Кириш Регистрация

STD.UZ/MANUTD

Ман. Юнайтед

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

«Янги Анри» – беш қиёфа

Тьерри Анри «Арсенал»нинг чинакам рамзларидан бири ҳисобланади, шубҳасиз. Зеро, у ўз ҳаракатлари билан «канонирлар»нинг бутун бошли бир авлод мухлисларини ром этган.

Чемпионлар Лигаси ғолиби, Европа ва жаҳон чемпиони... Оддий айтганда, Тьерри катта футболда биргина «Олтин тўп»ни инобатга олмаганда, барча совринларга эга чиққан. Агар 2003 йили Павел Недвед оммани ҳайратлантирмаганида, «Олтин тўп» ҳам Анрининг шахсий коллекциясини бойитарди, албатта. Энг муҳими, франциялик собиқ ҳужумчи майдонда ҳар қандай ишни ўта енгиллик билан бажарарди: содда ва осонгина гол урарди, тўпни нозик ва моҳирона бошқарарди. 2008 йили «Арсенал» расмий сайти томонидан ўтказилган сўровда айнан Анрининг клуб тарихидаги энг яхши футболчи сифатида тан олишгани ҳам кўп нарсадан далолат. 2013 йили эса, «Барселона» мухлислари французни клуб афсоналари қаторида эътироф этишди. Шундай эътирофларга лойиқ кўрилган ҳужумчи самарали фаолия-ти финишида «Нью-Йорк Ред Буллз»да ўйнади ва 2014 йили бутсаларини михга илди. Ҳозир эса Sky Sports телеканалида ўйинларни таҳлил қилиб боришдан ташқари, Бельгия терма жамоаси бош мураббийи ассистенти сифатида ишлаяпти. Дарҳақиқат, Анри ҳақида сўз очилса, энг аввало, унинг енгил ҳаракатлари, совуққонлиги, юқори техникаси ва албатта, аниқ ҳамда кучли зарбалари тилга олинади. Эътиборли томони шуки, замонавий футболда кўплаб ёш истеъдодларга «Янги Анри» номи бериляпти, аммо улардан ҳеч бири майдонда унинг даражасига яқинлаша олганича йўқ. Марҳамат, қуйида айнан беқиёс Анрига қиёсланган айрим футболчилар фаолияти билан танишиб, бунга ўзингиз ҳам иқрор бўлишингиз мумкин.

Лоик Реми

Ёши: 29

Фуқаролиги: Франция

Клуби: «Кристал Пэлас»

Француз футболчиси тезлиги ва унча-мунча курашларда енгилмаслиги билан танилган. Реми айни хусусиятлари самараси ўлароқ, 2010 йили «Ницца» таркибида сезиларли ютуқларга эришди: 34та ўйинда 14та гол ва 3та самарали узатма. Ўша вақт Лоик ижросидаги ўйинлар «Вест Хэм», «Сток Сити», «Милан» ва «Фиорентина» каби клублар тинчини бузди. Шунингдек, «Лион» ва «Бордо» мураббийлари ҳам уни кўз остиларига олиб қўйишганди. Бироқ футболчининг ўзи фақат Лондон «канонирлари» ҳақида орзу қиларди: «Арсенал — мен кўнгил қўйган ягона жамоа. Зеро, бу клуб таркиби ғалабага чанқоқ ёшларга тўла. Уларнинг майдонда қандай ўйнашаётганини кўриш ёқимли. Ҳа, «Арсенал»ни ўзим учун идеал жой ўрнида кўраман. Болалигимдан  шу клуб мухлисиман. Тьерри Анри билан ўзаро кўришганда, ундан албатта, клуб ва Лондондаги шароитлар ҳақида сўраб-суриштирардим. Анрининг ички қониқиш билан айтган сўзлари эса жамоага нисбатан қизиқишимни баттар кучайтирарди». Лекин Ремининг орзуси ушалмади: уни «Арсенал» эмас, «Марсел»га сотишди. Лоик бу клубда 3 йил тўп сургач, ниҳоят, Англияга йўл олди ва айтиш мумкинки, «Ньюкасл»да дебют мавсуми (2013|2014 йиллар)ни  кўнгилдагидек ўтказди - 26та ўйин, 14та гол. Шундан сўнг ҳужумчининг хизматларига «Челси» қизиқиб қолди ва 10,5 млн. фунт тўлаб, уни ўз сафига қўшиб олди. Аммо Анрининг даражасига чиқиши кутилган ҳужумчи «кўклар» асосий таркибига киролмади. Чунончи, Реми «Челси»даги 2 йиллик фаолияти давомида атиги 10та гол урди, холос. Натижада ёзги трансферлар вақти уни  ижара асосида «Кристал Пэ-лас»га юборишди. Афсуски, уни омадсизлик ҳамон таъқиб қиляпти - ҳужумчи сентябрь ойида жароҳатланиб, узоқ муддатга сафдан чиқди. Энг қизиғи, у «бургутлар» сафида бирор марта майдонга тушганича йўқ.

