Кириш Регистрация

STD.UZ/MANUTD

Ман. Юнайтед

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

«Челси» — «Тоттенхэм» ва ҳафтанинг яна 4 тўқнашуви

«Эрудит Спорт» қуйида цезий, сахароза, қўрғошин, альюминий ва олтинни эритишга қодир ҳароратдаги беш тўқнашувни томоша қилишни тавсия этади:

+28,64◦С матч:

 “Реал” Сосьедад – “Барселона” (27 ноябр)

(Цезий моддаси эрийди)

Ўзаро учрашувлар:

32 ҒАЛАБА 30 ДУРАНГ 76 ҒАЛАБА

Сўнгги учрашув: “Реал” Сосьедад – “Барселона” 0:4 ва 1:0

Имконият: 30/30/40

Жамоаларнинг трансфер қиймати:

“Реал” Сосьедад – “Барселона”

112,80 миллион евро VS 764,50 миллион евро

Ўйин ҳақида икки оғиз:

“Барселона”ни бошқарган мураббийлар асосий рақибларини ер тишлатиши мумкин, бироқ “Реал” Сосьедадга “тиши ўтмайди”. Ўз вақтида Гвардиола ҳам, Мартино ҳам тақдирга тан берган. Ҳатто  мутахассис Луис Энрике икки мавсумдирки сан-себастьянликлар майдонидан қуруқ қўл билан қайтади. Пайқаганингиздек, “Барса” устози бир ўқ ёрдамида икки қуённи уриши мумкин. Биринчидан, карвонбоши “Реал” Мадрид ўртасидаги очколар тавофути ўзгармайди. Иккинчидан, мағлубиятли ўйинлар сериясига чек қўяди. Бироқ “Реал” Сосьедад мураббийлик постини эгаллаб турган Эусебио Сакристан ҳам анойилардан эмас. Ҳар ҳолда “Матрасчилар”ни мағлубиятга учратишга муваффақ бўлди. Бундан ташқари, мезбонлар мураббийи тўрт мавсум “Барселона” В жамоасида фаолият юритган. Бошқача айтганда, каталон клубини миридан сиригача биладиган мутахассис. Демак, майдон эгалари ҳам доимгидек уч очкога даъвогар. Бу эса матчнинг томошабоп ўтишини англатади.

+185◦С матч:

“Манчестер Юнайтед” – “Вест Хэм Юнайтед” (27 ноябр)

(Сахароза моддаси эрийди)

Ўзаро учрашувлар:

52 ҒАЛАБА 25 ДУРАНГ 31 ҒАЛАБА

Сўнгги учрашув: “Манчестер Юнайтед” – “Вест Хэм Юнайтед” 0:0 ва 2:3

Имконият: 40/30/30

Жамоаларнинг трансфер қиймати:

“Манчестер Юнайтед” – “Вест Хэм Юнайтед”

548,25 миллион евро VS 246 миллион евро

Ўйин ҳақида икки оғиз:

Тўғри, икки “Юнайтед” принципиал рақиблар қаторига кирмайди. Устига-устак, қарама-қаршилик иштирокчиларининг бири айни дамда “тоғда” бўлса, бошқаси “боғда”. Бу принципиаллик ҳақида гап-сўз бўлиши мумкин эмас дегани. Аммо Моуриньо ва Билич қўл остидаги футболчилар уч кун ичида икки маротаба тўқнашиши ҳисобга олинса-чи? Дастлаб томонлар Премьер лига доирасида муносабатларга ойдинлик киритса, сўнгра Лига кубогининг бешинчи раундида курашга киришади. Бир томондан, мутахассисларнинг боши қотган. Бир товуққа дон ҳам, сув ҳам керак, деганларидек, қайсидир мусобақага кўпроқ эътибор қаратилиши шарт. “Манкунианлар”ни ўзидан юқори ўриндаги жамоаларни қувиб ўтиш ўйлантиряпти. Биринчиликда аравасини зўрға тортаётган “Босқончилар”нинг кўзига ҳам кубок иккинчи даражали бўлиб кўринса ажабланмаймиз. Хуллас, ҳар икки томон уч очкони кун тартибига бирламчи масала сифатида киритишига шубҳа йўқ. Натижада, ишқибозлар муросасиз учрашувнинг гувоҳига айланади.

