Кириш Регистрация

STD.UZ/MANUTD

Ман. Юнайтед

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

"Манчестер Юнайтед" қишки трансферларга муҳтож эмас

Яқинда Жозе Моуриньодан қишки трансфер ойнаси ҳақида сўралганда у ўз қизиқишлари борасида анча қатъий жавоб берган эди: «Сиз мендан 1 январдан бирор янги футболчини олиб келишимизни исташим ҳақида сўрасангиз, «йўқ» деб жавоб бераман. Менга жамоам ёқади, мен жамоамга ишонаман». «Қизил иблислар»нинг сўнгги пайтларда кўрсатаётган ўйини бундай дадил баёнотга сабаб бўлган бўлса ажаб эмас.

«Манчестер Юнайтед» бош мураббийи трансфер бозорига шошилмаётганида жон бор – манкунианларнинг асосий хариди бўлиши кутилаётган шветсиялик ҳимоячи Виктор Линделофнинг трансферидан «Бенфика» энг катта фойдани олишни кўзлаб турган бир пайтда Моуриньо ишончли ўнг қанот ҳимоячисини топиб бўлди. Жамоанинг сўнгги бир ой давомидаги натижалари португалиялик мутахассис ўз футболчиларига бўлган ишончдан мамнун эканлигига асос бўла олади.

Морган Шнайдерлин, Мемфис Депай ва Бастиан Швайнштайгернинг кетиши тўғрисидаги хабарлар тез-тез тарқалиб турган бўлса-да Моуриньо ўз қўли остидаги таркиб билан сифатли ўйин кўрсата олишини исботлади. Куздаги муваффақиятсизликлардан кейин 53 ёшли мураббий ўз футболчилари билан яхши натижаларга эришишни барибир уддалади – сўнгги 7 ўйиндаги муваффақият туфайли ҳозирда «Юнайтед» Премер Лига пешқадамидан 10 очколик фарқ билан Чемпионлар Лигаси йўлланмасига даъвогарлар қаторида турибди.

Мавсум давомида илк марта жамоа барқарор марказий ҳимоя жуфтлигига эга бўлди – Фил Жонс ва Маркос Рохо тандеми бу ўрин учун идеал кўринмаслиги уларнинг ишончли ўйин кўрсатишига халал бермаяпти. Луи ван Гаал даврида марказий ҳимояда Крис Смоллинг ва Дейли Блинд жуфтлиги мунтазам равишда ҳаракат қилган эди, бу мавсумда ҳам Смоллинг Эрик Байи билан бирга мудофаа марказини таъминлаши кутилганди.

Бироқ иккала футболчининг ҳам жароҳат олиши Жонс ва Рохога йўл очилди – энди эса Эрик Бейлининг олти ҳафта давомида Африка Миллатлар Кубигидаги иштироки сабаб жамоа ихтиёрида бўлмаслиги ҳам аввалгидек қўрқинчли туюлмаяпти. Энди Моуриньо ушбу вақт давомида ивуарлик футболчи томонидан қолдирилган бўшлиқни тўлдириш ўрнига янги жуфтликни такомиллаштириш билан банд бўлади.

Қанотларда ҳам ишлар ёмон эмас – ўнг қанотда Антонио Валенсия ишончни оқлаётган бўлса, чапда Маттео Дармиан ва Дейли Блинд Люк Шоунинг йўқлигини билдирмаяпти. Сўнгги икки ярим йилда клуб таркибида фақатгина 41 та ўйин ўтказган англиялик ҳимоячида ўйин амалиёти камлиги муаммо туғдирган тақдирда Моуриньо унинг ўрнини сифатли захира билан тўлдира олади.

Ярим ҳимояда Луи ван Гаал даврида асосан сояда қолиб кетган Майкл Керрик ва Андер Эррера сўнгги икки ой давомида ажойиб жуфтликни ҳосил қилиди. Пол Погба эса ниҳоят ўзидан кутилган ўйинни кўрсатишни бошлаб, дунёнинг энг қиммат футболчиси масъулиятини елкасидан туширишга муваффақ бўлмоқда. Моуриньо шунингдек Маруан Феллайнини қанотлатда қўллаши ва Погбани бир неча позицияда ўйнатиши мумкин.

