Кириш Регистрация

STD.UZ/MANUTD

Ман. Юнайтед

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

2016 йилнинг омадсизлари рамзий терма жамоаси

Қайсидир футболчини ёмонлаш ниятимиз йўқ. Лекин «Барселона», «Бавария» ёки АПЛ грандларида тўп сураётган юлдузларнинг ўйинлари қовушмадими, демак уларга антитермадан жой ажратиш ўринли. Мазкур рўйхатда кучсизлар йўқ, ҳаммаси етарлича совринга эга чиққан. Бу ерда жаҳон, Европа ва Жанубий Америка чемпионлари бор. Қуйида номи тилга олинадиган 11 футболчидан 10 нафари ЕЧЛ ғолибига айланишган. Масаланинг аҳамиятли жиҳати ҳам шунда. Омадсизларни «А» серия, примера ёки АПЛ аутсайдерлари орасидан қидиришнинг кимга қизиғи бор? Йўқ, чемпионларга назар ташлаб, улар ичидан антиқаҳрамонларни танлаймиз. Бошладик!

Дарвозабон

1. Клаудио Браво («Манчестер Сити»)

Ушбу кипернинг муваффақиятсизлигида Гвардиолани айблаш мумкин. Аммо испаниялик мутахассис гарчи «Бавария» билан ЕЧЛда ғолиб чиқмаган бўлсада, йил антиқаҳрамонлари сафидан ўрин эгалламайди. Ваҳоланки, у «Мачестер Сити»да бошлаган шиддатни йўқотиб қўйгандек. Бравонинг старти эса умуман, ўхшамади. Америка кубогидаги ғалаба учун чилилик Клаудиога ҳайкал қўйишга тайёр эдилар, у «шаҳарликлар» сафида мунтазам хатога йўл қўймоқда, дейиш қийин. Аммо Харт­ни ҳамон эслашмоқда, уни «Торино»га бежиз қўйиб юборгандеклар.

Ҳимоячилар

2. Серж Орье (ПСЖ)

Бланни ҳақоратлаш, ўз дарвозабонини ёмонлаш, жамоани ерга уриш ҳамда Златан тўғрисида ёмон гаплар гапириш... Шундай «каромат» кўрсатганларни антиқаҳрамонлар қаторига қўшмасликнинг иложи йўқ. Орье нима қилаётганини ўзи тушунмаяпти. Серж полициячига қўл кўтарди. Фақатгина Париж клуби нуфузи ва обрўли адвокатлар туфайли қамоқ жазосидан қутулиб қолди. Агар у футбол ҳақида ҳам ўйлаб, тузукроқ ўйин кўрсатганида, можаролар ҳам бўлмасмиди...

3. Бранислав Иванович («Челси»)

Ажабо! Иванович жанжаллашмади, ҳеч кимни тишламади. Кучли футболчи, лекин ҳозир эмас. Конте томонидан «Челси»да тузилган уч кишидан иборат мудофаа чизиғида Браниславга жой топилмаяпти. Ўнг қанотдаги ўрнини вингер Мозесга бўшатиб берди. Афтидан, Ивановичнинг даври ўтгандек. Ахир у ғолибона одимлаётган таркибнинг бир қисми бўлиши, чап қанот ҳимоячиси Аспиликуэта унинг марказдаги жойини эгаллаб олмаслиги мумкин эди-ку. Террини тушунамиз, ёши ўтиб қолган. Бранислав эса Антонионинг кутган ўйинини кўрсатолмади. Албатта, ўтган мавсум ҳам у қадар муваффақиятли кечмаганди.

4. Жером Боатенг («Бавария»)

Бу ўринда жароҳатлар панд берди. Жером юқори даражали футболчи бўлгани учун унинг терма жамоа ва клубдаги хатолар серияси Боатенг учун йилнинг омадсиз келганига ишора қилаётгандек. Ваҳоланки, у 2015 йили барча лигалардаги ҳимоячилар орасидан энг кучли ўйин намойиш этганди. Лекин кейинчалик «Бавария» ЕЧЛ бош совринини қўлга киритолмади, Германия термаси Европа чемпионлигидан қуруқ қолди. Боатенг энди даволаниш билан банд. Юлдуз ўйинчи учун омадсиз йил.