+327,5◦С матч:

“Севилья” – “Валенсия” (26 ноябр)

(Қўрғошин моддаси эрийди)

Ўзаро учрашувлар:

52 ҒАЛАБА 24 ДУРАНГ 66 ҒАЛАБА

Сўнгги учрашув: “Севилья” – “Валенсия” 1:0 ва 1:2

Имконият: 30/40/30

Жамоаларнинг трансфер қиймати:

“Севилья” – “Валенсия”

218,70 миллион евро VS 201,80 миллион евро

Ўйин ҳақида икки оғиз:

Мутахассис Хорхе Сампаоли кўрсатмаларидан оғишмаётган “Севилья”нинг Ла лигадаги ишлари чакки эмас. Рақибларининг қош-қовоғига қарамайдиган андалусияликлар фақат “Атлетик” ва “Барселона”дан тарсаки қабул қилди. Бир вақтнинг ўзида “Валенсия”да ҳукм сураётган об-ҳавони ўзгартиришга масъул Чезаре Пранделлининг кўнглига чироқ ёқса ёришмайди. Чунки “Кўршапалаклар”нинг ҳолига маймунлар йиғлаяпти. Хўш, қайси томоннинг имкониятини юқори баҳолаш мумкин? Примерадаги энг кўп легионерни жамлаган мезбонларнингми ёки ҳимоясида муаммолар кўзга ташланаётган меҳмонларнинг? Умуман олганда, клубларнинг эгаллаб турган ўрни ўйинга таъсир кўрсатмайди. Шуниси аниқки, Пранделли шогирдларида мағлубиятга “иммунитет” тўла-тўкис шаклланмаганига қарамай, 70 фоиз очкони меҳмон майдонида ишламоқда. Аксинча “Қизиллар” 71 фоиз очкони айнан мухлислари кўз ўнгида қўлга киритган. Шундай экан, шанба оқшомида “Рамон Санчес Писхуан” ўйингоҳида қизғин кураш кузатилади.

+660,1◦С матч:

“Бавария” – “Байер-04” (26 ноябр)

(Алюминий моддаси эрийди)

Ўзаро учрашувлар:

30 ҒАЛАБА 9 ДУРАНГ 11 ҒАЛАБА

Сўнгги учрашув: “Бавария” – “Байер-04” 3:0 ва 0:0

Имконият: 40/30/30

Жамоаларнинг трансфер қиймати:

“Бавария” – “Байер-04”

582,25 миллион евро VS 262,45 миллион евро

Ўйин ҳақида икки оғиз:

“Карло ота” бошқарувидаги “Немис машинаси” “Неверкузен”дан икки баробарга қиммат, бир ярим марта кўп очко тўплаган, яна бир ярим маротаба кўп гол урган. Статистика мьюнхенликлар “Шерлар”дан камида бир ярим бош баланд эканлигини кўрсатмоқда. Яна “Фармацевтлар” устози Рожер Шмидтнинг “вакцинаси” “бош оғриқ”қа даво бўлмаяпти. Кўп ҳолларда “Байер”га ҳужум ва ҳимоядаги баланснинг йўқлиги (16 та тўп киритиб, 15 та ўтказиб юборган) панд беряпти. Мабодо воқеалар ривожи шу зайлда давом этса, совринли ўринларга қайтиш ўрнига “экватор”дан қўним топади. Ажабланарлиси, Бундеслиганинг “энг қари жамоаси”нинг (“Бавария”) ҳам очко йўқотишга ҳаққи йўқ. Агар бу ҳолат юз берса, биринчи даврани етакчи сифатида якунлаш “тагига олади”. Ҳойна-ҳой, тўқнашувнинг аҳамиятини ҳис этдингиз.

