берди. Кўп ўтмай Нестеровнинг хатосидан кейин Мерзляков дарвозани ишғол қилди ва ғалабани таъминлади.

Ушбу ғалабадан кейин "Пахтакор" "Локомотив"дан 3 очкога илгарилаб кетди. Бабаян шогирдлари ҳисобида яна битта захира ўйини бор. Шундай экан, пахтакорчилар муддатидан аввал чемпионликни ҳал қилиш учун яхши имкониятга эгалар.

Олий лига, 20-турнинг қолдирилган ўйини
"ЛОКОМОТИВ" - "ПАХТАКОР" - 1:3 (0:2
Голлар: Алишер Шоғуломов (54) — Егор Кримец (1), Боян Миладинович (44), Александр Мерзляков (76)
Огоҳлантиришлар: Жасур Ҳасанов (72), Бобур Йўлдошев (80), Дилшод Раҳматуллаев (88) — Егор Кримец (28), Александр Мерзляков (55), Даврон Ҳошимов (70), Боян Миладинович (89)
"Локомотив": 1.Игнатий Нестеров, 4.Бобур Йўлдошев, 10.Фарҳод Тожиев (Алишер Шоғуломов 50), 17.Салим Мустафоев, 18.Фозил Мусаев (Дилшод Раҳматуллаев 56), 20.Ислом Тўхтахўжаев, 22.Виктор Карпенко (Артём Филипосян 78), 24.Иброҳим Раҳимов, 50.Александр Гейнрих, 77.Жасур Ҳасанов, 88.Лутфулла Тўраев
"Пахтакор": 12.Александр Лобанов, 23.Александр Мерзляков, 2.Егор Кримец, 4.Боян Миладинович, 24.Даврон Ҳошимов, 21.Камолиддин Тожиев, 7.Кахи Махарадзе (с), 29.Владимир Козак (Акбар Исматуллаев 90+2), 10.Жамшид Искандеров, 11.Игорь Сергеев (Ойбек Қиличев 90+4), 18. Баҳодир Пардаев (Станислав Андреев 56)
Бош ҳакам: Аммар ал-Жунайбий (БАА)

Киритилди: 21.10.2014 18:52. Ўқилди: 13807 марта. Фикрлар: 117 та.

Суперлига

ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Динамо 0 0
2 Зомин 0 0
3 Локомотив 0 0
4 Қизилқум 0 0

Футзал

Футзал. Клублар ўртасида ОЧ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Қўқон-1912 3 9
2 Пахтакор 3 6
3 Локомотив 3 3
4 Бухоро 3 0

Сўнгги учрашув

04.04.2024. Суперлига. 5-тур.
19:15
Локомотив
1-2
Андижон

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.