Янги жамоаси билан барча мусобақаларда 18 гол уришга улгурган Златан Ибраҳимовичнинг ортида ўйнаш учун эса Погба, Хуан Мата, Генрих Мхитарян, Жессе Лингард, Антони Марсиал ва унутилиб бораётган Уэйн Руни рақобатлашмоқда. Ибраҳимович жароҳат туфайли сафдан чиққан тақдирда ҳам Решфорд, Руни ва Марсиал унинг ўрнини тўлдиришга шай бўлиб туради.

Мавсум бошида Моуриньо энг яхши таркибни танлаш борасида муаммоларга дуч келган эди – энди эса унда керагидан анча ортиқ муқобиллар борлиги кўринмоқда. Унинг жамоаси ўзи ўзига орттириб олган вазифа – кучли бешликнинг ортидан қувишни муваффақиятли уддалаяпти ва бу борада Сер Алекс Фергюссоннинг истеъфосидан буён ўзининг энг яхши ўйини намойиш этмоқда.

Шунга қарамай, «Олд Траффорд»га январда бир футболчи – Линделоф келиши мумкин. Швециялик ҳимоячи «Бенфика»нинг сўнгги ўйинларида кўп кўриниш бермаяпти – бироқ ротатсияга одатланган лиссабонликлар учун бу табиий ҳол. «Бенфика» 22 ёшли футболчини 8 миллион фунтдан камига сотмаслик сиёсатидан воз кечган тақдирда ушбу трансфер шу қишдаёқ амалга ошиши ҳеч гап эмас.

Бироқ лиссабонликлар нархни оширишда давом этса, сўнгги ўйинларда ўзини яхши кўрсатаётган «Манчестер Юнайтед» уни ҳар қандай нарх эвазига қўлга киритиш истагидан воз кечиши ва мавжуд таркибнинг кучли тарафларига эътиборини қаратиши мумкин. Моуриньо ҳозирда ўзгаришлар қилишга ҳақли, аммо бунга мажбур эмас.

Киритилди: 07.01.2017 21:34. Ўқилди: 7012 марта. Фикрлар: 2 та.

АПЛ

ЕЧЛ

Европа лигаси

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Ман. Юнайтед 0 0
2 Омония 0 0
3 Реал Сосьедад 0 0
4 Шериф 0 0

Ўртоқлик учрашуви

1-тур
20.01.2017
18:00 Локомотив
0:0
Зенит С-Пб
27.05.2017
18:30 Ўзбекистон U21
3:4
Россия U21

Англия кубоги

Нимчорак финал
09.02.2021
22:30 Бёрнли
0:2
Борнмут
10.02.2021
00:30 Ман. Юнайтед
1:0
Вест Хэм
22:30 Суонси Сити
1:3
Манчестер Сити
11.02.2021
00:30 Лестер
1:0
Брайтон
00:30 Шеффилд Юнайтед
1:0
Бристол Сити
01:15 Эвертон
5:4
Тоттенхэм
22:30 Вулверхэмптон
0:2
Саутгемптон
12.02.2021
01:00 Барнсли
0:1
Челси
Чорак финал
20.03.2021
17:15 Борнмут
0:3
Саутгемптон
22:30 Эвертон
0:2
Манчестер Сити
21.03.2021
18:30 Челси
2:0
Шеффилд Юнайтед
22:00 Лестер
3:1
Ман. Юнайтед
Ярим финал
17.04.2021
21:30 Челси
1:0
Манчестер Сити
18.04.2021
22:30 Лестер
1:0
Саутгемптон
Финал
15.05.2021
21:30 Челси
0:1
Лестер

International Champions Cup

Англия суперкубоги

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Англия лига кубоги

Чорак финал
22.12.2020
22:30 Брентфорд
1:0
Ньюкасл
23.12.2020
01:00 Арсенал
1:4
Манчестер Сити
22:30 Сток Сити
1:3
Тоттенхэм
24.12.2020
01:00 Эвертон
0:2
Ман. Юнайтед
Ярим финал
06.01.2021
00:45 Тоттенхэм
2:0
Брентфорд
07.01.2021
00:45 Ман. Юнайтед
0:2
Манчестер Сити
Финал
25.04.2021
20:30 Манчестер Сити
1:0
Тоттенхэм

Сўнгги учрашув

09.03.2024. АПЛ. 28-тур.
17:30
Ман. Юнайтед
2-0
Эвертон

Навбатдаги учрашув

31.03.2024. АПЛ. 30-тур.
01:00
Брентфорд
-:-
Ман. Юнайтед

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.