Кириш Регистрация

STD.UZ/MANUTD

Ман. Юнайтед

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Хайрулла Ҳамидов: Маурга нима бўлади?

“Тўғри, жамоа ўтган йилги чемпион эмас, бошқаларни тахтга ўтказиб юборишга кўникиб бўлган. Лекин шони, ўтмиши билан Моуриньодан кўп нарса кутишга ҳақли эди. Маур эса...

Уни футбол шаҳрида узоқ кутишди. Қандайдир кубокни кўтаришни ҳам бахт санаб қолган жамоа мухлислари ўша қария мураббийдан кейин биронта мураббийга ёлчимаганди. Келганлари баттар қилишса қилишдики, жамоанинг эски шаъни қайтмади. Қайтарадиган одам келди, деб ўйлаган эдилар.

Тўғри, ҳали мавсум бошида турибмиз. Асосий рақиб бўлмиш Гвардиола жамоасидан кўп ҳам ортда эмас. Лекин кечаги мағлубиятдан сўнг ҳаммаёқ титраб кетди. Жамоанинг сеҳргари ҳисобланмиш ҚАРИЯдан кейинги нўноқ мураббийлар ҳам бу рақибни ўйнаб кулиб енгган эдилар. Ҳай, буни ҳам тушуниб кетайлик. Лекин Жозе олиб келган ўйин ҳам мухлисларни ташвишлантирмоқда-да... У жамоага таклиф этилган юлдузлар ва бошқа чизиқда тўп сураётган номдор бўлмаган йигитлар ўртасида узвий боғлиқлик топа олмаётгани яққол кўриниб турибди. Гвардиола тактикасида эса, жамоанинг ҳар бир чизиғи мустаҳкам, ҳатто ўртамиёна йигитлар ҳам кучли ўйнамоқдалар...

Айтишингиз мумкин, испаниялик мутахассис жамоаси тайёр жамоа, йиллар давомида шаклланган, Маур эса, янгисини қуриши керак. Қўшиламан. Бироқ, Маур ташриф буюрган клуб шу қадар буюк жамоаки, ундан шу – биринчи мавсумдаёқ катта натижа кутишга ҳақлилар. Бошқача натижани ўйламанг ҳам. Бу масалада мураббийнинг келтирувчи важлари оддий баҳона ўлароқ қабул қилинадики, у ушбу жамоанинг даражасини, талабларини билиб келганми, демак, айбдор ҳам ўзи, дейилади, тамом. Бу фикрга ҳам қўшилишга мажбурмиз.

Жозе ўйиндан кейинги интервьюларда эски қўшиғини айтишни бошлади. Айлантириб берадиган жавоблар Европанинг кучли давлатларида ўтмайди. Журналистлар чайнаб ташлашади. Шундай бўлса-да, мағлубиятга учрагандан кейинги сўзларида жон бордек: “Ҳозирда мен жамоанинг енгилганидан у қадар ранжимаяпман, мен учун муҳим бўлган нарса бошқа – бу мағлубият клуб руҳиятига қанчалик таъсир ўтказади. Асосий масала руҳиятдами ё оддий ўйиндами? Агар ўйинда бўлса, буни тузатиш мумкин, руҳиятда бўлса, унинг ечими қийин бўлади!”

Ҳа, чиндан ҳам ҳозир Маурнинг янги жамоасига нисбатан шу саволни қўйиш ўринли. Гап мураббийнинг кўрсатмаларидами ё ўша қария мураббий кетганидан кейинги руҳиятнинг тушиб кетганидами... Агар иккинчиси бўлса, португалиялик мутахассиснинг боши берк кўчага кириб қолгани турган гап. У майдонга тушиб келаётган ҳар бир футболчи билан алоҳида суҳбатлашиб олиши, уларнинг ҳолатини буткул ўзгартириб ташлаши талаб этилади.

Маурнинг бугунги кайфияти тушиб кетганига яна бир сабаб бор – у ушбу мамлакатга ташриф буюришига энг асосий сабаб бўлган Гвардиолага ҳам енгилди. Тўғри, бу ўйин мавсум аввалида рўй берди, лекин бу учрашувга боғлиқ бўлган кўпгина жиҳатларни ҳам юзага келтирадики, ундан қочишнинг имкони йўқ:

Биринчидан, Моуриньо Пепдан фарқли равишда ўйиндан олдин катта гапириб юборганди, бу эса, мағлуб бўлган ўйинларда қимматга тушади.

Иккинчидан, катта жамоалардаги руҳият шунақа – асосий рақибга бой берилган баҳсдан сўнг ўзига келиб олиши мушкуллашади.

Учинчидан, жамоа раҳбарлари томонидан Жозега нисбатан мавжуд бўлган ишонч деган туйғуга дарз кетди. Бу дарзни чегалаб берадиган натижаларни қайд этиш осон эмас. Ҳатто қатор ғалабалар ҳам унинг ўрнини тўлдира олмайди. Кейинги даврада яна Пепни ютиш керак, бошқа чора йўқ. Бу Маур учун яна босим, яна юк...

