Кириш Регистрация

STD.UZ/MANUTD

Ман. Юнайтед

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Буффон, Роналду, Месси, Златан – юлдузлар қандай кашф этилган?

Айни пайтда жаҳон футболи чўққисида турган кўплаб футболчилар ҳозирги даражасига етишида уларнинг болалик ва ўсмирлик чоғларида скаутларнинг назарига тушиши улкан аҳамиятга эга. УЕФА расмий сайти энг ёрқин футбол юлдузлари қандай ва ким томонидан кашф этилганини ёдга олди.

Лионель Месси

«Барселона» ўнг қанотида 14 йил давомида тўп сурган ва клубнинг олтин даврларидан бирида Йоҳан Круиффга ёрдамчилик қилган 70 ёшли Карлес Решак кўпроқ бу жиҳатлари билан эмас, балки Лионель Мессини кашф қилгани билан танилган. Айнан Решак бир пайтлар Диего Марадонанин каталонияликлар сафига келишида ҳисса қўшга агент Хосе Мингелла тавсиясига кўра Месси учун икки ҳафтлаик синов уюштирган. У Мессининг ўйинини бир неча дақиқа кўрибоқ бир тўхтамга келиб бўлган. «Мен уни кўришим билан уни қўйиб юбормаслигимиз кераклигини айтгандим. У ўзгача ўлчамда ўйнарди. Болалигиданоқ у оддий футболчи бўлмаслиги аён эди», – дея хотирлайди Решак.

Жанлуижи Буффон

«Уни ясси товонлиги туфайли «Милан» рад этганди, бироқ мен унинг истеъдодини дарҳол пайқадим», – дея эсга олади Буффоннинг салоҳиятини сезган «Парма» дарвозабонлар мураббийи Эрмес Фулгони – «У 12-13-ёшлигидан мен билан ишлашни бошлаганди. Одамлар эса мен унинг бир кун келиб жаҳоннинг энг яхши дарвозабони бўлишини такрорлашдан чарчамаслигимдан куларди». Буффоннинг ўзи ҳам бу даражага етишишида Фулгонининг роли катта эканлигини эътироф этиб келади.

Антуан Гризманн

Бир неча клублар томонидан рад этилган 14 ёшли Гризманни «Реал Соседад»нинг франциялик скаути Эрик Олят Париж яқинидаги турнирда пайқаб қолган. «Мен унинг тўпни назорат қилишини ва узатишини кўрдим – у буни жуда осон бажарарди. Шунда мен бу бола ривожланса қай даражага чиқиши мумкинлиги ҳақида ўзимдан сўрадим», – дейди 54 ёшли мутахассис. У ҳозиргача агент ёлламаган Гризманнинг фаолиятидаги энг яқин маслаҳатчиси бўлиб келмоқда.

Эден Азар

Белгия терма жамоасининг олтин авлоди сардори ўз ватани олий дивизионида ҳеч қачон тўп сурмаган. «Тюбиз» ёшлар жамоасида ўйнаган Азар Францийанинг «Лилл» клуби академияси раҳбари Жан-Мишел Вандаммнинг эътиборига тушган. «Мен ўйинни рақибларидан анча яхши таҳлил қиладиган футболчини кўргандим. У ўзининг дастлабки шартномасини имзолаганда 16 ёшида асосий жамоага ўтишни исташини айтганди. Ўшанда мен кулгандим, бироқ у буни уддалади», дея хотирлайди Вандамм.

Златан Ибраҳимович

15 йил давомида «Малмё»нинг ёшлар мураббийи бўлиб ишлаган Жонни Жилленсё кузатиб борган юзлаб футболчилар орасида Златан Ибраҳимович ҳам бор эди. «Мен ҳеч қачон Златан каби қобилиятга эга ёш футболчини кўрмаганман. У 14-15 ёшидаёқ юқори техникага эга эди. ғалабага бўлган иштиёқ ва ўз-ўзини доимоий ривожлантириш истаги унинг кучли томонларидир. У ҳар доим ўзининг кечаги ҳолатидан яхшироқ бўлишга интилади», – дейди Жилленсё.

Роберт Левандовски

1997-2004-йилларда «Варшава»да тарбияланган Левандовскининг илк устозларидан бири Кристоф Сикорски унинг фаолиятига катта таъсир кўрсатган. «У жуда озғин эди. Унинг оёқлари дарахт шохларига ўхшарди ва мен бошқа футболчиларни уни синдиришидан қўрқардим. Мен унга жисмонан бақувват бўлиш учун кўпроқ гўшт ейишни маслаҳат бергандим. Эсимда, мавсумларнинг бирида жамоам 158 та гол урган эди, уларнинг ярмини Левандовски урганди», – дея хотирлайди Сикорски.