Райан Бабел

Ёши: 29

Фуқаролиги: Голландия

Клуби: «Депортиво»

Голландиялик маҳоратли ҳужумчининг фаолияти ўта муваффақиятли бошланган эди. Дейлик, у 17 ёшидаёқ «Аякс» асосий таркибида дебют қилди. Кейин, 2005|2006 йиллар мавсумининг илк расмий учрашувида, аниқроғи, Голландия суперкубоги доирасида ПСВга қарши кечган ўйинда ғалаба тўпини ўз номига ёзиб қўйди. Аммо шундан сўнг Бабелдан омад очиқчасига юз ўгирди - мавсум охиригача яна атиги 2тагина гол урди. Тўғри, Марко ван Бастен самарадорлиги ўта паст 19 ёшли ҳужумчини терма жамоа рўйхатига тиркаб, уни ЖЧ-2006га олиб борди, барибир. Ажабланарлиси, Бабел мундиалда бир марта захирадан ўйинга қўшилиш билан чекланган бўлса-да, ван Бастеннинг юксак эътирофига эришди: «Менимча, Бабел «Янги Тьерри Анри» бўлиш учун катта имкониятга эга». Голландиялик футболчи 2007 йилга келиб, «Ливерпул»га йўл олди. Лекин адолат юзасидан айтиш лозим, унга мураббийлар штаби билан келишмовчилик панд берди. Аниқроғи, футболчи «Твиттер»да саҳифа очгач, машғулотлардан кўра, интернетга кўпроқ вақт ажрата бошлади. Боз устига, у аввало, ижтимоий тармоқда Рафаэль Бенитес билан жанжаллашди. Яъни мураббий уни «Сток Сити»га қарши ўйин қайдномасига киритмагач, дарҳол «Твит-тер»даги саҳифаси орқали ўзини «хўрланган»дек кўрсатди. Табиийки, бу клуб ички муҳитини бузиш сифатида баҳоланди ва раҳбарият Райанни 120 минг фунт миқдорида жаримага тортди. 2011 йили бўлиб ўтган «Ливерпуль» — «МЮ» учрашувидан кейин Бабел яна бир марта «Твиттер»га юзланиб, ўз саҳифасига «қизил иблислар» либосини ки-йиб олган ҳакам Ховард Уэбб суратини жойлади. У бу сафар ижтимоий тармоқдаги «чиқиши» сабаб, жарима (10 минг фунт)га тортилган илк профессионал футболчи сифатида тарихга кирди! Бабелнинг ўзи  «Ливерпул»да сира омади чопмаганини қуйидагича изоҳлаган: «Афсуски, ўша вақт бирор мураббий менга ўз маслаҳатлари билан ёрдам бермади. Тушунинг, премьер-лигага борганимда, 20 ёшли ўспирин эдим. Лекин мени ёлғизлатиб, ўз ҳолимга ташлаб қўйишди». Шундан сўнг Бабел учун саргардонлик даври бошланди: «Хоффенхайм», «Аякс», «Қосимпошо», «Ал-Айн»... «Янги Анри» учун ёмон эмас-а... Шуниси эътиборлики, Райан «Ливерпул»дан кетганидан кейин ҳам «Твиттер»даги фаоллигини ташламади: «Бенитес «Реал»ни бошқармоқда? Ишончим комилки, у Роналдуни ажойиб ҳимоячига айлантиради». Хуллас, тили ўткир футболчи ҳозирда «Депортиво» шарафини ҳимоя қиляпти, тўғрироғи, ора-сира захирадан майдонга тушяпти. Агар у ўз вақтида босиқроқ ва камтарроқ бўлиб, кўпроқ меҳнат қилганида, эҳтимол фаолияти анча чиройли чиқармиди? Кўргуликда...

