Кириш Регистрация

STD.UZ/MANUTD

Ман. Юнайтед

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Евротур олдидан: Месси «эл-класико»да Роналдуга нисбатан кўпроқ гол урган

Kun.uz: 21-22 март кунлари Европа майдонларида ички чемпионатларнинг муҳим баҳслари ўтказилади. 2015 йилнинг 21 мартига қадар “Ювентус” 18 ўйиндан бери мағлубиятга учрамади, 2015 йилда “Ливерпуль” ҳаммадан кўра камроқ гол ўтказди, “Бавария” Мёнхенгладбахнинг “Боруссия” клубидан 2 баробар кўпроқ гол урди – қуйида ушбу ҳафта охирида Европа чемпионатларида ўтказиладиган асосий ўйинлар хусусида энг қизиқарли маълумотлар келтирилган.

Германия. «Шальке» – «Байер» (22 март)
– Гельзенкирхенда «Шальке» ва «Байер» ўртасида бўлиб ўтган учрашувлар орасидаги мувозанат бир хил – ҳар иккала жамоа 9 тадан ғалаба ва 12 та дурранг натижага эришган.

– Биринчи даврада “Байер” ўз уйида “Шальке” устидан 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Леверкузенликлар 4 йил ичида биринчи маротаба чемпионатда ўзининг ушбу рақиби устидан икки марта кетма-кет ғалаба қозониш имкониятига эга.

– Чалханўғлу Бундеслигада 2013 йилда “Шальке”га қарши учрашувда илк маротаба майдонга тушган. Бу чемпионатда яримҳимоячи ҳисобида жарималардан урилган 3 та тўп бор. Бу борада уни фақатгина “Вердер” ўйинчиси Юнузович ортда қолдирмоқда (4 та гол).

– “Байер” чемпионатда тўртинчи маротаба ўз дарвозасини дахлсиз қолдириши мумкин. Охирги марта леверкузенликлар 2011 йилнинг март-апрель ойлари давомида кетма-кет 4 ўйин “қуруқ серия”ни аамалга оширган эди.

– “Шальке” ушбу чемпионатда ўз уйида ўтказилган 13 та ўйиндан 8 тасида биринчи таймдан кейин ҳисобда олдинда бўлган. Бу борада ундан фақатгина “Байер”нинг кўрсаткичлари яхшироқ – жамоа 12 та уй ўйинидан 9 тасида биринчи таймдан кейин устунликни таъминлаган.

 

Англия. «Ливерпуль» – «Манчестер Юнайтед» (22 март)
– “Ливерпуль” ва “МЮ” чемпионатда ўзаро 159 та ўйин ўтказишган. Мерсисайдликлар 53 марта ғалаба қозонишган, 62 марта мағлуб бўлишган ва 44 та ўйинни дурранг натижа билан якунлашган.

– “Ливерпуль” “МЮ”га қарши ўтказган ўз уйидаги охирги 6 та ўйиндан фақат биттасида рақибига имкониятни бой берган (1:2 ҳисобида, 2012 йилнинг сентябрида).

– Ушбу жамоалар чемпионатларда бир-бирлари билан ўтказган охирги 18 та ўйинда бор-йўғи битта дуранг натижа қайд қилинган (1:1 ҳисобида, 2011 йилнинг октябрида).

– Жорий чемпионатнинг биринчи даврасида “Ливерпуль” “МЮ”га 0:3 ҳисобида ютқазиб қўйди. Ўшандан кейин мерсисайдликлар 13 та ўйиндан бери АПЛда ютқазмай келишмоқда.

– “Ливерпуль” 2015 йилда ҳали ҳеч кимга ютқазмаган АПЛдаги ягона жамоа бўлиб келмоқда. 1 январдан бошлаб мерсисайдликлар 26 очко жамғаришга муваффақ бўлишди (энг яхши кўрсаткич) ва бор-йўғи 5 та тўп ўтказиб юборишди (бу борада ҳам энг яхши кўрсаткич).

Италия. «Ювентус» – «Женоа» (22 март)

– “Ювентус” жорий мавсумда фақатгина бир бора “Женоа”га мағлуб бўлди (0:1). 22 март куни бу жамоалар яна учрашишади.

– 2010/11 йиллардаги мавсумдан бери фақатгина “Сампдория” А сериясида “Ювентус”ни икки маротаба ютишга муваффақ бўлган (2012/13 йиллардаги мавсум).

