Кириш Регистрация

STD.UZ/MANUTD

Ман. Юнайтед

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

«Қизил иблислар»нинг янги халоскори

ёхуд Марсьяль «МЮ»ни чўққига қайтара оладими?
Бу галги трансфернинг энг шов-шувли харидларидан бири «Монако»нинг яқинда 20 ёшга тўладиган футболчиси Антони Марсьяль билан боғлиқ бўлди. Яъни Англиянинг «Манчестер Юнайтед» клуби бу ёш ҳужумчи учун нақ 80 млн еврога яқин маблағ тўлаганди. Таъкидлаш керакки, кўпчилик бу харид учун Луи ван Гални кескин танқид остига олган, ҳеч ким танимайдиган футболчи учун бунча маблағ тўлашни ақлсизлик дея изоҳлаганди. Аммо Англия премьер-лигасининг дастлабки тур ўйинлари кўрсатиб бердики, Марсьяль бу нархга арзир экан. Ўзи майдонга тушган иккита ўйинда рақиблар дарвозаларини уч бора ишғол қилган бу ҳужумчи миллионларни оқлай бошлади.

Қисқа маълумотлар:
Тўлиқ исми: Антони Марсьяль
Туғилган санаси: 1995 йил 5 декабрь
Миллати: француз
Бўйи: 181 см
Позицияси: ҳужумчи

МАШҲУРЛИК ОСТОНАСИДА
Антони Францияда таваллуд топган. У фаолиятини 2011 йилда КО Лез-Юлис шаҳрининг шу номли клубида бошлаган. Маълумот ўрнида қайд этиш жоиз, мазкур клубда Тьерри Анри ва Патрик Эвра каби футболчилар ҳам фаолиятини бошлаган. 2009 йилда 14 ёшли Марсьяль «Лион» клуби скаутлари эътиборига тушади. Сўнг шу йилнинг июлида клубнинг ёшлар академиясига бориб қўшилади. Марсьяль шу вақтдан бошлаб ажойиб ўйинлари билан янада машҳур бўлади. У 21 ўйинда майдонга тушиб, 32 та голга муаллифлик қилади. Эндигина 17 ёшга тўлган футболчи учун эса бу фантастик натижа эди. Унинг профессионал футболдаги дастлабки дебюти 2012 йилнинг 6 декабрига тўғри келади. Антони айнан шу санада «Стад Жерлан»да Европа лигаси доирасида Кирьят-Шмоннинг «Хапоэл» клубига қарши ҳаракат қилади. У 80-дақиқада Яссин Бензьянинг ўрнига майдонга тушади.

ДАСТЛАБКИ ЮТУҚЛАР
2013 йилнинг 3 февралида эса Марсьяль Франция миллий чемпионатида илк бор майдонга тушади. У «Аяччо»га қарши кечган матчнинг 79-дақиқасидан Рашид Геззалнинг ўрнида ҳаракат қила бошлайди. «Лион»нинг асосий таркибидан жой олиш Марсьяль учун қийин кечади, чунки бу вақтда жамоада Лисандро Лопес, Александр Лаказетт ва Бафетимби Гомис каби тажрибали ҳужумчилар тўп суришарди. Оқибатда Марсьяль мавсум охирига қадар икки марта захирадан майдонга тушади, холос.

Шу йилнинг 30 июнида ёш ҳужумчи Франциянинг бошқа бир клуби — «Монако» сафига ўтади. Трансфер нархи 5 млн еврони ташкил этади. Бундан ташқари, «Лион» қўшимча бонусларни ҳам қўлга киритади. 24 ноябрь Антони учун муҳим кун ҳисобланади, чунки у шу куни «Нант» клуби билан бўлиб ўтган ўйиннинг 63-дақиқасида Радамель Фалькаонинг ўрнига майдонга тушади ва ҳужумчи Мунир Оббади билан тандем ҳосил қилади. Орадан олти кун ўтгач, яъни 30 ноябрда «Монако» таркибидаги биринчи голини уришга муваффақ бўлади — «Ренн» жамоаси дарвозасини аниқ нишонга олади.

«МЮ»НИНГ ЯНГИ ХАЛОСКОРИ
2015 йилнинг 1 сентябрида, бу галги трансфер мавсумининг охирги куни, охирги лаҳзаларида Марсьяль Англияга ўтди. Антони учун «Манчестер Юнайтед» турли бонуслар билан қўшиб ҳисоблаганда 80 миллион еврога яқин маблағ тўлади.

Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, Антони «Манчестер Юнайтед»нинг халоскорига айланадиган кўринади. Чунки бу клубга ҳужумларга якуний нуқтани қўя оладиган ҳужумчи керак эди. Марсьяль эса ҳозирча бу вазифани қойилмақом қилиб уддалаяпти. Ундаги техника, совуққонлик ва ўзига бўлган ишонч келажакда «Олд Траффорд»га йиғиладиган мухлисларнинг тирик афсонасига айланишига туртки бўлиши мумкин. Агар кейинчалик Робин ван Перси ва шунга ўхшаш ҳужумчилар каби сўниб қолмаса, у яқин келажакда Месси ва Роналдунинг ўрнини эгаллаши, дунёнинг энг иқтидорли ҳужумчиларидан бирига айланиши эҳтимолдан холи эмас.