5. Хорди Альба («Барселона»)

Евро-2016 антиқаҳрамонларидан бири. Кейинчалик «Барселона» мураббийлари ҳам бу фикрга қўшилишди. Ахир ёзда Каталонияга Динь келди. Тўғри, француз ҳали Альбани асосий таркибдан «сиқиб» чиқармади, аммо барибир, испаниялик ҳимоячи келажаги борасида қайғуришига тўғри келади. Ахир яқиндагина якунига етган йилда Неймар томон йўлланган ноаниқ узатмалари, аввалги тезлигини йўқотиши ва ҳимоядаги хатолари билан ёдда қолди-да. Бу ҳол ЕЧЛда ҳам, Еврода ҳам ва ҳаттоки, примерада ҳам учради. «Осасуна»га қарши баҳсда голли паслар бергани эса кучли ўйиндан далолат бермайди.

Ярим ҳимоячилар

6. Яя Туре («Манчестер Сити»)

Венсан Компанининг кўп ўйнамаётгани тушунарли - жароҳатлар ўз сўзини айтди. Бироқ Яя Туре ва унинг агенти Селюкни ҳақиқий йил омадсизлари дейиш мумкин. Ўз бошларига ўзлари ташвиш орттиришди. Африкалик афсона ўз вакилининг Гвардиола ҳақида бўлмағур гаплар айтишига жим қараб турди. Туренинг маст ҳолда автомобиль бошқаргани - мультимиллионер учун шармандаликдан бош­қа нарса эмас, зеро Англиянинг исталган ҳудудида хоҳлаган пайтда такси чақириш имконияти мавжуд. Кейинчалик Яя ўзини оқлашга уринди, бироқ аслида воқеа қандай содир бўлгани бизга қоронғу. Ҳаттоки, таркибга қайтганидан сўнг қайд этган «дубл»и ҳам ивуарлик футболчини йил омадсизлари рўйхатидан четда қолиши учун етарли бўлмади.

7. Серхио Бускетс («Барселона»)

Симулянт сифатида танилган Серхиога жаҳон футболида турлича қарашлари сир эмас, аммо у қаторасига икки йил мобайнида ўз амплуасида дунёда тенгсиз ўйинчига айланди. Фақат 2016 йил бундан мустасно. Балки Пуйоль, Хави ҳамда Иньестанинг йўқлиги билинаётгандир? Балки. Аммо Бускетс бироз формасини йўқотиб қўйгандек. Баъзи учрашувларни юқори кайфиятда ўтказиш учун унинг даражаси етарли. Лекин ҳамма ҳам майда деталларга эътибор қаратавермайди.

8. Хамес Родригес («Реал»)

Тан олайлик, агар Хамес бечора ва омадсиз эканини камроқ таъкидлаб, ўйинларга жисмонан яхшироқ тайёргарлик кўрганида, унинг «Реал» таркибидан тушиб қолишига бироз бошқачароқ муносабат билдириларди. Аммо Родригес вазиятга ўзи аралашаётган экан, Зайниддин услуби жабрдийдаси ҳақида гапиришга ҳожат қолмайди. Футболчининг зиқна агенти ёзги трансферлар пайтида унга тузукроқ шартнома тополмадими? Эҳтимол. Бироқ аниғи шуки, Хамес ҳозирча захиралар ўриндиғида қолиб кетяпти. У яхши ўйинчи, лекин йил омадсизлари қаторида зикр этилди.

Ҳужумчилар

9. Томас Мюллер («Бавария»)

Ҳаттоки, Йоахим Лёв ҳам тан олди: Мюллер кучсиз жамоалар дарвозасини ишғол қилгач, уларни камситгандан кўра, Евро-2016да голлар урса бўларди. Дарвоқе, камситиш профессионалларга хос эмас, бу ҳам германиялик ҳужумчининг бугунги рўйхатдан ўрин эгаллашига етарлича асос вазифасини ўташи мумкин. Мюллер майдон ташқарисида меҳрибон йигит, майдонда эса ортиқча ҳайратга солмаяпти. Анчелотти бош­қарувидаги «Бавария» учун жорий мавсумдаги биринчи тўпини яқиндагина киритди. Уни чиройли узатмалари ҳам қутқариб қололмади. Статистика ва ўйин жараёни аввалги Мюллернинг ўзига ўхшамаётганига ишора.

10. Анхель Ди Мария («ПСЖ»)

Эҳтимол, ишонмасдирсиз, лекин бу факт - аргентиналик футболчининг жорий мавсум «ПСЖ»даги самарадорлиги «Манчестер Юнайтед»­да ўйнаган давридагидан ҳам пастроқ кўриниш касб этди. Тўғри, Анхелнинг омадли ўйинларини кўра туриб, буни пайқаш қийиндир, лекин ўз даврининг энг яхши қанот ҳужумчиларидан бири 2016 йилда ўзини кўрсатолмади. Ди Мария ҳозирги обрўси, рекламалари, маоши ва трансфер нархи билан умуман бошқача ишлаши лозим. Ўзингга кел, Анхель!