– “Ювентус” чемпионатда 18 ўйиндан бери ютқазмай келяпти. Мағлубиятсиз ўйинлар сериясининг давомийлиги бўйича кейинги ўринда “Эмполи” турибди (7 та ўйин).

– “Женоа”нинг ҳозирги мураббийи Гасперини “Ювентус” академияси тарбияланувчиси ҳисобланади, бироқ бир марта ҳам туринликлар сафида ўйин ўтказмаган. Гасперини футболчилик фаолиятини якунлагандан кейин 10 йил давомида “Ювентус” академиясида мураббий бўлиб ишлаган (1994 йилдан бери).

– Тевес 2013 йилда “Ювентус”га ўтгандан бери 34 та гол уриб, шу давр мобайнида Италия чемпионатидаги исталган бошқа ўйинчидан кўпроқ гол урган.

– Бу учрашув барча мусобақаларни ҳисобга олганда “Ювентус” ва “Женоа” ўртасидаги 100 юбилей ўйин бўлади.

Германия. «Бавария» – «Боруссия» М (22 март)
– «Боруссия» Мёнхенгладбах “Бавария” билан бундеслигада ўтказган 46 та сафар ўйинидан фақат иккитасида ғалаба қозонган (10 та дурранг, 34 та мағлубият). Бу ғалабалар 1995 йилнинг октябрида (2:1) ва 2011 йилнинг августида (1:0) қайд этилган.

– “Бавария” бундеслиганинг жорий мавсумидаги 25 та ўйиндан 19 тасида, «Боруссия» эса 25 та ўйиндан 16 тасида биринчи бўлиб ҳисобни очган.

– “Бавария” жорий мавсумда “Боруссия”га нисбатан икки маротаба кўпроқ гол урган (“Бавария” 70 та, “Боррусия” 35 та).

– “Боруссия” яримҳимоячиси Херрманн 2015 йилда 5 та голга муаллифлик қилди. У яна битта гол урса, ўз шахсий рекордини такрорлайди. Яримҳимоячи 2012, 2013 ва 2014 йилларда 6 тадан гол киритган.

– “Бавария” ушбу мавсумда 16 та ўйиндан бери майдонни голсиз тарк этмаган. «Боруссия» эса мюнхенликларга бундеслигада ғалаба қозонишга имкон бермаган охирги жамоа бўлиб турибди (2014 йил октябрь, 0:0).

Испания. «Барселона» – «Реал» (22 март)
– 22 март, якшанба куни “Барселона” ва “Реал” ўртасида расмий мусобақалардаги 230-чи ва чемпионат доирасидаги 170-учрашув бўлиб ўтади.

– Бунгача “Реал” 92 марта, “Барселона” 89 марта ғалаба қозонган, 48 та учрашув дуранг натижа билан якунланган.

– Агар фақатгина Испания чемпионатлари ҳисобга олинадиган бўлса, 71 марта мадридликлар, 66 марта каталонияликлар ғалаба қозонишган (32 та дуранг).

– “Реал” ушбу мавсумнинг биринчи даврасида “Барселона” устидан ғалаба қозонган ва Эл-Класикода буни иккинчи марта амалга ошириб, тарихда 14 марта бир чемпионатда ушбу жамоа устидан икки мартадан ғалаба қозониши мумкин. “Реал” охирги 30 йил ичида бунга иккинчи маротаба эришиши мумкин (биринчиси 2007/08 йиллардаги мавсумда қайд этилган).

– “Барселона” Эл-Класикода 12 марта “Реал” устидан бир чемпионатда икки мартадан ғалаба қозонган. Ўтган йили ҳам жамоа бунинг уддасидан чиққан эди.

– “Реал”нинг Испания кубоги финалидаги ғалабасини ҳисобга олганда (2014 йил апрель) мадридликлар “Барселона” устидан кетма-кет учинчи маротаба ғалаба қозонишлари мумкин. Охирги марта “Реал” “Барселона” устидан кетма-кет 3 маротаба 37 йил аввал эришган (1978). Ўша пайтда ҳозирда “Реал” ва “Барселона” сафида ўйнаётган футболчилардан бирортаси ҳали дунёга келмаган эди. “Барселона” бош мураббийи Луис Энрике 8 ёшда бўлган, “Реал” бош мураббийи Карло Анчелотти эса профессионал футболчи сифатида “Парма” сафида учинчи йилини ўтказаётган бўлган.

– Месси ва Роналду, клублар ва миллий терма жамоалардаги ўйинларни бирга ҳисоблаганда, бир-бирларига қарши 28-маротаба майдонга тушишади. Ўтган 27 та ўйинда Месси ўз жамоаси билан 12 марта ғалабага эришган ҳамда унинг ўзи 17 та гол нишонлаган. Роналду ҳисобида эса 8 та ғалаба ва 15 та гол бор.

