Кириш Регистрация

STD.UZ/MANUTD

Ман. Юнайтед

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

КЛУБ ТАРИХИ

Ташкил топиши

Клуб 1878 йилда «Ньютон Хит (Ланкашир энд Йоркшир Рейлуэй)» номи билан Манчестерлик ишчи-темирйўлчилар томонидан ташкил қилинган. Клуб формаси яшил ва тилларанг ранглардан иборат эди. 15 йил давомида ярим хароба “Норт Роуд” стадионида ўйнади, сўнг 1893 йил Клейтондаги “Бенк Стрит” стаионига кўчиб ўтди. Ундан бир йил аввал Футбол лигасида иштирок этиб, темирйўл қарамоғидан чиқди ва мустақил фаолият кўрсата бошлади. 1902 йил клуб 2500 фунт қарзи билан банкротлик ҳолатига келиб қолди. “Бенк Стрит” стадиони ҳам жамоа учун суд томонидан ёпиб қўйилди. Клубни пиво заводи раҳбари Жон Генри Дейвис банкротликдан ўша пайтдаги катта инвестиция киритиб қутқариб қолди. 1902 йилдан бошлаб клуб номини “Манчестер Юнайтед” деб ўзгартирди ва либос рангини қизил ва оққа алмаштирди.

1907/08 мавсумда ўзининг биринчи соврини – чемпионликни қўлга киритди. 1908 йилда тарихда биринчи марта Англия кубогини қўлга киритди. 1910 йил ўзининг янги “Олд Траффорд” стадионига кўчиб ўтди.

 

РИВОЖЛАНИШ ДАВРИ

Мэтс Басби даври (1945-69)

1945 йилда “Юнайтед” бош мурабийи этиб Мэтт Басби тайинланади. У ва ёрдамчиси Жимми Мерфи билан биргаликда чемпионатда қаторасига уч йил 1946/47, 47/48, 48/49 мавсумда иккинчи ўринни қўлга киритади. 1948 йилда Англия кубогини қўлга киритади. 1951/52 мавсумда 41 йил танаффусдан сўнг яна чемпионликка эришади. 1956/57 мавсумда яна чемпионлики ўлга киритиб, Англия кубоги финалигача боради. Ўша мавсум Европа чемпионлари кубоги яримфиналигача боради ва еврокубокларда иштирок этган биринчи Англия клубига айланади.

 

Ҳалокат

1957/58 мавсумнинг Чемпионлар кубогида “Црвена Звезда” билан ўйиндан сўнг Белграддан қайтиб келётган жамоа авиаҳалокатга учрайди. Бу 1958 йилнинг 6 февралида содир бўлган эди. Авиаҳалокат саккиз футболчи Жефф Бента, Рожер Берна, Эдди Колман, Дункан Эдвардс, Марк Жона, Дэвид Пегг, Томми Тейлор ва Лиам Уилан каби футболчиларнинг ҳаётини олиб кетади. Мэт Басби оғир жароҳат олади, аммо тирик қолдаи ва уч ойдан сўнг яна ишга қайтади. Ўша йили етакчиларидан айрилганига қарамай, кўпчиликни ажаблантириб Англия кубоги финаигача етиб боради, финалда “Болтон”га ютқазади. Мавсум сўнгида УЕФА Англия футбол ассоциациясига ЕЧК мусобақасида Англия номидан “Вулверҳэмптон” билан бирга ҳалок бўлганларнинг хотираси сабаб “МЮ”ни ҳам қатнашишини таклиф қилади. Аммо АФА буни инкор қилади.

60-йилларнинг бошида Мэтт Басби жамоани бошқатдан шакллантиради, таркибга Денис Лоу, Пэт Креранд каби футболчиларни таклиф қилиш билан биргаликда ёш ўйинчиларни тарбиялаб боради. Улардан энг иқтидорлиси Бэлфастлик Жорж Бест бўлган эди.

“Юнайтед” 1968 йил Европа чемпионлари кубоги мусобақасида финалгача етиб боради ва финалда “Бенфика”ни 4:1 ҳисобида мағлубиятга учратади. Бу Англия клубларининг ушбу мусобақадаги биринчи муваффаққияти эди. Жаоманинг ушбу таркибидан уч футболчи: Бобби Чарльтон, Денис Лоу ва Жорж Бест “Олтин тўп”ни қўлга киритганлар. 1969 йилда Мэтт Басби клубни тарк этади.