Дунёнинг энг кучли мураббийлари ўртасидаги баҳснинг чемпионатга бўлган таъсири мана шунақа. Бундан бошқа мураббийлар енгиб кетишлари ҳам мумкин. Бу йилги биринчиликда шу ҳолат гувоҳи бўлсак-да, ажаб эмас.

Аслини олганда, Моуриньо ўз шогирдларидан хафа бўлмаслиги керак. Чунки у ушбу клубга келгунига қадар жамоа бу услубда ўйнамаган, ҳужумкор футболни тарғиб қилиб яшаган ва довруғ қозонган даврлари ҳам ҳужумкорликка тўлиб тошган. Маур эса, бу ажойиб коллективни бузиб ташлаб, унинг вакилларини асрий анъаналарига терс бўлган янгича қарашлар билан суғормоқда. Мазкур ҳолатда биринчи мавсум мушкул ўтиши аниқ-да. Энди гап жамоа раҳбарида қолган. У Маурнинг янгиликлари ҳосилини кутишга тоқат топа олармикан? Ё уч йиллик шартномасидаги пулни шақиллатиб санаб бериб, чиқиш йўлакчасини кўрсатиб қўядими? Агар иккинчи ҳолат вужудга келса, қўйилган ташхис аниқ бўлади – Европанинг энг кучли клубларидан бири бўлмиш бу жамоа ҚАРИЯсиз одам бўлмайди. Унинг шонли ўтмиши фақат шу инсон билан ёдга олинади, тамом!

Маурнинг олдида жуда қийин кунлар бошланди – ўта қисқа муддат ичида шогирдларини бир нуқтага жамлай олиши, клуб шаънига лойиқ ўйинларга яна қайтариши ва турнир мобайнида камдан кам қоқиладиган асосий рақиби билан ўртадаги фарқни каттартириб юбормаслиги... Кўрамиз, португалиялик истеъдодли мутахассис бу ишнинг уддасидан чиқа олармикан?!”

PS: Ушбу мақола Жозе Моуриньонинг Мадридга ташриф буюриб, кубок баҳсида “Барселона”га имкониятни бой берган ва ундан кейин Бильбаонинг “Сан Мамес” стадионида учралган мағлубиятидан сўнг рус ҳамкасбларимиз томонидан ёзилган экан. Жамоалар номи олиб ташлаган ҳолда таржима қилинди.

Хайрулла ҲАМИДОВ.

Киритилди: 23.09.2016 13:58. Ўқилди: 7314 марта. Фикрлар: 1 та.

АПЛ

ЕЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Европа лигаси

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Фенербахче 5 10
2 Ман. Юнайтед 5 9
3 Фейеноорд 5 7
4 Заря 5 2

Ўртоқлик учрашуви

1-тур
30.07.2016
22:30 Ман. Юнайтед
5:2
Галатасарой
24.08.2016
20:00 Ўзбекистон
1:0
Буркина Фасо

Англия кубоги

Нимчорак финал
20.02.2016
17:45 Арсенал
0:0
Халл Сити
20:00 Рединг
3:1
Вест Бромвич
20:00 Уотфорд
1:0
Лидс
22:15 Борнмут
0:2
Эвертон
21.02.2016
19:00 Блэкбёрн
1:5
Вест Хэм
20:00 Тоттенҳэм
0:1
Кристал Пэлас
21:00 Челси
5:1
Манчестер Сити
23.02.2016
00:45 Шрусбери
0:3
Ман. Юнайтед
Чорак финал
11.03.2016
23:59 Рединг
0:2
Кристал Пэлас
12.03.2016
22:30 Эвертон
2:0
Челси
13.03.2016
18:30 Арсенал
1:2
Уотфорд
21:00 Ман. Юнайтед
1:1
Вест Хэм
13.04.2016
23:00 Вест Хэм
1:2
Ман. Юнайтед
Ярим финал
23.04.2016
21:15 Эвертон
1:2
Ман. Юнайтед
24.04.2016
20:00 Кристал Пэлас
2:1
Уотфорд
Финал
21.05.2016
21:30 Ман. Юнайтед
2:1
Кристал Пэлас

International Champions Cup

Англия суперкубоги

Англия лига кубоги

Нимчорак финал
25.10.2016
23:45 Арсенал
2:0
Рединг
23:45 Бристол Сити
1:2
Халл Сити
23:45 Лидс
2:2
Норвич Сити
23:45 Ливерпуль
2:1
Тоттенҳэм
23:45 Ньюкасл
6:0
Престон
26.10.2016
23:45 Вест Хэм
2:1
Челси
23:45 Саутгемптон
1:0
Сандерленд
23:59 Ман. Юнайтед
1:0
Манчестер Сити
Чорак финал
30.11.2016
00:45 Халл Сити
1:1
Ньюкасл
00:45 Ливерпуль
2:0
Лидс
01.12.2016
00:45 Арсенал
0:2
Саутгемптон
01:00 Ман. Юнайтед
4:1
Вест Хэм

Сўнгги учрашув

01.12.2016. Англия лига кубоги. Чорак финал.
01:00
Ман. Юнайтед
4-1
Вест Хэм

Навбатдаги учрашув

04.12.2016. АПЛ. 14-тур.
21:00
Эвертон
-:-
Ман. Юнайтед
© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.