11. Уэйн Руни («Манчестер Юнайтед»)

Алькасер ва Батшуайи, албатта, турли даражадаги омадсиз трансферлар ўнлигидан ўрин эгаллашлари аниқ. Аммо йил антиқаҳрамонларидан иборат терма жамоа тузилар экан, бу жойга Уэйн Руни кўпроқ мос тушади. Кейн Евро-2016ни кўнгилдагидек ўтказолмади, бироқ «шпорлар» сафида голлар урди. Руни эса ўз термасининг Пирло ёки Инестасига айланиш ниятини амалга оширолмади. Кейинчалик клубдаги муаммолар бошланди. На «Манчестер Юнайтед», на Англия миллий жамоаси Руни билан яхши ўйин кўрсатиши мумкинлигига ишонмоқда. Балки Хитойга жўнаш вақти келгандир? Албатта, ахир Уэйннинг ўйини қовушмаяпти, ўзи ҳам ниманидир ўзгартириш унчалик иштиёқманд эмасдек.

Бош мураббий

12. Сэм Эллардайс (Англия)

Қария Сэм - йил коррупционери. Орзусидаги жамоада ишлашдан қуруқ қолди-я. «Кристал Пэлас» унга трансферлар учун 20 миллион фунт ажратадиган бўлди, лекин Англия термаси - мутлақо бошқа даража. Эллардайс ҳамон «уч шерлар» бошчилигида мағлубиятга учрамаган мураббий бўлиб турибди, чунки биттагина ўйин ўтказди ва кейинчалик майдон ташқарисидаги «уддабуронлиги» учун омма олдида шармандаликка учради. АПЛда шундоқ ҳам футбол вакилларига катта пул тўланади, шундай экан, зиқна Сэм икки карра ҳайратлантирди - нотаниш одамларга ишониб, қонунни қандай четлаб ўтиш мумкинлиги ҳақида гапириб берди.

Киритилди: 20.01.2017 11:55. Ўқилди: 10692 марта. Фикрлар: 3 та.

АПЛ

ЕЧЛ

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бавария 10 23
2 Копенгаген 8 8
3 Галатасарой 6 5
4 Ман. Юнайтед 6 4

Европа лигаси

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Ман. Юнайтед 0 0
2 Омония 0 0
3 Реал Сосьедад 0 0
4 Шериф 0 0

Ўртоқлик учрашуви

1-тур
20.01.2017
18:00 Локомотив
0:0
Зенит С-Пб
27.05.2017
18:30 Ўзбекистон U21
3:4
Россия U21

Англия кубоги

Нимчорак финал
09.02.2021
22:30 Бёрнли
0:2
Борнмут
10.02.2021
00:30 Ман. Юнайтед
1:0
Вест Хэм
22:30 Суонси Сити
1:3
Манчестер Сити
11.02.2021
00:30 Лестер
1:0
Брайтон
00:30 Шеффилд Юнайтед
1:0
Бристол Сити
01:15 Эвертон
5:4
Тоттенхэм
22:30 Вулверхэмптон
0:2
Саутгемптон
12.02.2021
01:00 Барнсли
0:1
Челси
Чорак финал
20.03.2021
17:15 Борнмут
0:3
Саутгемптон
22:30 Эвертон
0:2
Манчестер Сити
21.03.2021
18:30 Челси
2:0
Шеффилд Юнайтед
22:00 Лестер
3:1
Ман. Юнайтед
Ярим финал
17.04.2021
21:30 Челси
1:0
Манчестер Сити
18.04.2021
22:30 Лестер
1:0
Саутгемптон
Финал
15.05.2021
21:30 Челси
0:1
Лестер

International Champions Cup

Англия суперкубоги

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Англия лига кубоги

Чорак финал
22.12.2020
22:30 Брентфорд
1:0
Ньюкасл
23.12.2020
01:00 Арсенал
1:4
Манчестер Сити
22:30 Сток Сити
1:3
Тоттенхэм
24.12.2020
01:00 Эвертон
0:2
Ман. Юнайтед
Ярим финал
06.01.2021
00:45 Тоттенхэм
2:0
Брентфорд
07.01.2021
00:45 Ман. Юнайтед
0:2
Манчестер Сити
Финал
25.04.2021
20:30 Манчестер Сити
1:0
Тоттенхэм

Сўнгги учрашув

13.04.2024. АПЛ. 33-тур.
21:30
Борнмут
2-2
Ман. Юнайтед

Навбатдаги учрашув

25.04.2024. АПЛ. 29-тур.
00:00
Ман. Юнайтед
-:-
Шеффилд Юнайтед

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.