 

1969-86

Басбидан сўнг Уилф Макгиннес бош мураббийликка ўтиради. Клуб ўша йили унинг бошчилигида 8- ўринни эгаллайди. Ундан кейинги мавсумда жамоа таназзулга учрайди ва Маккгиннес истеъфога чиқарилади. Мэтт Басби вақтинчалик жамоани бошқаришга рози бўлади, аммо олти ой ўтиб у клубни бутунлай тарк этади.

1972 йил жамоага Томми Дохерти бош мураббий бўлиб келади ва клубни иккиинчи дивизионга тушиб кетишан сақлаб қолади. Аммо келаси мавсум барибир “МЮ” иккинчи дивизионга тушиб кетади. 1974/75 мавсумда Биринчи дивизионга қайтади.

1986 йил ноябрида клуб яна Биринчи дивизиондан тушиб кетиш хавфида қолади ва бош мураббий Аткинсон истеъфога чиқарилиб шотландиялик мутахассис Алекс Фергюсон таклиф этилади.

Фергюсон даври (1986-2013)

Бу даврда “МЮ” энг кўп совринларни қўлга киритди. Фергюсон раҳбарлигида 27 йирик совринларни қўлга киритди. Англия ҳалқи олдидаги хизматлари учун Фергюсонга 1999 йил Англия қироличаси Елизавета II томонидан рицарлик унвони берилади. Унинг қўл остида жамоа 11 марта Англия чемпионлигини, 5 марта Англия кубоги, 3 марта АНглия лигаси кубоги, 1 мартадан Кубок эгалари кубоги ва УЕФА суперкубоги, 2 марта Қитъалараро кубок ва 2 марта Чемпионлар лигаси ғолиблиги қўлга киритилди.

Ҳозирги давр

Фергюсондан кейин унинг ўрнига 2013 йил яна бир шотландиялик мутахассис Дэвид Мойес бош мураббий этиб тайинланди. Аммо муваффақиятсиз мавсумдан сўнг ўрнини голланд мутахассиси Луи Ван Галга бўшатиб берди.

АПЛ

ЕЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Европа лигаси

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Фенербахче 6 13
2 Ман. Юнайтед 6 12
3 Фейеноорд 6 7
4 Заря 6 2

Ўртоқлик учрашуви

1-тур
30.07.2016
22:30 Ман. Юнайтед
5:2
Галатасарой
24.08.2016
20:00 Ўзбекистон
1:0
Буркина Фасо

Англия кубоги

Нимчорак финал
20.02.2016
17:45 Арсенал
0:0
Халл Сити
20:00 Рединг
3:1
Вест Бромвич
20:00 Уотфорд
1:0
Лидс
22:15 Борнмут
0:2
Эвертон
21.02.2016
19:00 Блэкбёрн
1:5
Вест Хэм
20:00 Тоттенҳэм
0:1
Кристал Пэлас
21:00 Челси
5:1
Манчестер Сити
23.02.2016
00:45 Шрусбери
0:3
Ман. Юнайтед
Чорак финал
11.03.2016
23:59 Рединг
0:2
Кристал Пэлас
12.03.2016
22:30 Эвертон
2:0
Челси
13.03.2016
18:30 Арсенал
1:2
Уотфорд
21:00 Ман. Юнайтед
1:1
Вест Хэм
13.04.2016
23:00 Вест Хэм
1:2
Ман. Юнайтед
Ярим финал
23.04.2016
21:15 Эвертон
1:2
Ман. Юнайтед
24.04.2016
20:00 Кристал Пэлас
2:1
Уотфорд
Финал
21.05.2016
21:30 Ман. Юнайтед
2:1
Кристал Пэлас

International Champions Cup

Англия суперкубоги

Англия лига кубоги

Нимчорак финал
25.10.2016
23:45 Арсенал
2:0
Рединг
23:45 Бристол Сити
1:2
Халл Сити
23:45 Лидс
2:2
Норвич Сити
23:45 Ливерпуль
2:1
Тоттенҳэм
23:45 Ньюкасл
6:0
Престон
26.10.2016
23:45 Вест Хэм
2:1
Челси
23:45 Саутгемптон
1:0
Сандерленд
23:59 Ман. Юнайтед
1:0
Манчестер Сити
Чорак финал
30.11.2016
00:45 Халл Сити
1:1
Ньюкасл
00:45 Ливерпуль
2:0
Лидс
01.12.2016
00:45 Арсенал
0:2
Саутгемптон
01:00 Ман. Юнайтед
4:1
Вест Хэм

Сўнгги учрашув

08.12.2016. Европа лигаси. 6-тур.
23:00
Заря
0-2
Ман. Юнайтед

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!
© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.