Кириш Регистрация

STD.UZ/LOKOMOTIV

Локомотив

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Виталий Денисов: «Агар яна танлаш имконият бўлганда, барибир Ўзбекистонни танлардим»

«Спорт День за Днем» нашри Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва Москванинг “Локомотив” клуби ҳимоячиси Виталий Денисовдан интервью олди.

- Сиз спортчилар оиласида дунёга келгансиз. Отангиз ва акангиз профессионал спортчилар. Бу ҳолат спортни танлашингизга сабаб бўлганми?
- Йўқ, бундай деб ўйламайман. Отам футболчи бўлса ҳам ҳеч қачон бизни спорт билан шуғулланишга мажбур қилмаган. Мен ўзим футбол ўйнашни истаганман. Отамдан футбол тўгарагига олиб боришни сўраганман ва у олиб борган.

- Кўпчилик сизни отангиз билан солиштиради, боз устига иккингиз ҳам бир позицияда ўйнайсиз. Нима деб ўйлайсиз, отангиздан ўзиб кета олганмисиз? Масалан, Марат Кабаев сизни “Россия чемпионатининг ҳақиқий юлдузи”, деб таърифлаганди.
- Марат Викторовичдан бундай гап эшитиш жуда ёқимли. Аммо бу борада мен бирор гап айта олмайман. Отамнинг ва менинг ўйинимни кўрган одамлар гапирганлари маъқул. Бу саволга жавоб бериш мен учун қийин.

- Отангиз билан ўйинларни тез-тез таҳлил қилиб турасизми? У сизни танқид қилиши мумкинми ва унинг маслаҳатларига амал қиласизми?
- Тез-тез бу борада гаплашиб турамиз. Унинг вақти бўлганида албатта ўйинларимни кўради. Баъзан маслаҳат ҳам бериб туради. Қайси ўйиним яхши чиққанию, қай бири ўхшамаганини айтиб туради. Бирга муҳокама қиламиз...

- Айтишларича 90-йилларда рус миллатига мансуб кишилар учун Ўзбекистонда яшаш осон бўлмаган экан. Ўша вақтларда қандай муаммоларга дуч келгансиз?
- Ҳеч қандай муаммо бўлмаган, ҳозир ҳам йўқ ва бўлиши ҳам қийин. Ўзбекистонда жуда кўп миллат вакиллари яшашади. Уларнинг ҳаммаси тенг ҳуқуқли ва бир-бири билан яхши муносабатда.

- Ўзбек тилини биласизми?
- Ҳа, биламан, гаплаша оламан. Аммо охирги вақтларда бироз унута бошлагандекман.

- Сиз Ўзбекистонда туғилгансиз, аммо келиб чиқишингиз рус миллатига мансуб. Ўзингизни қайси миллат вакили деб ҳис қиласиз?
- Менинг битта паспортим бор – Ўзбекистонники. Россиянинг паспорти менда ҳеч қачон бўлмаган. Ўзимни қайси миллатга мансуб, деб ҳис қилишим ҳақида эса гапириш қийин. Бу ҳақида ҳеч қачон ўйламаганман.

- Ўз вақтида Ўзбекистон терма жамоасини танлаганингиздан афсусланмайсизми? Нима бўлганда ҳам Европа чемпионати Осиё Кубогига қараганда обрўлироқ мусобақа.
- Агарда Россия ёки Украина терма жамоасини танлаганимда, балки ҳозирги даражамга чиқмаган бўлардим. Агарда менга ҳаётимни ўзгартириш имконияти берилса ҳам, ҳеч қачон Ватанимни алмаштирмасдим. Мен барибир яна Ўзбекистонни танлардим.

- Ўзбекистон чемпионатини кузатиб борасизми?
- Ўзбекистон чемпионатини кузатиш жуда қийин, чунки ўйинлар трансляция қилинмайди. Асосан интернет орқали онлайн-трансляцияларни ўқиб бораман. Отам ёки дўстларимнинг жамоалари қандай натижа қайд этгани билан қизиқаман.

- Айтишларича Ўзбекистонда ёш ва иқтидорли футболчилар кўп экан. Ёш футболчилардан кимдир Россия чемпионатида ўйнаб кета олармиди?
- Бу саволга жавоб бериш жуда қийин. Терма жамоада ўйнаш – бир масала, хориж чемпионатига кетиш эса – буткул бошқа масала. Ҳаммаси одамнинг ўзига боғлиқ. Мана Одил Аҳмедов яхши ўйнамоқда, “Краснодар”нинг етакчиларидан бири. Хорижда ўйнашга уриниб кўриш керак, акс ҳолда ҳеч нарса чиқмайди. Ўзбекистон ўсмирлар ва ёшлар терма жамоаси ҳозир яхши натижага эришмоқда, кучли авлод етишиб келяпти. Энг муҳими – улар йўқолиб қолмаслиги керак.

- Биламизки сиз итальян ва ўзбек ошхонасини ёқтирасиз. Қайси ошхонасиз қолсангиз қийналган бўлардингиз – ўзбек ошхонасими ёки итальян?
- Итальян ошхонасини дунёнинг исталган жойидан топиш мумкин, ўзбек ошхонасини эса топиш қийинроқ. Шу сабабли ўзбек ошхонаси, деб жавоб беришни маъқул кўраман.

Киритилди: 22.11.2014 18:04. Ўқилди: 6672 марта. Фикрлар: 31 та.

Суперлига

ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Динамо 0 0
2 Зомин 0 0
3 Локомотив 0 0
4 Қизилқум 0 0

Футзал

Футзал. Клублар ўртасида ОЧ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Қўқон-1912 3 9
2 Пахтакор 3 6
3 Локомотив 3 3
4 Бухоро 3 0

Сўнгги учрашув

04.04.2024. Суперлига. 5-тур.
19:15
Локомотив
1-2
Андижон

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.