Кириш Регистрация

STD.UZ/MANUTD

Ман. Юнайтед

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

«Ливерпул» - «Манчестер Юнайтед». Ўзаро ўйинлар тарихи

Бугун Англия премьер лигасининг марказий учрашувида «Энфилд Роуд»да «Ливерпул» ва «Манчестер Юнайтед» жамоалари майдонга чиқишади.

Furkat.uz чемпионлар лигаси йўлланмаси учун курашаётган иккала жамоанинг чемпионат, кубок ва чемпионшип ўзаро ўйинлари ҳақида маълумот бериб ўтади.

Англия чемпионатида: 160 ўйин
«Манчестер Юнайтед»: 62 ғалаба
«Ливерпул»: 54 ғалаба
Дуранг: 44
Тўплар нисбати: 218-202 «МЮ» фойдасига

Чемпионат баҳсларида мазкур жамоалар 160 маротаба ўзаро рўбаро келишган. Ғалабалар борасида устунлик «қизил иблислар» тарафида. Улар 62 бора «Ливерпул» устидан ғалаба қозониб, 54 тасида имкониятни бой беришган. 

Чемпионшипда: 4 ўйин
«Манчестер Юнайтед»: 2 ғалаба
«Ливерпул»: 2 ғалаба
Тўплар нисбати: 14-9 «Ливерпул» фойдасига

Ушбу жамоалар Англия қуйи дивизионларида 4 бора тўқнаш келишган. «МЮ» ҳам «Ливерпул» ҳам 2 тадан учрашувларни ўз фойдаларига ҳал қилишган. Тўплар нисбати бўйича устунлик эса «мерсисайд»ликлар томонида. 


Англия кубогида: 17 ўйин
«Манчестер Юнайтед»: 9 ғалаба
«Ливерпул»: 4 ғалаба
Дуранг: 4 та
Тўплар нисбати: 25-17 «МЮ» фойдасига

Англия кубогида «МЮ» ва «Ливерпул» тез-тездан тўқнаш келишади. Кубок доирасида ўтказилган 17 та учрашувнинг ярмидан кўпи «Манчестер Юнайтед» футболчиларининг ғалабалари билан якун топган. 4 та учрашув эса «Ливерпул» фойдасига ҳал бўлган. «Қизил иблислар» 25 маротаба, «Мерсисайдликлар» 17 бора гол киритишга муваффақ бўлишган.

Англия Лига кубогида: 5 ўйин
«Манчестер Юнайтед»: 2 ғалаба
«Ливерпул»: 3 ғалаба
Тўплар нисбати: 7-6 «Ливерпул» фойдасига

Жамоалар Англияда нуфузи бўйича 3-ўринда турувчи Лига кубогида 5 марта учрашишган. Бу борада устунлик Ливерпулликларда. Улар 3 марта, манчестерликлар эса 2 бора ғалаба нашидасини суришган. Тўплар нисбати ҳам табиийки «Ливерпул» фойдасига – 7:6

Англия суперкубогида: 5 ўйин
«Манчестер Юнайтед»: 1 ғалаба
«Ливерпул»: 1 ғалаба
Дуранг: 3 та
Тўплар нисбати: 6-5 «МЮ» фойдасига

Суперкубокларда жамоалар 5 та учрашувда бир-бирларига рақиб бўлишган. Қизиғи ана шу ўйинларнинг 3 таси дуранг натижа билан хотима топган. Томонлар фақтгина 1 мартадан ғалаба нашидасини суришган холос. Тўплар нисбатидаги устунлик ҳам катта эмас – 6:5.

Умумий: 191 ўйин
«Манчестер Юнайтед»: 76 ғалаба
«Ливерпул»: 64 ғалаба
Дуранг: 51 та
Тўплар нисбати: 264-245 «МЮ» фойдасига

«Манчестер Юнайтед» ва «Ливерпул» барча турнирларда 191 та учрашувда ўзаро рақиб бўлишган. Ўйинларнинг 76 таси «Қизил иблислар»нинг, 64 таси эса «мерсисйдликлар»нинг ғалабалари билан якун топган. Томонлар 51 учрашувни муроса билан тугатишган. Манчестерлик футболчилар 264 та гол, Ливерпулликлар 245 та гол киритишга муваффақ бўлишган.

Чемпионатда «Олд Траффорд»даги охирги 5 та учрашув: 3:0, 0:3, 2:1, 2:1, 3:2
«Олд Траффорд»да ўтказилган сўнгги 5 та учрашувнинг 4 таси «қизил иблислар»нинг фойдасига ҳал бўлган. «Юнайтед» бир марта йирик ҳисобда ютган бўлса, қолган уч беллашувда минимал ҳисобдаги ғалабани тантана қилган. «Ливерпул» эса 2014 йилда «Олд Траффорд»дан йирик ғалаба билан қайтган.


