Кириш Регистрация

STD.UZ/LOKOMOTIV

Локомотив

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Вадим Абрамов ОЧЛни мағлубият билан бошлади!

"Локомотив" ўзбек клубларининг Осиё чемпионлар лигасидаги муваффақиятини давом эттира олмади. Жамоа Ар-Риёдда "Ал-Ҳилол"га ҳар томонлама мағлуб бўлди. Айтиш мумкинки, Вадим Абрамовнинг ҳаддан ташқари таваккалчилиги мағлубиятнинг бош омили бўлди.

Биринчидан, мураббий бошланғич таркибга бирданига 8 нафар янги футболчини киритди. Балки, бу ушбу футболчилар ҳозирда энг яхши тайёргарликка эга бўлиши мумкин, аммо танланган тактикада уларнинг ҳали ўзаро тушунувчанлиги идеалдан узоқлиги кўринди.

Иккинчидан, ўйинга танланган тактик схема ва стратегия "Локо"нинг бугунги куни учун мутлақо мос эмасди. Абрамов 3 нафар ҳимоячи билан ўйнаб, индивидуал жиҳатдан кучли бўлган араб футболчилари учун кенг зоналарни яратиб берди. Боз устига, янги таркиб билан тўпни назорат қилишга асосланиб ҳужумкор ўйин кўрсатиш ўзини оқламади.

Учинчидан, мураббий рақиб кучини инобатга олмади. Ахир "темирйўлчилар" ОЧЛнинг ўтган мавсумида финалгача етиб борган жамоа билан ўйнаётганини, мухлислар уларни қизғин қўллаб-қувватлашини ҳис қилиши керак эди. Айниқса, ўйиннинг дастлабки 15 дақиқасида ўзбекистонликлар юқори концентрация билан ўйнашлари талаб этиларди.

Тўртинчидан, ҳисоб 2:1 бўлиб турган пайтда, 62-дақиқадаёқ уч ҳимоячидан бири - Муллажоновни майдондан олиб, ярим ҳимоячи Жасур Ҳасановни туширди. Натижада майдонда икки нафар номинал ҳимоячи қолди. Тўғри, Луфтулла Тўраев ва Зотеев ҳимояга ёрдам бериб туришди, аммо бу бизни учинчи голдан қутқариб қола олмади. Айнан учинчи голдан кейин "Локомотив" ўйинни ташлаб юборди.

"Локомотив" ижобий натижага эришиш мумкин эди, агар ўйин бошида ва иккинчи бўлимда Руслан Корян имкониятлардан фойдаланганида, балки дурангга умид қилиш мумкин эди.

"Ал-Ҳилол"га қарши ўйинга эҳтиёткор танламагани, ҳужумкор ўйин услуби танлангани ўзини оқлаши мумкин, қачонки жамоамиз бугунги ўйин орқали мана шу услубни такомиллаштириш учун хизмат қилса ва кейинги баҳсларда бу нарса "Локомотив"га хизмат қилса.

ОЧЛ. "С" гуруҳи, 1-тур
"АЛ-ҲИЛОЛ" - "ЛОКОМОТИВ" - 3:1
Голлар: Сауд Каририй (11), Юсуф ас-Салим (14), Тиагу Невес (71) — Сардор Мирзаев (39)
Огоҳлантиришлар: Юсуф ас-Салим (41), Салмон ал-Фараж (49) — Ислом Тўхтахўжаев (35), Лутфулла Тўраев (53)
"Ал-Ҳилол": 28.Абдуллоҳ ас-Сдайрий, 7.Невес Аугосто Тиагу, 12.Ёсир аш-Шаҳроний, 13.Салмон ал-Фараж, 14.Сауд Каририй (С), 16.Юсуф ас-Салим (Файсал Дарвиш 82), 18.Абдуллоҳ Отайф, 19.Холид Каъбий, 23.Квак Тэ Хви, 26.Дигао, 77.Георгиос Самарас (Абдулазиз ад-Давсарий 62)
"Локомотив": 44.Аброржон Каримов, 3.Шавкатжон Муллажонов (Жасур О.Ҳасанов 62), 7.Руслан Корян, 8.Сардор Мирзаев, 11.Темурхўжа Абдухолиқов (Жасур Ж.Ҳасанов 58) , 13.Лутфулла Тўраев (Дилшод Раҳматуллаев 76), 18.Темур Кападзе (С), 20.Ислом Тўхтахўжаев, 22.Санжар Шоаҳмедов, 31.Неманья Яничич, 33.Олег Зотеев
Бош ҳакам: Ким Чжонг Хёк (Жанубий Корея)

Киритилди: 26.02.2015 00:22. Ўқилди: 11309 марта. Фикрлар: 61 та.

Суперлига

ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Динамо 0 0
2 Зомин 0 0
3 Локомотив 0 0
4 Қизилқум 0 0

Футзал

Футзал. Клублар ўртасида ОЧ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Қўқон-1912 3 9
2 Пахтакор 3 6
3 Локомотив 3 3
4 Бухоро 3 0

Сўнгги учрашув

04.04.2024. Суперлига. 5-тур.
19:15
Локомотив
1-2
Андижон

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.