Кириш Регистрация

STD.UZ/LOKOMOTIV

Локомотив

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Виталий Денисов: «Олдимизда турган Осиё кубоги ҳақида ўйлаяпман»

Москванинг “Локомотив” клубида тўп сураётган ҳамюртимиз Виталий Денисов “Уфа” билан ўйин олдидан жамоа расмий сайтига интервью берди. Терма жамоалар ўйинлари туфайли юзага келган танаффус чоғида Виталий клуб сафида қолди.

— Клуб сафида қолганим юзасидан менда ҳеч қандай ҳиссиёт йўқ. Бундай ҳолатлар бўлиб туради: баъзан соғлиқ билан муаммолар туфайли терма жамоага чақиришмаса, баъзан бошқа футболчиларни синаб кўришни исташади. Терма жамоа борасида тўхталадиган бўлсам, олдинда турган Осиё кубоги борасида ўйлаяпман, аввалги мусобақадаги вазиятларни эслаб тураман. Ҳозир эса барча эътибор клуб сафида биринчи қисмини муваффақиятли ўтказиб олишга қаратилган.

— Қишгача «Локомотив» яна 4та ўйин ўтказиши керак. Улардан биринчиси душанба куни «Уфа»га қарши бўлиб ўтади. Сиз уфаликларга қарши Кубок баҳсида ўйнагандингиз. Ўша баҳсдан қандай таассуротлар қолган.
— Ўша ўйинни баҳолаш қийин: ёмон ҳаво, сунъий майдон. Айниқса, бундай шароитда ўйнаш қийин, шунинг учун кўп кураш кечганди. Бошқа нарсани қўшимча қилиш қийин.

— Энди бошқача ўйин бўладими?
— Ўйлайманки, ҳа. «Уфа» — яхши шаклланган жамоа. Узатмалар орқали ўйнай олади. Кўрамиз, ўйин қандай кечар экан.

— "Торпедо" билан ўйиндан кейин юзага келадиган танаффус "Локомотив"га фойда берадими ёки йўқми мазмунда кўп гаплар бўлди. Ҳозир эса танаффус тугади. Бу ҳақда нима дея оласиз?
— Душанба кунги ўйиндан кейин аниқ бўлади – бу фойда бўлганми ёки йўқ. 4-5 кун ичида формани қандай йўқотиш мумкинлигини тушунмайман. Шахсан мен ўзимни яхши ҳис қиляпман, ўз ҳолатимда ҳеч қандай ўзгаришни сезмаяпман.

— "Уфа"га қарши ўйинни уйда ўтказишимиз ҳақида янгилик сиз учун қанчалик кутилмаган бўлди?
— Бу жуда яхши, чунки “-20”да, бунинг устига сунъий майдонда ўйнаш… Буни таклиф қилганнинг ўзи майка ва шортни кийиб, бундай шароитдаги майдонда ўйнай қолсин. Мен уни томоша қиламан. Давраларни алмаштириш тўғрисидаги қарор оптимал ва тўғри бўлди. Бунинг устига уйда деворлар ҳам ёрдам беради. “Уфа”, албатта, меҳмонда ёмон кўринмайди, аммо ўз трибуналаримиз қаршисида ўйнаш барибир осон.

Киритилди: 20.11.2014 20:32. Ўқилди: 5335 марта. Фикрлар: 2 та.

Суперлига

ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Динамо 0 0
2 Зомин 0 0
3 Локомотив 0 0
4 Қизилқум 0 0

Футзал

Футзал. Клублар ўртасида ОЧ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Қўқон-1912 3 9
2 Пахтакор 3 6
3 Локомотив 3 3
4 Бухоро 3 0

Сўнгги учрашув

04.04.2024. Суперлига. 5-тур.
19:15
Локомотив
1-2
Андижон

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.