Тео Уолкотт

Ёши: 27

Фуқаролиги: Англия

Клуби: «Арсенал»

Тео Уолкотт - мухлисларга аллақачон танилган футболчи. Зеро, у «канонирлар» сафида тўп сура бошлаганига 10 йилдан ошди. Тезкор йигит бу вақт оралиғида тинимсиз келажаги порлоқ ўйинчи сифатида эътироф этилди. Табиийки, айни мақтовлар сабаб, 2008 йили Анри «Арсенал»дан кетгач, афсонага тегишли 14-рақамли футболга айнан Теога берилди. Уолкоттнинг фаолиятидаги энг диққатга сазовор жиҳат шуки, у доимо ғоят фойдали қанот ярим ҳимоячиси сифатида тўп сурди. Лекин Арсен Венгер 2012 йили тажриба учун футболчини  ҳужум марказига жойлаштирди. Қарангки, Венгернинг ажабтовур ғояси иш бериб, Уолкотт деярли ҳар бир ўйинда гол уришга одатланди. Сезганингиздек, шу заҳоти уни Тьерри Анрига қиёслай бошлашди. «Турли позициядаги ўйинлар техникани кескин кучайтиради. Дейлик, қанотларда ҳаракат доираси чегараланган. Марказда эса ҳар тарафдан бўшлиқ топиш мумкин. Тео 19-23 ёш оралиғидаги 4 йиллик фаолиятида кўп нарсаларни ўрганди. Энди уни қанотда ҳам, ҳужум марказида ҳам бемалол ўйнатиш имкони бор. Менга Теони ҳужумчи ўрнида кўриш ёқади. Аминманки, унинг ўзига ҳам»,—деганди ўшанда «профессор» Арсен Венгер. Дарвоқе, 2012|2013 йиллар мавсуми Уолкотт учун ғоят сермаҳсул келиб, у 14та гол уриш баробарида яна 12тасига ҳаммуаллифлик қилди. Бироқ кейинги 3 мавсумдан буён 5тадан кўп гол уролмаяпти. Ҳа, Уолкотт ҳамон барқарор ҳаракатланиб, сифатли ўйнамоқда. Лекин ундан бундан-да кўпроғи кутилганди.

Антони Марсиал

Ёши: 20

Фуқаролиги: Франция

Клуби: «МЮ»

Ёдингиздами, Марсиалнинг «Монако»дан «МЮ»га ўтиши 2015 йилги трансферлар бозорини «ёндириб» юборганди. Зеро, «қизил иблислар» Антони учун 50 миллион евро тўлаб, яна бонус тариқасида 35 «лимон» ваъда қилишганди. Шу тариқа Марсиал 20 ёшгача бўлган йигитлар орасида дунёнинг энг қимматбаҳо футболчисига айланди. Табиийки, нархга боғлиқ шов-шувлар ортиқча эътирозларни келтириб чиқарди ва Антони босим остида қолди. Лекин француз йигити илк мавсумдаёқ 19та гол ва 5та самарали узатмани ўз номига расмийлаштириб, танқидчиларни уялтириб қўйди. Марсиалнинг ҳозирги ўйинларига қараб, унинг энди 20 ёшни қаршилаганига ишонгингиз келмайди. Ахир энг қалтис лаҳзаларда ҳам худди 33 ёшли Андреа Пирло каби совуққонлик билан ҳаракатланмоқда. Бу борада Луи Саа жуда ўринли фикр билдирган: «Марсиал айни пайт Анрининг ёшлигини ёдимга солмоқда. У «МЮ»га ўтиб, ривожланишнинг катта йўлига чиқди. Чунки сен катта клубда ўйнаб, тажриба оширсанг, Францияда ўз ўрнингни топишинг осон кечади. Менга унинг интилиши, ўзига ишониши ёқяпти». Ҳа, Марсиал ҳали анча ёш ва чинакам «Янги Анри» бўлиш учун етарли вақтга эга.