Томас Мюллер

Филипп Лам ва Бастиан Швайнштайгер цингари футболчилар «кашфиётчиси» ҳисобланган скаут Ян Пиэнта 11 ёшли Мюллерни у бир ўйинда 8 та гол урган минтақавий турнир вақтида пайқаб қолган. «Бу ёшда сиз ишлаш этикасига, реакция вақтига ва албатта техникага эътибор қаратасиз. Томас ажойиб эди. Ҳимоячилар уни тўхтатиши жуда қийин эди, чунки у ўз сезгисига таяниб ажойиб ўйин кўрсатарди», – дейди Пиэнта.

Криштиану Роналду

«Мадейранинг «Насьонал» клубининг «Спортинг»дан 25 минг евролик қарзи бор эди. Улар бу қарзни тўлай олмаслиги ойдинлашгач, уни қоплаш учун жуда яхши бир футболчини олишга рози бўлишимизни сўрашди», – дея эслайди лиссабонликлар скоути Аурелио Перейра. «Унинг ғалабага бўлган иштиёқи ҳайратланарли эди. 12 ёшли болакай шундай ажойиб ўйин кўрсатдики, мен клубни унинг шартнома ҳуқуқларини қўлга киритишга кўндирдим. Бошида бу ғалати кўринган эди, бироқ бу шу ҳаракатларга арзирди».

Уэйн Руни

«Копплҳауз Колтс»нинг 11 ёшгача бўлган жамоасида ўйнаган 8 ёшли Рунини «Эвертон» скаути Боб Пендлтон пайқаб қолган. «Мен бу ёш бу ҳужумчи ҳар сафар тўпга текканида қандайдир янгича ҳаракат қилишига уринаётганини сезиб қолдим. Ёш Уэйннинг ўзгача истеъдоди борлиги кўриниб турарди. Уни анчадан буён билган мураббийлар ҳам уни мақтарди. Ҳакамлар эса ўйиндан кейин у билан гаплашишим учун мени чақирганди», – деб хотирлайди Пендлтон.

Киритилди: 14.01.2017 13:11. Ўқилди: 22346 марта. Фикрлар: 3 та.

АПЛ

ЕЧЛ

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бавария 10 23
2 Копенгаген 8 8
3 Галатасарой 6 5
4 Ман. Юнайтед 6 4

Европа лигаси

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Ман. Юнайтед 0 0
2 Омония 0 0
3 Реал Сосьедад 0 0
4 Шериф 0 0

Ўртоқлик учрашуви

1-тур
20.01.2017
18:00 Локомотив
0:0
Зенит С-Пб
27.05.2017
18:30 Ўзбекистон U21
3:4
Россия U21

Англия кубоги

Нимчорак финал
09.02.2021
22:30 Бёрнли
0:2
Борнмут
10.02.2021
00:30 Ман. Юнайтед
1:0
Вест Хэм
22:30 Суонси Сити
1:3
Манчестер Сити
11.02.2021
00:30 Лестер
1:0
Брайтон
00:30 Шеффилд Юнайтед
1:0
Бристол Сити
01:15 Эвертон
5:4
Тоттенхэм
22:30 Вулверхэмптон
0:2
Саутгемптон
12.02.2021
01:00 Барнсли
0:1
Челси
Чорак финал
20.03.2021
17:15 Борнмут
0:3
Саутгемптон
22:30 Эвертон
0:2
Манчестер Сити
21.03.2021
18:30 Челси
2:0
Шеффилд Юнайтед
22:00 Лестер
3:1
Ман. Юнайтед
Ярим финал
17.04.2021
21:30 Челси
1:0
Манчестер Сити
18.04.2021
22:30 Лестер
1:0
Саутгемптон
Финал
15.05.2021
21:30 Челси
0:1
Лестер

International Champions Cup

Англия суперкубоги

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Англия лига кубоги

Чорак финал
22.12.2020
22:30 Брентфорд
1:0
Ньюкасл
23.12.2020
01:00 Арсенал
1:4
Манчестер Сити
22:30 Сток Сити
1:3
Тоттенхэм
24.12.2020
01:00 Эвертон
0:2
Ман. Юнайтед
Ярим финал
06.01.2021
00:45 Тоттенхэм
2:0
Брентфорд
07.01.2021
00:45 Ман. Юнайтед
0:2
Манчестер Сити
Финал
25.04.2021
20:30 Манчестер Сити
1:0
Тоттенхэм

Сўнгги учрашув

25.04.2024. АПЛ. 29-тур.
00:00
Ман. Юнайтед
4-2
Шеффилд Юнайтед

Навбатдаги учрашув

27.04.2024. АПЛ. 35-тур.
19:00
Ман. Юнайтед
-:-
Бёрнли

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.