Кириш Регистрация

STD.UZ/LOKOMOTIV

Локомотив

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Нестеров фаолиятини тугатмагунча, ўрнини ҳеч кимга бермайди!

“Локомотив” ва Ўзбекистон терма жамоасининг дарвозабони Игнатий Нестеров тизза жароҳатидан кейин ҳамон тикланиш жараёинин бошдан кечирмоқда.

Тикланиш жараёни муваффақиятли ўтиб, унинг тезроқ сафга қайтиши кутилмоқда. Германияга кетишидан бироз олдин 31 ёшли голкипер SPORTS.uz интернет-портали мухбирига интервью бериб, унда ўз ҳолати тўғрисида сўзлаб берди.

– Игнатий, сизни соғ-саломат кўриб турганимдан хурсандман! Жароҳатингиз ҳақида нима дея оласиз?
– Биринчи навбатда, ишонтириб айтаманки, бу мушакларнинг хочсимон бойлами эмас. Мен буни ўз аҳволимдан келиб чиқиб тез орада аниқлаб олдим. Яқинда Германияга учиб кетишим керак ва у ерда тикланиш муддатларига узил-кесил аниқлик киритилади. Тахминимча, сафга май-июн ойларида қайтсам керак. Ҳозирда ўзимни яхши ҳис қиляпман.

– Мавсум тугаши билан Австралияга Осиё Кубогига йўл олишингизга тўғри келди. Бу нарса соғлиғингизга таъсир қилмадимикан?
– Бўлиши мумкин. Бу нарсани истисно қилмайман. Биласизми, мен майдонда ярим куч сарфлаб ҳаракат қила олмайман. Мен ўзимни ёш ҳис қиламан. Мураббийлар штаби ва футбол ишқибозларининг дилини хира қилмаслик учун маълум даражадан паст савияда ўйнашим мумкин эмас. Ҳамиша тайёр бўлиш, майдонда бор кучингни сарфлашинг ва ҳар ерда жамоангни қўллаб-қувватлашинг керак.

– Рақобатдан қўрқмайсизми?
– Мен рақобатдан фақат хурсанд бўламан! Лекин айтиб қўяй, футбол фаолиятимни тугатмагунимча, ҳеч ким менинг ўрнимни эгаллай олмайди.

– Аввалги қитъа биринчилигида ажойиб иштирок этдингиз. Буни кўпчилик қайд этган. Мисол учун, Sports.ru даги таниқли «Ўзбек таомлари» («Узбекская кухня») блогининг асосчиси Евдоким Раимов сизни Лев Яшинга қиёслабди. Бу каби ўхшатишлар сизга хуш ёқадими?
– Билмасам, айтиш қийин. Ўзимни бошқаларга қиёслаш қўлимдан келмайди. Бу иш журналистлар ва ишқибозларнинг ихтиёрига ҳавола.

– ЖЧ-2018 саралаш ўйинларида Миллий терма жамоамиз шарафини ҳимоя қиласизми?
– Бу масалани мен эмас, мураббийлар штаби ҳал қилади. Мен, ўз навбатида уларнинг ишончини оқлашга ҳаракат қиламан. Асосийси – профессионал жиҳатдан яроқлилигингни исботлаш, уёғи кейинчалик маълум бўлади.

– Яқин орадаги режаларингиз “Локомотив” билан боғлиққа ўхшайди. Шундай эмасми?
– Ҳа, режаларим “Локомотив” билан боғлиқ. Мен бир жамоадан бошқа жамоага кўчиб юриш тарафдори эмасман, аммо арзийдиган, муносиб таклифлар бўлса, кўриб чиқишим мумкин.

– Жамоа олдига қандай вазифалар қўйилган?
– Вазифалар жуда катта. Асосийси – Чемпионлар лигасида омадли қатнашиш. Шундан сўнг кейинги мусобақалар ҳақида ўйлашимиз мумкин бўлади.

– Жамоа ўйинчилари гуруҳдаги рақибларидан қўрқишмайдими?
– Улар биздан қўрқсин! Биз ҳамма рақибларга ҳурмат билан қараймиз, аммо ҳеч кимдан қўрқмаймиз. Қайтариб айтаман, “Локомотив” ўз олдига фақат максимал вазифаларни қўяди.

– Суҳбатингиз учун раҳмат! Янги мавсумда соғлиқ ва ютуқлар тилаймиз.
– Раҳмат.

Мухтор Мардонов суҳбатлашди

Киритилди: 10.03.2015 14:12. Ўқилди: 8108 марта. Фикрлар: 15 та.

Суперлига

ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Динамо 0 0
2 Зомин 0 0
3 Локомотив 0 0
4 Қизилқум 0 0

Футзал

Футзал. Клублар ўртасида ОЧ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Қўқон-1912 3 9
2 Пахтакор 3 6
3 Локомотив 3 3
4 Бухоро 3 0

Сўнгги учрашув

04.04.2024. Суперлига. 5-тур.
19:15
Локомотив
1-2
Андижон

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.