– Жорий мавсумда Месси 32 та гол билан энг яхши тўпурар, ҳамда 14 та голли узатма билан энг яхши тўп узатувчи бўлиб турибди (2-ўриндаги Роналдуда 30 та гол ва 11 та голли узатма).

– Месси 2015 йилда Ла лигада 17 та гол киритди. Бундай натижага Европанинг “кучли бешлиги”да ҳали бирорта ҳам футболчи эриша олмади (2-ўринда 11 тадан гол урган Харри Кейн (“Тоттенхэм” , Лондон) ва Бас Дост (“Вольфсбург”) бормоқда).

– Месси Эл-Класико тарихида энг кўп гол урган футболчи ҳисобланади (21 та тўп). Бундан кўпроқ натижага у Мадриднинг “Атлетико” жамоасига қарши ўтказган ўйинларида эришган (22 та тўп).

– Мессининг навбатдаги голи унинг “Барселона” сафида расмий ўйинларда урган 400-голи бўлади.

– Луис Энрике ҳам “Реал”, ҳам “Барселона” сафида тўп сурган. У дербиларда икки жамоага ҳам гол урган 5 нафар футболчидан бири ҳисобланади. Қолган тўрт футболчи қуйидагилар: Хосеп Самитьер, Луиш Фигу, Роберто Карлос ва Роналдо.

– Криштиану Роналду “Камп Ноу”да клублар ва миллий терма жамоа сафида 8 та гол киритган. Бундан кўпроқ натижага у “Олд Траффорд”да (73 та ўйин) ва “Сантьяго Бернабеу”да (157 та тўп) эришган.

Киритилди: 21.03.2015 14:50. Ўқилди: 9023 марта. Фикрлар: 7 та.

АПЛ

ЕЧЛ

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бавария 10 23
2 Копенгаген 8 8
3 Галатасарой 6 5
4 Ман. Юнайтед 6 4

Европа лигаси

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Ман. Юнайтед 0 0
2 Омония 0 0
3 Реал Сосьедад 0 0
4 Шериф 0 0

Ўртоқлик учрашуви

1-тур
20.01.2017
18:00 Локомотив
0:0
Зенит С-Пб
27.05.2017
18:30 Ўзбекистон U21
3:4
Россия U21

Англия кубоги

Нимчорак финал
09.02.2021
22:30 Бёрнли
0:2
Борнмут
10.02.2021
00:30 Ман. Юнайтед
1:0
Вест Хэм
22:30 Суонси Сити
1:3
Манчестер Сити
11.02.2021
00:30 Лестер
1:0
Брайтон
00:30 Шеффилд Юнайтед
1:0
Бристол Сити
01:15 Эвертон
5:4
Тоттенхэм
22:30 Вулверхэмптон
0:2
Саутгемптон
12.02.2021
01:00 Барнсли
0:1
Челси
Чорак финал
20.03.2021
17:15 Борнмут
0:3
Саутгемптон
22:30 Эвертон
0:2
Манчестер Сити
21.03.2021
18:30 Челси
2:0
Шеффилд Юнайтед
22:00 Лестер
3:1
Ман. Юнайтед
Ярим финал
17.04.2021
21:30 Челси
1:0
Манчестер Сити
18.04.2021
22:30 Лестер
1:0
Саутгемптон
Финал
15.05.2021
21:30 Челси
0:1
Лестер

International Champions Cup

Англия суперкубоги

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Англия лига кубоги

Чорак финал
22.12.2020
22:30 Брентфорд
1:0
Ньюкасл
23.12.2020
01:00 Арсенал
1:4
Манчестер Сити
22:30 Сток Сити
1:3
Тоттенхэм
24.12.2020
01:00 Эвертон
0:2
Ман. Юнайтед
Ярим финал
06.01.2021
00:45 Тоттенхэм
2:0
Брентфорд
07.01.2021
00:45 Ман. Юнайтед
0:2
Манчестер Сити
Финал
25.04.2021
20:30 Манчестер Сити
1:0
Тоттенхэм

Сўнгги учрашув

13.04.2024. АПЛ. 33-тур.
21:30
Борнмут
2-2
Ман. Юнайтед

Навбатдаги учрашув

20.04.2024. АПЛ. 34-тур.
05:00
Ман. Юнайтед
-:-
Ньюкасл

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.