Кириш Регистрация

STD.UZ/LOKOMOTIV

Локомотив

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Ҳасанали Қодиров блогида: «Икки эшик оралиғидаги гаплар (Вадим Абрамов билан суҳбат)»

Ҳар қандай воқеанинг дебочаси, хотимаси бўлади. Баённинг кириш ва чиқиш қисми бўлади. Ибтидоси бўлган ишнинг интиҳоси ҳам бўлади. Бу воқеа ЎФФ биносининг эшиги олдидаги бир учрашув билан бошланиб, “Локомотив” бино эшиги олдидаги бошқа учрашув билан тугади.

ТЕНГСИЗЛАР УЧРАШУВИ
Федерациямиз олдидаги сунъий майса билан қопланган майдонда футбол бўлиб ўтди. “Локомотив” “Машъал” билан ўйнаган эди. Ўша ўйин 2:2 ҳисоби билан тугади. Томоша қилгани бордим. Футболга алоқадор ҳамма одамларни шу ердан топасиз. Ҳамма тик турган ҳолда ўйинни кузатар эди. Эшик зинапоясида билак ҳассаларга тиралиб турган Абрамов ёнида қўшним Ахбор Ҳидоятовни кўриб қолдим. У Федерацияда қайсидур мансабда ишлайди. У киши ўтмушда Келлер, Качалин, Якушин, Набоков ва яна аллакимлар қўл остида “Пахтакор” жамоасида ўйнаган. Кейин мураббийлик қилган. Одоб юзасидан унинг олдига бориб, кўришдим. У мени истеҳзоли кесатиқ билан, “Шу ерга пропискага ўтиб олдингми”, деган саволи билан камситиб қарши олди. У зинапоя тепасида турган ҳолатда бўлса, мен пастдан қўл узатиб турар эдим.

Келганим учун ўзимни айбдордай ҳис қилиб, “Меҳмон бўлиб келдим”, деб оқланишга ҳаракат қилдим. Нега ҳамма амалдорлар ишқибозни ерга уради, уни камситади, ўзидан паст қўяди, ўзини осмонда ишқибозни ерда кўради. Ман гўёки унинг оёқлари остида ўралашиб юргандайман. Гўё“Мутахассислар орасида сенга нима бор”, деган маъно сўзлари федерация ҳовлисидан мени ҳайдаб чиқармоқчи бўлмоқда эди. Олдинги гал борганимда ҳам Ҳидоятов мени ажабланиб қарши олган эди. Биласиз, журналист бўлмасам-да, термамиз ОК-2015га кетишидан олдин ўтказилган матбуот анжуманида қатнашиб, кейин федерация золида қолиб Олимхўжа билан биргаликда сизлар билан он-лайн уюштирган эдим. Ўша мажлисдан олдин дахлизда Ахбор-ака олдига бориб у билан қўл олишиб кўришган эдим. “Нега Ахборнинг ишхонасига оддий ишқибоз қўшниси боради, у билан кўришади, унинг мажлисида қатнашади, казо-казолар, таниқли одамлар орасига суқулиб киради?” “Бир келдинг, иззатингини билмай тағин кела берасанми? Жойингни бил. Бошқа қиладиган ишинг йўқми”, деган саволлар унинг кўз қарашида ёзилган эди. Ҳар қадамда ишқибозга муносабат шунақа. Ишқибоз деганда трибунада бақириб, сўкиниб турган оломон уларнинг кўз олдига келади. Ишқибозга бундан бошқа баҳо берилмайди. Майдон четида Камолиддинлар савлат тўкиб юрган пайтда, ишқибоз биқиниб туриши, четроқда юриши, кўздан қуриши керакми?

Давоми Ҳасанали Қодиров блогида.

Киритилди: 04.02.2015 18:27. Ўқилди: 12312 марта. Фикрлар: 14 та.

Суперлига

ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Динамо 0 0
2 Зомин 0 0
3 Локомотив 0 0
4 Қизилқум 0 0

Футзал

Футзал. Клублар ўртасида ОЧ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Қўқон-1912 3 9
2 Пахтакор 3 6
3 Локомотив 3 3
4 Бухоро 3 0

Сўнгги учрашув

04.04.2024. Суперлига. 5-тур.
19:15
Локомотив
1-2
Андижон

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.