Алексис Санчес

Ёши: 27

Фуқаролиги: Чили

Клуби: «Арсенал»

Тан олайлик, Алексис — туғма етакчи. Ҳамма жойда шундай бўлган - «Удинезе»да ҳам, Чили терма жамоасида ҳам ва энди «Арсенал»да ҳам. У биргина «Барса»да юлдузлар соясида қолиб кетди. Лекин Испаниядаги натижалари ҳам чакки эмасди: 3та мавсумда 46та гол ва 32та самарали «пас». Шунга қарамай, Алексис Каталонияда ўзини ноқулай сезиб, Англияга йўл олди. Бу қарори нечоғли оқлангани барчага маълум - Санчес ўзи истаган муҳитни топди. Албатта, «Борнмут»га қарши ўйиндан кейин Санчеснинг норозилиги ҳақида миш-мишлар авж олгани ҳам рост. Лекин бизнингча, бу оддий ҳолат. Чунки айни пайт «Арсенал» ўйини айнан чилилик ҳужумчига боғлиқ. У бундай эркинликни ҳеч қаерда кўрган эмасди. Алексис хоҳласа, чап қанотда, истаса, марказий ҳужумчи ўрнида тўп суради. Умуман олганда, бундай тажриба Венгер учун янгилик эмас: вақтида Анрини марказга суриб, уни афсона даражасига кўтарганди. Ҳа, Уолкотт воситасидаги бундай «эксперимент» оқланмади. Энди навбат Алексис Санчесга. Эҳтимол, бу сафар ҳаммаси рисоладагидек чиқар ва футбол олами яна бир «Янги Анри»ни кўрар...

Хулоса ўрнида айтганда, Тьерри Анри «Олтин тўп»дан бошқа ҳамма совринларни ютди. Лекин уни мухлислар хотирасида қолишининг асосий омили бу эмас. Чунончи, Анри қаршисидаги ҳар бир рақибни оддийгина, содда усулда алдаб ўтиб, бундан лаззат оларди. «Янги Анри» сифатини олаётган йигитлар унинг даражасига етишадими-йўқ - буниси вақт ҳукмидаги масала...

Иқтибос

- Мен ақл билан эмас, юракдан ўйнайман. Яъни ўйламайман, балки ҳаракат қиламан. Тьерри АНРИ.

Киритилди: 20.02.2017 12:09. Ўқилди: 10876 марта. Фикрлар: 1 та.

АПЛ

ЕЧЛ

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бавария 10 23
2 Копенгаген 8 8
3 Галатасарой 6 5
4 Ман. Юнайтед 6 4

Европа лигаси

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Ман. Юнайтед 0 0
2 Омония 0 0
3 Реал Сосьедад 0 0
4 Шериф 0 0

Ўртоқлик учрашуви

1-тур
20.01.2017
18:00 Локомотив
0:0
Зенит С-Пб
27.05.2017
18:30 Ўзбекистон U21
3:4
Россия U21

Англия кубоги

Нимчорак финал
09.02.2021
22:30 Бёрнли
0:2
Борнмут
10.02.2021
00:30 Ман. Юнайтед
1:0
Вест Хэм
22:30 Суонси Сити
1:3
Манчестер Сити
11.02.2021
00:30 Лестер
1:0
Брайтон
00:30 Шеффилд Юнайтед
1:0
Бристол Сити
01:15 Эвертон
5:4
Тоттенхэм
22:30 Вулверхэмптон
0:2
Саутгемптон
12.02.2021
01:00 Барнсли
0:1
Челси
Чорак финал
20.03.2021
17:15 Борнмут
0:3
Саутгемптон
22:30 Эвертон
0:2
Манчестер Сити
21.03.2021
18:30 Челси
2:0
Шеффилд Юнайтед
22:00 Лестер
3:1
Ман. Юнайтед
Ярим финал
17.04.2021
21:30 Челси
1:0
Манчестер Сити
18.04.2021
22:30 Лестер
1:0
Саутгемптон
Финал
15.05.2021
21:30 Челси
0:1
Лестер

International Champions Cup

Англия суперкубоги

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Англия лига кубоги

Чорак финал
22.12.2020
22:30 Брентфорд
1:0
Ньюкасл
23.12.2020
01:00 Арсенал
1:4
Манчестер Сити
22:30 Сток Сити
1:3
Тоттенхэм
24.12.2020
01:00 Эвертон
0:2
Ман. Юнайтед
Ярим финал
06.01.2021
00:45 Тоттенхэм
2:0
Брентфорд
07.01.2021
00:45 Ман. Юнайтед
0:2
Манчестер Сити
Финал
25.04.2021
20:30 Манчестер Сити
1:0
Тоттенхэм

Сўнгги учрашув

13.04.2024. АПЛ. 33-тур.
21:30
Борнмут
2-2
Ман. Юнайтед

Навбатдаги учрашув

20.04.2024. АПЛ. 34-тур.
05:00
Ман. Юнайтед
-:-
Ньюкасл

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.