Кириш Регистрация

STD.UZ/MANUTD

Ман. Юнайтед

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

У Зайниддин Зидандан ҳам қиммат экан

«Монако» ёш ҳужумчи Антони Мартиални 80 миллион еврога сотиш эвазига битта трансфер кампаниясида умумий фойда кўриш бўйича жаҳон рекордини ўрнатди. Тўғри, мазкур сумманинг тўртдан бир қисми турли бонуслардан иборат. Шунга қарамай, 3 ойдан сўнг 20 ёшини қаршилайдиган, Франция чемпионатидаги ўйинлари сони 100тага ҳам етмаган, миллий терма жамоаси либосини ки-йишга улгурмаган футболчи (у Франция термасидаги дебютини трансфери амалга ошганидан кейингина нишонлади) учун бу ҳаддан зиёд кўп эмасми?

80 миллион - бу 2001 йили «Ювен-тус»дан «Реал»га ўтган Зайниддин Зиданнинг нархи (73,5 миллион)дан кўп, «Лилл»дек кучли клубнинг умумий бюджети (70 миллион)дан ҳам баланд. L`Equipe нашрини ҳайратда қолдирган жиҳат, ушбу сумма «Ницца»нинг бюджетидан нақ икки баробар кўп. Нима ҳам дердик, 80та «лимон» дунёда бадавлатлик бўйича «Реал»дан кейинги ўринда қайд этиладиган «МЮ» учун хамир учидан патир, холос. Дейлик, «қизил иблислар» 2014 йили телевизион лойиҳаларнинг ўзидан чамаси 160 миллион евро топишди.

Мартиаль ибораси французчада «жанговар» маъносини беради. Эндиликда бу йигитча франциялик энг қимматбаҳо ўйинчи сифатида тилга олинади. Унинг «МЮ»га трансфери футбол тарихида учраган энг йирик 5та савдодан биридир. Антони буёғига Хамес Родригес, Криштиану Роналду, Гарет Бэйл, Неймар ва Луис Суарес сингари юлдузлар қаторида зикр этилади. Ушбу ҳужумчининг ниҳоятда иқтидорли эканлиги кундек равшан. L`Equipe шарҳловчиси ўтган мавсум арафасини Мартиаль ҳақида ёзар экан, уни Анрининг ёшлигига қиёслаб, Евро-2016даёқ терма жамоага чақирилишини тахмин қилганди. Шундай бўлиши эҳтимолдан холи эмас. Аммо ўтган мавсум 48та ўйин (барча турнирлар ҳисобга олинган)да иштирок этган форвард атиги 26 марта асосий таркибда майдонга тушган. Франция термаси устози Дидье Дешам эса уни фақатгина охирги - Португалия ва Сербияга қарши ўртоқлик учрашувлари арафасида йиғинга таклиф этди.

Дешам сал аввалроқ трансферни қуйидагича шарҳлаганди: «Бу - сармоя. Мартиаль 2 йил аввал «Лион»дан кетганида ҳамма «Монако» ниманинг ҳисобига унинг учун 5 миллион тўлади?» дея ҳайратланганди. Жамоа президентлари ва мураббийлар бирор ўйинчининг келажагига ишонч билдириб, унинг фойда келтириши мумкинлигини сезишса, пулни аямайдилар. Англия клублари моддий жиҳатдан улкан имкониятга эгалар. Улар таклиф этган суммага рад жавобини бериш мушкул. Хўш, Мартиаль 80 миллионга арзийдими? Билмадим».

Эътиборлиси, футболдаги молиявий ҳисоботларни юритувчи Transfermarkt.de сайти Антонини 8 миллион, яъни «МЮ» унга тўлаган суммадан нақ 10 баробар камга баҳолаганди. SoccerexFoot-ballValueIndex компанияси тадқиқотларида эса 13,7 миллион кўрсатилган. Яна бир факт: 19 ёшли француз йигити Европанинг диққатга сазовор ёш футболчилари орасида атиги 17-ўринни эгаллаб турганди. Ниҳоят, Халқаро спорт тадқиқотлари маркази (CIES) трансфер ойнаси очилиши арафасида қаҳрамонимизнинг нархи 18 миллион эканлигини таъкидлаган. Мартиаль терма жамоага чақирилгач, бу кўрсаткич 25 миллионга етди. Аммо маълумки, ҳар бир маҳсулотнинг нархи харидорнинг унга қанча маблағ тўлаши мумкинлигига қараб, белгиланади. Футболчилар борасида ҳам шундай фикр юритиш мумкин. Бироқ CIES раҳбари Раффаэле Полининг таъкидлашича, трансфер бозорида англашилмовчилик рўй берган: «Манчестер Юнайтед» мутасаддилари келажакка шунчаки, кўр-кўрона умид боғлашди ёки уларнинг фикрларича, Мартиалга ҳозирча ўзини кўрсатиши учун имконият берилмаган».

