Кириш Регистрация

STD.UZ/LOKOMOTIV

Локомотив

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Вадим Абрамов: «Яхши ўйнаб кетишимиз учун бироз вақт керак»

Ўзбекистон суперкубоги учрашуви олдидан одатга кўра бош мураббийлар иштирокида матбуот анжумани ўтказилди. Унда дастлаб "Локомотив" бош мураббийи Вадим Абрамов ва футболчи Лутфулла Тўраев иштирок этишди.

— Жамоа эртанги ўйинга қанчалик тайёр?
— Билмадим, барчасини эртага ўйин кўрсатади. ОЧЛнинг дастлабки 2та турида яхши ўйин кўрсатмагандек, мавсумга яхши тайёр эмасдек кўриндик. Аммо биз ўз ўйинимизни шакллантиришга уриняпмиз. Тўлиқ ўйинимизга тушиб олиш учун бироз вақт керак.

— ОЧЛнинг 3-тур олдидан эртанги ўйин сиз учун қанчалик муҳим?
— Ўз олдига жиддий мақсад қўйган жамоа учун ҳар бир ўйин муҳим ҳисобланади. Ўткинчи ўйиннинг ўзи йўқ. Мавсумни соврин билан ютишни истаймиз. Бу ўйиндан кейин Олий лиганинг 1-тур баҳсини ўтказамиз. Ўтган йилги мавсум кўрсатдики, йўқотилган ҳар бир очко мавсум охирида қимматга тушади. Бу сафар имкон қадар хато қилмасликка ҳаракат қиламиз.

— Ўтган йили Суперкубок олдидан жамоани қабул қилиб олгандингиз ва Фузайлов шакллантирган жамоа билан мағлуб бўлгандингиз. Бу галги таркибдан кўнглингиз тўлдими?
— Жамоанинг ҳозир таркибидан тўлиқ қониқиш ҳосил қилдим. Мен истаган жамоа йиғилди. Буни аввал ҳам таъкидлаб ўтгандим. Балки дарҳол ўзимиз истаган ўйинни кўрсата олмаётгандирмиз. Туркиядаги йиғинларда бунга қараганда яхшироқ ўйнагандик. Расмий ўйинларда ҳам яхши ўйнаб кетишимиз керак.

— Лутфулла, эртанги ўйин олдидан футболчиларда босим йўқми?
Л.Тўраев: — Озгина босим бор. Бироз вақтдан кейин ҳаммаси жойига тушиб кетади. Ҳали ўзим ҳам, "Локомотив" ҳам ҳали Суперкубокни ютмаганмиз.

В.Абрамов: — Қўшимча қилмоқчиман, ОК-2015да иштирок этган футболчилар жамоага қўшилгандан кейин дастлабки турларда уларга қийин бўлишини айтиб ўтгандик. Кападзе, Тўраев каби футболчилар ҳозир шунақа вазиятда. 2-3 ҳафтадан кейин ҳаммаси жойига тушади.

— Йўлдошев ва Раҳимовнинг ҳолати ҳақида маълумот бериб ўтсангиз.
— Йўлдошев ўтган йилги мавсумдан кейин МТЖ таркибига қўшилиб, Дубайга йўл олди. У тиббий кўрикдан ўтганидан кейин Йўлдошевнинг юраги билан боғлиқ муаммо борлиги аниқланган. Шундан сўнг у икки ҳафта давомида даволанди. Ҳозир эса ҳаммаси яхши ва унга энди ўйнаш учун рухсат берилди.
Иброҳим Раҳимовда жароҳат бор эди. У операция қилинди. Куни кеча у умумий гуруҳда шуғулланишни бошлаганди.

— "Фулад"га қарши ўйинда жамоа гол уришда муаммога дуч келди. Бу нарса "Пахтакор" билан ўйинда такрорланмайдими?
— Бироз ўзимиз нотўғри ўйнадик. Муаммони ўргандик. Бугун ҳам "Пахтакор"нинг ўйинларини кўриб чиқиб, ўйинимизга ўзгартириш киритамиз. Бу қанчалик фойда беришини эртанги ўйин кўрсатиб беради.

— "Пахтакор"нинг ОЧЛда 2та ўйинини кўриб чиққан бўлсангиз, рақиб ҳақида фикрингиз?
Л.Тўраев: — "Пахтакор"нинг ўйинларини кўрдим, ёмон жамоа эмас. Ютса бўладиган жамоа. Биз "Барселона" ёки "Реал" билан эмас, "Пахтакор" билан ўйнаймиз.

— ОЧЛда деярли барча жамоаларимиз фақат бир ҳужумчи билан ўйнашмоқда. Нима учун майдонга икки ҳужумчини тушириб, ҳужумкор ўйин қилишнинг иложи йўқ.
— "Пахтакор" ҳам шундай деб ўйлаётган бўлса яхши бўларди. Мен бошқалар учун жавоб бермайман. Биз бошқача ўйнаймиз. Корян ўткир ҳужумчи бўлса, Темурхўжа ҳам ҳужумда ўйнайди. Улардан ташқари Шоаҳмедов ҳам ҳужум ортида ўйнамоқда.

— Эртага жамоа ҳужумкор ўйин қиладими ёки асосан тўпни назорат қилишни асосий мақсад қилиб оладими?
— Футбол шундай нарсаки, унда олдиндан режалаштирилган барча ишлар амалга ошавермайди. Ҳар бир жамоа рақиб имкон берган даражада ўйнайди. Биз ҳам вазиятга қараб иш тутамиз.

— Лутфулла, "Локомотив" ўтган йили ўз майдонида "Пахтакор"га ютқазиб, чемпионликдан маҳрум бўлганди. Ўша ўйинни футболчилар яхши эслашадими? Бу ҳам жамоанинг руҳланишига таъсир кўрсатадими?
Л.Тўраев: — Бу ўйинни яхши эслаймиз. 2015 йилда бундай хатони қилмасликка ҳаракат қиламиз. Бундай ўйинни унутиб бўлмайди.

Киритилди: 07.03.2015 11:13. Ўқилди: 6596 марта. Фикрлар: 19 та.

Суперлига

ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Динамо 0 0
2 Зомин 0 0
3 Локомотив 0 0
4 Қизилқум 0 0

Футзал

Футзал. Клублар ўртасида ОЧ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Қўқон-1912 3 9
2 Пахтакор 3 6
3 Локомотив 3 3
4 Бухоро 3 0

Сўнгги учрашув

04.04.2024. Суперлига. 5-тур.
19:15
Локомотив
1-2
Андижон

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.