+1063◦С матч:

 “Челси” – “Тоттенхэм” (26 ноябр)

(Олтин моддаси эрийди)

Ўзаро учрашувлар:

55 ҒАЛАБА 34 ДУРАНГ 43 ҒАЛАБА

Сўнгги учрашув: “Челси” – “Тоттенхэм” 0:0 ва 2:2

Имконият: 40/30/30

Жамоаларнинг трансфер қиймати:

“Челси” – “Тоттенхэм”

522,30 миллион евро VS 373,50 миллион евро

Ўйин ҳақида икки оғиз:

Агар олтин моддаси эрийдиган ҳароратдан баҳраманд бўлишни истасангиз, “қайноқ” “Лондон дербиси”ни ўтказиб юборманг! Ҳиссиётини яшириб ўтирмайдиган Конте ҳам, ўйинни жиддий қиёфада кузатадиган Почеттино ҳам матчга ўзгача руҳда тайёргарлик кўраётгани рост. Томонлар охирги беш баҳсда дарвозаларга 19 марта йўл топган (ўртача ҳисобда 3,8 гол). Қолаверса, сўнгги ғалаба “Тоттенхэм” томонидан қўлга киритилган. Ўша беллашувда “Аристократлар” дарвозасидан бешта тўп олиб чиққанди. Дерби иштирокчиларининг ёши хусусида сўз кетганда, “Челси” рақибига қараганда иккита кўйлак кўп йиртган. Майдон эгаларининг ўртача ёши 27, бу кўрсаткич меҳмонларда 25 ёшга тенг. Ҳар икки жамоа аъзолари асосан тўпни майдон маркази ва ҳужумда ушлаб туришни маъқул кўради (“Челси” 44/30 фоиз, “Тоттенхэм” 42/31 фоиз). Энг муҳими, ҳар икки мутахассис Чемпионлар лигасига йўлланма берувчи ўринни мустаҳкамлаш илинжида.

Улуғбек РАҲМОНҚУЛОВ

Киритилди: 26.11.2016 09:51. Ўқилди: 11158 марта. Фикрлар: 3 та.

АПЛ

ЕЧЛ

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бавария 10 23
2 Копенгаген 8 8
3 Галатасарой 6 5
4 Ман. Юнайтед 6 4

Европа лигаси

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Ман. Юнайтед 0 0
2 Омония 0 0
3 Реал Сосьедад 0 0
4 Шериф 0 0

Ўртоқлик учрашуви

1-тур
20.01.2017
18:00 Локомотив
0:0
Зенит С-Пб
27.05.2017
18:30 Ўзбекистон U21
3:4
Россия U21

Англия кубоги

Нимчорак финал
09.02.2021
22:30 Бёрнли
0:2
Борнмут
10.02.2021
00:30 Ман. Юнайтед
1:0
Вест Хэм
22:30 Суонси Сити
1:3
Манчестер Сити
11.02.2021
00:30 Лестер
1:0
Брайтон
00:30 Шеффилд Юнайтед
1:0
Бристол Сити
01:15 Эвертон
5:4
Тоттенхэм
22:30 Вулверхэмптон
0:2
Саутгемптон
12.02.2021
01:00 Барнсли
0:1
Челси
Чорак финал
20.03.2021
17:15 Борнмут
0:3
Саутгемптон
22:30 Эвертон
0:2
Манчестер Сити
21.03.2021
18:30 Челси
2:0
Шеффилд Юнайтед
22:00 Лестер
3:1
Ман. Юнайтед
Ярим финал
17.04.2021
21:30 Челси
1:0
Манчестер Сити
18.04.2021
22:30 Лестер
1:0
Саутгемптон
Финал
15.05.2021
21:30 Челси
0:1
Лестер

International Champions Cup

Англия суперкубоги

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Англия лига кубоги

Чорак финал
22.12.2020
22:30 Брентфорд
1:0
Ньюкасл
23.12.2020
01:00 Арсенал
1:4
Манчестер Сити
22:30 Сток Сити
1:3
Тоттенхэм
24.12.2020
01:00 Эвертон
0:2
Ман. Юнайтед
Ярим финал
06.01.2021
00:45 Тоттенхэм
2:0
Брентфорд
07.01.2021
00:45 Ман. Юнайтед
0:2
Манчестер Сити
Финал
25.04.2021
20:30 Манчестер Сити
1:0
Тоттенхэм

Сўнгги учрашув

25.04.2024. АПЛ. 29-тур.
00:00
Ман. Юнайтед
4-2
Шеффилд Юнайтед

Навбатдаги учрашув

27.04.2024. АПЛ. 35-тур.
19:00
Ман. Юнайтед
-:-
Бёрнли

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.