Кириш Регистрация

STD.UZ/MANUTD

Ман. Юнайтед

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Ҳозирги “Манчестер Юнайтед” топ-клуб дея аталишга лойиқми?

2013 йилда сэр Алекс Фергюсон “Манчестер Юнайтед” жамоасини тарк этганида “қизил иблислар” “ишонган тоғи”дан, мухлислар эса юрагининг бир парчасидан айрилди. Бошқаларни билмадиму, аммо, менинг ичимдан шундай ҳиссиёт ўтган.   Ўзимни таниганимдан буён ушбу клубга мухлислик қиламан ва айтишим мумкин-ки, “МЮ”ни буюк клуб даражасига айлантирган Алекс Фергюсон ўз “норасидаси”ни ишончсиз қўлларга топшириб қўйган экан. Аввал Дэвид Мойес, кейин эса Луи ван Гал. Бу икки мутахассис биз мухлисларни совринли ўринлар-у, чемпионлар лигасидан айирди.     “Манчестер Юнайтед”нинг сўнгги пайтларда кўрсатаётган мазмунсиз ўйинлари, очко йўқотишлари мухлисларнинг кўнглини ҳира қилиши табиий. Йиллар давомида ўз майдонида гранд жамоаларга қийинчилик билан очко берадиган “манкунианликар”, бугун кучсиз клубларга очко улашиб бермоқда. Шу ерда бир савол туғилади: ҳозирги “МЮ” топ-клуб дея аталишга лойиқми?     Майдонда ҳаракат қилаётган футболчиларга этибор беринг: Жесси Лингард, Кэмерон Бортвик-Жексон, Падди МакНейр, Андрес Перейра. Бу футболчиларнинг аксарияти эндигина 20 ёшга қадам қўйишди. Нима учун голландиялик тажрибали мутахассис буюк клубни ёш футболчилар қўлига топшириб қўймоқда. Вазият оғир, ҳар бир очко олтиндек қиммат бўлиб турган бир вақтда бундай тажрибалар ўтказиш тўғри-ми? Ахир “МЮ” ҳаваскор клуб эмас-ку!     Албатта, жароҳатлар сони ҳам оз эмас: Майкл Кэррик, Маркос Рохо, Бастиан Швайнштайгер, Эшли Янг, Антонио Валенсия, Люк Шоу... Буларнинг йўқлиги яққол сезилиб турибди, аммо, Мемфис Депай, Хуан Мата каби маҳоратли ўйинчилар заҳирада ўтириб, ёш болалар майдонда ҳаракат қилиши менинг фикримча мақсадга мувофиқ эмас. Луи ван Гал ўз ишининг устаси, ҳақиқий профессионал мураббий. Унинг бошидаги кечинмалари менга қоронғу, олиб бораётган фалсафаси эса тушунарсиз, лекин, севимли клубимнинг денгиз тубига “ғарқ бўлиши”га чидаб туриш жуда қийин. Наҳотки ван Гал ёки бошқа бир мураббий “МЮ”ни қайта чемпион қила олмаса? Қачон аввалги ҳолатимизга қайтамиз? “МЮ”нинг ҳар бир мухлиси мана шу саволларни қайта ва қайта бераётган бўлса, ажаб эмас.   Клубнинг инқироз кўчасига кириб қолганида ҳам биз мухлисларга қувонч улашадиган ягона нарса шуки, “Арсенал” “Челси”ни юта олмагани сингари, “Манчестер Юнайтед” энг омадсиз пайтида ҳам “Ливерпуль”ни мағлуб қила олади. “Ливерпуль” мухлисларини хафа қилиш ёки дилларига озор етказиш ниятим йўқ. Шунчаки, бизни хурсанд қиладиган ягона воқеа шу бўлиб қолди.     “Қизил иблислар” ҳозирда топ-клуб даражасида бўлмаслиги мумкин. Бу борада қарор чиқаришни Сизнинг ҳукмингизга ҳавола этаман, азиз мухлис. Мен эса ишонч билан айтаман-ки: “Манчестер Юнайтед” – буюк клуб ва бу унвонни ҳеч ким олиб қўя олмайди. “МЮ” қайси ўринда бўлмасин, қандай натижа кўрсатмасин, энг аянчли инқирозга учраган пайтида ҳам унга мухлислик қилишда давом этаман. Мен каби ашаддий ишқибозларга эса “Қизил иблислар”га ишонишда давом этамиз”, деб қоламан. Эсингиздан чиқарманг – We are United!   Зоҳид Акрамов
Киритилди: 25.01.2016 14:38. Ўқилди: 4266 марта. Фикрлар: 1 та.

АПЛ

ЕЧЛ

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бавария 10 23
2 Копенгаген 8 8
3 Галатасарой 6 5
4 Ман. Юнайтед 6 4

Европа лигаси

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Ман. Юнайтед 0 0
2 Омония 0 0
3 Реал Сосьедад 0 0
4 Шериф 0 0

Ўртоқлик учрашуви

1-тур
20.01.2017
18:00 Локомотив
0:0
Зенит С-Пб
27.05.2017
18:30 Ўзбекистон U21
3:4
Россия U21

Англия кубоги

Нимчорак финал
09.02.2021
22:30 Бёрнли
0:2
Борнмут
10.02.2021
00:30 Ман. Юнайтед
1:0
Вест Хэм
22:30 Суонси Сити
1:3
Манчестер Сити
11.02.2021
00:30 Лестер
1:0
Брайтон
00:30 Шеффилд Юнайтед
1:0
Бристол Сити
01:15 Эвертон
5:4
Тоттенхэм
22:30 Вулверхэмптон
0:2
Саутгемптон
12.02.2021
01:00 Барнсли
0:1
Челси
Чорак финал
20.03.2021
17:15 Борнмут
0:3
Саутгемптон
22:30 Эвертон
0:2
Манчестер Сити
21.03.2021
18:30 Челси
2:0
Шеффилд Юнайтед
22:00 Лестер
3:1
Ман. Юнайтед
Ярим финал
17.04.2021
21:30 Челси
1:0
Манчестер Сити
18.04.2021
22:30 Лестер
1:0
Саутгемптон
Финал
15.05.2021
21:30 Челси
0:1
Лестер

International Champions Cup

Англия суперкубоги

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Англия лига кубоги

Чорак финал
22.12.2020
22:30 Брентфорд
1:0
Ньюкасл
23.12.2020
01:00 Арсенал
1:4
Манчестер Сити
22:30 Сток Сити
1:3
Тоттенхэм
24.12.2020
01:00 Эвертон
0:2
Ман. Юнайтед
Ярим финал
06.01.2021
00:45 Тоттенхэм
2:0
Брентфорд
07.01.2021
00:45 Ман. Юнайтед
0:2
Манчестер Сити
Финал
25.04.2021
20:30 Манчестер Сити
1:0
Тоттенхэм

Сўнгги учрашув

25.04.2024. АПЛ. 29-тур.
00:00
Ман. Юнайтед
4-2
Шеффилд Юнайтед

Навбатдаги учрашув

27.04.2024. АПЛ. 35-тур.
19:00
Ман. Юнайтед
-:-
Бёрнли

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.