Кириш Регистрация

STD.UZ/LOKOMOTIV

Локомотив

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Миллий термага чақирилмаганлар хусусида

Миржалол Қосимов бошчилигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси Осиё кубогига кўрилаётган тайёргарликнинг якуний босқичига кириб бормоқда. Дубай йиғинидан сўнг, терма жамоа тўғри Австралияга йўл олади. Иордания ва Фаластинга қарши ўтказилган ўйинларда эса бир қатор футболчилар синовдан ўтказилди. Энди Ироқ билан бўладиган ўртоқлик учрашуви якуний таркибни аниқлаб бериши лозим. Шундан сўнг, Осиё кубоги ҳақида ўйласа ҳам бўлаверади.

Аммо терма жамоага чақирилганлар билан терма жамоа сафида ўйнаши мумкин бўлганлар ўртасида ҳар доим фарқ бўлган. Ҳозирги таркиб терма жамоа учун энг оптимал ҳисобланадими ёки ўйинни кучайтира оладиган футболчилар яна борми? Келинг, шу саволга жавоб топишга уриниб кўрайлик. Қуйида Осиё чемпионатида ёрдам бериши мумкин бўлган, лекин турли сабабларга кўра терма жамоага чақирилмай қолган уч футболчи ҳақида гаплашамиз.

Даврон ҲОШИМОВ

Даврон Ҳошимов ўтган мавсумда «Пахтакор» сафида ажойиб ўйин намойиш қилди. Унинг ўнг қанот ҳимоясидаги ишончли ўйини бир қатор учрашувларда қўл келди. Агар «шерлар» мавсум давомида бирорта ҳам мағлубиятга учрамаган бўлсалар, бунда Даврон Ҳошимовнинг ҳам катта ҳиссаси бор.

Ҳошимов жисмоний жиҳатдан анча кучли футболчи ҳисобланади. Боз устига гавда билан яхши ўйнагани туфайли, анча-мунча рақибни ўтказиб юбормайди. Ҳимоядаги сифатли ўйини устига ҳужумда ҳам фаол иштирок этади. Шу туфайли ҳам у анча фойдали футболчилар сирасига киради. Аммо нима учундир Миржалол Қосимов Давронни терма жамоага чақирмасликни маъқул кўрди.

Терма жамоага чақирилганлар: Акмал Шораҳмедов ва Шуҳрат Муҳаммадиев.

Ўзбекистон терма жамоаси ўнг қанот ҳимоясида айни вақтда Акмал Шораҳмедов ва Шуҳрат Муҳаммадиевлар Дубайдаги йиғинда иштирок этмоқдалар. Акмал Шораҳмедов терма жамоада узоқ муддатдан буён ўйнаб келаётган бўлса, Шуҳрат Муҳаммадиев яқинда таркибга жалб қилинди. Иорданияга қарши кечган учрашув шуни кўрсатдики, бу чизиқда кичик бўлса-да, муаммолар бор.

Вагиз ГАЛИУЛИН

Вагиз Галиулин бир вақтлар ўзбек футболининг умидли ёшларидан ҳисобланарди. Унинг истеъдоди Қозоннинг «Рубин» клуби эътиборини тортган ва анча вақтгача бу жамоанинг келажаги ҳисобланди. Аммо жароҳатлар Вагизнинг фаолиятига соя солди ва футболчи «Рубин»дан кетишга мажбур бўлди. Ўзбекистон терма жамоасида эса у ҳеч қачон асосий таркиб футболчиси бўлмаган. Охирги вақтларда ҳатто шундай футболчи борлигини ҳам унута бошлагандик.