Дарвоқе, футболчини 17 ёшида арзон-гаровга қўйиб юборган «Лион» ҳозирда ўз тарбияланувчиси эвазига 10 миллион миқдорида бонус олмоқчи. «Монако» эса ёш ўйинчилар олди-сотдисига астойдил киришган. Ҳарқалай, Дмитрий Риболовлевнинг Радамель Фалькао учун 60 миллион евро тўлаган пайтлари ўтмишда қолди. Князлик клуби Мартиалдан ташқари, Кондогбиа  («Интер», 40 миллионга яқин), Абденнур («Валенсия», 30 миллион), Курзава («ПСЖ», 24 миллион), Феррейра-Карраско («Атлетико», 20 миллион), Окампос («Марсель», 7,5 миллион) ҳамда Изим-Мирен (ПСВ, 2,4 миллион) сингари футболчиларни пуллашга улгурди. L`Equipe маълумотларига кўра, «Монако» ғазнаси 200 миллиондан кўпроқ маблағга бойиди. Бу битта трансфер кампанияси учун рекорд натижадир. Ваҳоланки, юқорида қайд этилган футболчилардан фақат Курзава ҳамда 16 ёшида монаколиклар сафига қўшилган бельгиялик Феррейра-Карраскони клуб тарбияланувчилари сифатида санаш мумкин.

Бошқа томондан, «Монако» ижара асосида ўтганларни ҳисобга олмаганда, ўртача ёши тахминан 21га тенг бўлган 10 нафар ўйинчини харид қилди. Демак, мабодо келажакда улардан яна бирини катта фойда эвазига сотишни уддаласа, бундан ҳеч ким ажабланмаслиги тайин.

Айтганча...

Антони Мартиаль «МЮ»даги дебютини гол билан безаб, манчестерликлар унинг учун бежиз катта маблағ ажратишмаганини исботлашга тушди. У «Ливерпул»га қарши кечган мураккаб ўйинда иккинчи бўлимнинг ярмида майдонга тушиб, финал ҳуштаги янграшига оз муддат қолганида ҳисобни 3:1га етказиб, «қизиллар»нинг сўнгги умидларини сўндирди.

Киритилди: 24.09.2015 13:35. Ўқилди: 9576 марта. Фикрлар: 2 та.

АПЛ

ЕЧЛ

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бавария 10 23
2 Копенгаген 8 8
3 Галатасарой 6 5
4 Ман. Юнайтед 6 4

Европа лигаси

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Ман. Юнайтед 0 0
2 Омония 0 0
3 Реал Сосьедад 0 0
4 Шериф 0 0

Ўртоқлик учрашуви

1-тур
20.01.2017
18:00 Локомотив
0:0
Зенит С-Пб
27.05.2017
18:30 Ўзбекистон U21
3:4
Россия U21

Англия кубоги

Нимчорак финал
09.02.2021
22:30 Бёрнли
0:2
Борнмут
10.02.2021
00:30 Ман. Юнайтед
1:0
Вест Хэм
22:30 Суонси Сити
1:3
Манчестер Сити
11.02.2021
00:30 Лестер
1:0
Брайтон
00:30 Шеффилд Юнайтед
1:0
Бристол Сити
01:15 Эвертон
5:4
Тоттенхэм
22:30 Вулверхэмптон
0:2
Саутгемптон
12.02.2021
01:00 Барнсли
0:1
Челси
Чорак финал
20.03.2021
17:15 Борнмут
0:3
Саутгемптон
22:30 Эвертон
0:2
Манчестер Сити
21.03.2021
18:30 Челси
2:0
Шеффилд Юнайтед
22:00 Лестер
3:1
Ман. Юнайтед
Ярим финал
17.04.2021
21:30 Челси
1:0
Манчестер Сити
18.04.2021
22:30 Лестер
1:0
Саутгемптон
Финал
15.05.2021
21:30 Челси
0:1
Лестер

International Champions Cup

Англия суперкубоги

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Англия лига кубоги

Чорак финал
22.12.2020
22:30 Брентфорд
1:0
Ньюкасл
23.12.2020
01:00 Арсенал
1:4
Манчестер Сити
22:30 Сток Сити
1:3
Тоттенхэм
24.12.2020
01:00 Эвертон
0:2
Ман. Юнайтед
Ярим финал
06.01.2021
00:45 Тоттенхэм
2:0
Брентфорд
07.01.2021
00:45 Ман. Юнайтед
0:2
Манчестер Сити
Финал
25.04.2021
20:30 Манчестер Сити
1:0
Тоттенхэм

Сўнгги учрашув

25.04.2024. АПЛ. 29-тур.
00:00
Ман. Юнайтед
4-2
Шеффилд Юнайтед

Навбатдаги учрашув

27.04.2024. АПЛ. 35-тур.
19:00
Ман. Юнайтед
-:-
Бёрнли

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.