Дарвоқе, журналистларнинг Марсьяль борасидаги саволларига жавоб қайтараркан, Луи ван Гал қуйидаги фикрларни билдириб ўтганди: «Мен Марсьялга ишонаман. Мен уни «Манчестер Юнайтед»ни мендан кейин бошқарадиган мураббий учун харид қилдим. Чунки Антонининг келажаги порлоқ».

ТЕРМА ЖАМОАДАГИ ФАОЛИЯТИ
Антони Марсьяль 16 ёшидан Франция ёшлар терма жамоаси шарафини ҳимоя қила бошлаган. 2013 йилда ўтказилган 19 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Европа чемпионатида Франция термаси билан бирга кумуш медални қўлга киритган.

2013 йилнинг 13 августида Марсьяль Франция ёшлар терма жамоаси таркибида дастлабки ўйинини ўтказди — Германия ёшлар термасига қарши ўртоқлик ўйинида майдонга тушди. 5 сентябрда эса Европа чемпионати саралаш босқичида Қозоғистон дарвозасини ишғол қилди, бу унинг мамлакат ёшлар терма жамоаси сафида киритган биринчи голи эди.

Айни дамда «Манчестер Юнайтед» мухлислари Марсьялга клубни олдинги даражасига қайтарувчи халоскор сифатида қарашмоқда. Бу фикримизни ҳар бир ўйиндан олдин мухлисларнинг «Хуш келибсан, Марсьяль!» деб ёзилган баннерларни кўтариб, футболчини олқишлашидан ҳам билиш мумкин. Дастлабки ўйинлардаги голлари эса Антонини ғалабали онларни соғинган ишқибозларнинг чинакам қаҳрамонига айлантирди. Биз эса Марсьялнинг кейинги фаолиятига омад тилаб қоламиз.

Низомжон ИСЛОМОВ тайёрлади.

Киритилди: 23.09.2015 19:27. Ўқилди: 8279 марта. Фикрлар: 3 та.

АПЛ

ЕЧЛ

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бавария 10 23
2 Копенгаген 8 8
3 Галатасарой 6 5
4 Ман. Юнайтед 6 4

Европа лигаси

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Ман. Юнайтед 0 0
2 Омония 0 0
3 Реал Сосьедад 0 0
4 Шериф 0 0

Ўртоқлик учрашуви

1-тур
20.01.2017
18:00 Локомотив
0:0
Зенит С-Пб
27.05.2017
18:30 Ўзбекистон U21
3:4
Россия U21

Англия кубоги

Нимчорак финал
09.02.2021
22:30 Бёрнли
0:2
Борнмут
10.02.2021
00:30 Ман. Юнайтед
1:0
Вест Хэм
22:30 Суонси Сити
1:3
Манчестер Сити
11.02.2021
00:30 Лестер
1:0
Брайтон
00:30 Шеффилд Юнайтед
1:0
Бристол Сити
01:15 Эвертон
5:4
Тоттенхэм
22:30 Вулверхэмптон
0:2
Саутгемптон
12.02.2021
01:00 Барнсли
0:1
Челси
Чорак финал
20.03.2021
17:15 Борнмут
0:3
Саутгемптон
22:30 Эвертон
0:2
Манчестер Сити
21.03.2021
18:30 Челси
2:0
Шеффилд Юнайтед
22:00 Лестер
3:1
Ман. Юнайтед
Ярим финал
17.04.2021
21:30 Челси
1:0
Манчестер Сити
18.04.2021
22:30 Лестер
1:0
Саутгемптон
Финал
15.05.2021
21:30 Челси
0:1
Лестер

International Champions Cup

Англия суперкубоги

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Англия лига кубоги

Чорак финал
22.12.2020
22:30 Брентфорд
1:0
Ньюкасл
23.12.2020
01:00 Арсенал
1:4
Манчестер Сити
22:30 Сток Сити
1:3
Тоттенхэм
24.12.2020
01:00 Эвертон
0:2
Ман. Юнайтед
Ярим финал
06.01.2021
00:45 Тоттенхэм
2:0
Брентфорд
07.01.2021
00:45 Ман. Юнайтед
0:2
Манчестер Сити
Финал
25.04.2021
20:30 Манчестер Сити
1:0
Тоттенхэм

Сўнгги учрашув

25.04.2024. АПЛ. 29-тур.
00:00
Ман. Юнайтед
4-2
Шеффилд Юнайтед

Навбатдаги учрашув

27.04.2024. АПЛ. 35-тур.
19:00
Ман. Юнайтед
-:-
Бёрнли

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.