Чемпионатда «Энфилд Роуд»даги охирги 5 та учрашув: 1:0, 1:2, 1:1, 3:1, 2:0
«Энфилд Роуд»дан очко билан қайтиш ҳеч бир жамоа учун осон эмас. Бу ҳаттоки «МЮ» бўлса ҳам. «Ливерпул» азалий рақибига қарши сўнгги 5 та учрашувда 3 та ғалабага эришган. 1 мартадан дуранг ўйнаган ва мағлубиятга учраган. 

Йирик ҳисоблар:

19.09.1925 «Ливерпул» - «Манчестер Юнайтед» 5:0
11.09.1946 «Манчестер Юнайтед» - «Ливерпул» 5:0
05.05.1928 «Манчестер Юнайтед» - «Ливерпул» 6:1
1925-йилда «Ливерпул» «МЮ» дарвозасига жавобсиз 5 та гол йўллайди. Орадан 3 йил ўтиб эса «иблислар» рақибининг 1 та голига 6 та голи билан жавоб қайтаришга муваффақ бўлишади. 2-жаҳон уруши тугаганидан сўнг ўтказилган илк чемпионатда «МЮ» «Ливерпул»ни яна 5 та тўп фарқи билан мағлубиятга учратади.

Голлар шоуси:
25.03.1908 «Ливерпул» - «Манчестер Юнайтед» 7:4

Жанговар дуранг:
22.08.1953 «Ливерпул» - «Манчестер Юнайтед» 4:4
1908-йилда ливерпулда бўлиб ўтган учрашувда мухлислар 11 та голга гувоҳ бўлишади. Мезбонлардан 7 та, меҳмонларда эса 4 та. 1953-йилда мазкур жамоалар иштирокида жанговар дуранг натижа қайд этилди. ҳар иккала клуб ҳам 4 мартадан дарвозаларни «ўққа» тутишади. 

Статистикага кўра бироз устунлик МЮ томонида. Бироқ бугун бу рақамлар ҳеч нарсани англатмайди. Ҳар иккала жамоа ҳам ғалаба қозониш учун ҳаракат қилишади. Мазкур беллашувда ютган жамоа турнир жадвалининг 3-поғонасидан жой олади. "Юнайтед" 3 очко эгасига айланса, кумуш медаллар учун кураш олиб боради, агар "Ливерпул" ютқазса 4-ўрин учун курашиш имкониятини пасайтириб юборади. Бугун қандай натижа қайд этилар экан. Буни яқин соатлар ичида билиб оламиз.

Юсупов Фурқат

Киритилди: 22.03.2015 14:46. Ўқилди: 4754 марта. Фикрлар: 3 та.

АПЛ

ЕЧЛ

Европа лигаси

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Ман. Юнайтед 0 0
2 Омония 0 0
3 Реал Сосьедад 0 0
4 Шериф 0 0

Ўртоқлик учрашуви

1-тур
20.01.2017
18:00 Локомотив
0:0
Зенит С-Пб
27.05.2017
18:30 Ўзбекистон U21
3:4
Россия U21

Англия кубоги

Нимчорак финал
09.02.2021
22:30 Бёрнли
0:2
Борнмут
10.02.2021
00:30 Ман. Юнайтед
1:0
Вест Хэм
22:30 Суонси Сити
1:3
Манчестер Сити
11.02.2021
00:30 Лестер
1:0
Брайтон
00:30 Шеффилд Юнайтед
1:0
Бристол Сити
01:15 Эвертон
5:4
Тоттенхэм
22:30 Вулверхэмптон
0:2
Саутгемптон
12.02.2021
01:00 Барнсли
0:1
Челси
Чорак финал
20.03.2021
17:15 Борнмут
0:3
Саутгемптон
22:30 Эвертон
0:2
Манчестер Сити
21.03.2021
18:30 Челси
2:0
Шеффилд Юнайтед
22:00 Лестер
3:1
Ман. Юнайтед
Ярим финал
17.04.2021
21:30 Челси
1:0
Манчестер Сити
18.04.2021
22:30 Лестер
1:0
Саутгемптон
Финал
15.05.2021
21:30 Челси
0:1
Лестер

International Champions Cup

Англия суперкубоги

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Англия лига кубоги

Чорак финал
22.12.2020
22:30 Брентфорд
1:0
Ньюкасл
23.12.2020
01:00 Арсенал
1:4
Манчестер Сити
22:30 Сток Сити
1:3
Тоттенхэм
24.12.2020
01:00 Эвертон
0:2
Ман. Юнайтед
Ярим финал
06.01.2021
00:45 Тоттенхэм
2:0
Брентфорд
07.01.2021
00:45 Ман. Юнайтед
0:2
Манчестер Сити
Финал
25.04.2021
20:30 Манчестер Сити
1:0
Тоттенхэм

Сўнгги учрашув

09.03.2024. АПЛ. 28-тур.
17:30
Ман. Юнайтед
2-0
Эвертон

Навбатдаги учрашув

31.03.2024. АПЛ. 30-тур.
01:00
Брентфорд
-:-
Ман. Юнайтед

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.