Аммо жорий мавсумда Вагиз яна катта футболга қайтди ва Россия премьер-лигаси дебьютанти «Уфа» таркибида ишончли ўйин намойиш қила бошлади. Айнан унинг чап қанот ярим ҳимоясидаги ўйини туфайли уфаликлар бирин-кетин очко ишлай бошладилар. Табиийки ярим ҳимоячи бундай ўйини билан мухлислар эътиборини тортмай қолмади. Афсуски бунга фақат мухлислар эътибор бердилар, мутахассислар эмас. Натижада, Галиулин яна терма жамоага чақирилмай қолди.

Терма жамоага чақирилганлар: Сардор Рашидов ва Жасур Ҳасанов.

Агар терма жамоада чап қанот ярим ҳимоясида ўйнаётган футболчиларга қарагудек бўлсак, мураббийлар қарорини тушуниш мумкиндир балки. Ҳозирда бу ўринда рақобат анча кучли бўлиб, Сардор Рашидов ҳам, Жасур Ҳасанов ҳам ишончли ўйин намойиш қилишмоқда. Балки шу сабабдан, Вагиз Галиулин терма жамоага чақирилмагандир. Аммо келажакда бу футболчи терма жамоага асқотиши турган гап.

Александр ГЕЙНРИХ

Александр Гейнрих борасида гап кетганда кўпчилик  у ҳақда «вақти ўтган», дейиши мумкин. Дарҳақиқат, Александр Гейнрихнинг ёши расман ўттиздан ошди ва энг ёмони - ўйини нисбатан анча пасайган. Шунинг учун бу ҳужумчи терма жамоага чақирилмаганини тўғри тушуниш мумкиндир. Аммо шу ўринда бир мулоҳаза борки, уни ҳам билдириб ўтсак.

Гап шундаки, айни вақтда терма жамоа ҳужум чизиғида бир хил услубда тўп сурадиган футболчилар жамланган бўлиб, рақибдан холи ҳудуд бўлмаса, тўп билан муомала қилишда анча қийинчиликка дуч келади. Рақиб зич ўйнаб, мудом таъ-қиб қилиб турса, Игорь Сергеев, Воҳид Шодиев ва Наврўз Алимовлар анча қийинчиликка дуч келиши аниқ. Терма жамоага яқинда чақирилган Баҳодир Насимов ҳақида-ку, гапириш ҳам шарт эмас. Бу ҳужумчилар рақиб ҳимоявий ўйинга эътибор қаратганда майдонда йўқолиб қолганини кўп кўрганмиз.

Александр Гейнрих айнан мана шундай пайтларда қўл келган бўларди. Бу ҳужумчи ностандарт ўйини эвазига рақибни асабийлашишга ва хато қилишга мажбур қила олади. Балки Гейнрихнинг жисмоний ҳолати ўйинни тўлиқ ўтказиш имконини бермас, аммо заҳирадан майдонга тушиб, қандайдир 15-20 дақиқада жамоага ёрдам бера олган бўларди.

Терма жамоага чақирилганлар: Игорь Сергеев, Воҳид Шодиев, Наврўз Алимов, Баҳодир Насимов.

Терма жамоа таркибида Дубайдаги йиғинда иштирок этаётган ҳужумчиларнинг ҳаммаси ҳам Осиё кубогига бормаса керак. Чунки, айни вақтда таркибда 4 нафар ортиқча футболчи бўлиб, кимдир Австралия сафаридан қолишига тўғри келади. Табиийки, мана шу кимдир ҳужумчилар орасидан бўлиши мумкин.

Манба: "ИнтерФУТБОЛ" газетаси

Киритилди: 29.12.2014 15:01. Ўқилди: 14447 марта. Фикрлар: 130 та.

Суперлига

ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Динамо 0 0
2 Зомин 0 0
3 Локомотив 0 0
4 Қизилқум 0 0

Футзал

Футзал. Клублар ўртасида ОЧ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Қўқон-1912 3 9
2 Пахтакор 3 6
3 Локомотив 3 3
4 Бухоро 3 0

Сўнгги учрашув

04.04.2024. Суперлига. 5-тур.
19:15
Локомотив
1-2
Андижон

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.