Кириш Регистрация

STD.UZ/MANUTD

Ман. Юнайтед

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Интервью. Андер Эррера: «Хотиржамликка берилишга ҳаққим йўқ»

«Манчестер Юнайтед» ярим ҳимоячиси Андер Эррера аввалги ҳафта Англиянинг United Review нашри мухбирлари билан суҳбатлашди. Испаниялик футболчи гарчи жорий мавсум Жозе Моуриньонинг тўлиқ ишончига кирган бўлсада, хотиржам эмас. Қайси маънодаки, агар ўз устида ишлашни сусайтирса, асосий таркибдаги ўрнини йўқотишини яхши билади. Зеро, «қизил иблислар» таркиби ёзда янада кучайтирилиши кутилмоқда.

- Жорий мавсум кўпинча бошланғич таркибда майдонга тушяпсиз. Ўз ўйинингизга боғлиқ ўсишни қандай баҳолайсиз?

- Ҳозирги ҳолат ва ривожланиш суръатидан хурсандман. Бироқ мухлислар доимо асосан мавсумнинг якуний қисмини эслаб қолишга одатланишган. Шуни назарда тутиб айтсам, жамоамиз энг муҳим паллада турибди. Вазифамиз аниқ - премьер-лига доирасидаги сўнгги учрашувларни дадил ўтказиб, имкон қадар кўпроқ очко олиш. Ҳа, яна Европа Лигасидаги ҳал қилувчи ўйинларни ҳам унутмаслик керак. Умид қиламанки, финишда ўйлаган режаларимизни тўлиқ амалга оширишни уддалаймиз. Шахсан ўзимга тўхталсам, мабодо мавсумнинг охирида яхши ўйнай олмасам, ҳеч ким аввалги муваффақиятли ҳаракатларимни эсга олмайди. Бошқача айтганда, бутун мавсум учун муносиб баҳо олишни истасам, якуний учрашувларда боримни беришим керак. Лекин ҳар нима бўлганда ҳам, шундай клубда ўйнаётганимдан бахтиёрлик ҳиссасини туймоқдаман.

- Гапларингиздан шундай таассурот уйғоняптики, ўз ўйинингизга нисбатан танқидий қарайсиз. Бу борада адолатсизликка йўл қўймаяпсизми?

- Табиатан ўзимдан янада кўпроқ нарса талаб қилишга ўрганганман. Чунончи, ички имкониятларим янада фаолроқ тўп суриш учун етишини яхши биламан. Ишончим комил, «Манчестер Юнайтед»га ҳозиргидан анча кўп наф келтиришим мумкин. Ўйлайманки, ҳар бир профессионал спортчи ўз ишига шундай ёндашиши керак. Акс ҳолда, у ўсишдан тўхтаб қолади. Тўғри, авваллари ҳаммасидан қониқардим, ҳаттоки, ишларим жойида эканлигидан бироз хотиржамликка берилардим. Лекин эндиликда ҳар бир ўйинда маҳоратимни максимал даражада ишга солишим шартлигини теран тушуниб турибман. Кўпчилик билади, жамоавий ҳаракатларга мойил футболчиман. Шу маънода айтсам, мураббий ва жамоа учун боримни беришга тайёрман. Асосий шиорим - фақат олдинга интилиш. Қайтараман, яқин 2 ой фаолиятимдаги энг муҳим давр ҳисобланади. Ҳар ҳолда, қалбимдан шундай садо чиқяпти - бу ички туйғу. Қолаверса, четдан янграётган мақтовларга маҳлиё бўлиш ярамайди. Чунки бу қимматга тушиши ҳеч гап эмас. Шунчаки, бугунги ҳолатдан завқланиш баробарида эътиборни бир жойга жамлашим зарур. Албатта, асосий мақсадим - кейинги мавсум Чемпионлар Лигасида муваффақиятли тўп суриш.

- Жозе Моуриньонинг шахсан сизга таъсири қайси жиҳатларда кўзга ташланмоқда?

- Ушбу инсондан бағоят миннатдорман. Зеро, у илк кунларданоқ ўз кучимга ишонишим ва далил ўйнашимда катта ёрдам берди. Мураббий хусусан, жамоаси учун энг муҳим футболчилардан бири бўлишимни айтганди. Буни ҳеч қачон унутмайман. Албатта, футбол - бу тинмай ривожланадиган ўйин. Дейлик, «Манчестер Юнайтед»нинг ёзда ўз таркибига яна янги футболчиларни жалб этиши табиий ҳол. Шундай экан, хотиржам ухлолмайман. Тўғрироғи, ўз устимда ишлашни сусайтиришга ҳаққим йўқ. Фақат машғулотларда тер тўкишим ва мураббий томонидан берилган вазифаларни имкон қадар сифатли бажаришим керак.

Киритилди: 27.04.2017 10:51. Ўқилди: 3647 марта. Фикрлар: 1 та.

АПЛ

ЕЧЛ

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бавария 10 23
2 Копенгаген 8 8
3 Галатасарой 6 5
4 Ман. Юнайтед 6 4

Европа лигаси

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Ман. Юнайтед 0 0
2 Омония 0 0
3 Реал Сосьедад 0 0
4 Шериф 0 0

Ўртоқлик учрашуви

1-тур
20.01.2017
18:00 Локомотив
0:0
Зенит С-Пб
27.05.2017
18:30 Ўзбекистон U21
3:4
Россия U21

Англия кубоги

Нимчорак финал
09.02.2021
22:30 Бёрнли
0:2
Борнмут
10.02.2021
00:30 Ман. Юнайтед
1:0
Вест Хэм
22:30 Суонси Сити
1:3
Манчестер Сити
11.02.2021
00:30 Лестер
1:0
Брайтон
00:30 Шеффилд Юнайтед
1:0
Бристол Сити
01:15 Эвертон
5:4
Тоттенхэм
22:30 Вулверхэмптон
0:2
Саутгемптон
12.02.2021
01:00 Барнсли
0:1
Челси
Чорак финал
20.03.2021
17:15 Борнмут
0:3
Саутгемптон
22:30 Эвертон
0:2
Манчестер Сити
21.03.2021
18:30 Челси
2:0
Шеффилд Юнайтед
22:00 Лестер
3:1
Ман. Юнайтед
Ярим финал
17.04.2021
21:30 Челси
1:0
Манчестер Сити
18.04.2021
22:30 Лестер
1:0
Саутгемптон
Финал
15.05.2021
21:30 Челси
0:1
Лестер

International Champions Cup

Англия суперкубоги

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Англия лига кубоги

Чорак финал
22.12.2020
22:30 Брентфорд
1:0
Ньюкасл
23.12.2020
01:00 Арсенал
1:4
Манчестер Сити
22:30 Сток Сити
1:3
Тоттенхэм
24.12.2020
01:00 Эвертон
0:2
Ман. Юнайтед
Ярим финал
06.01.2021
00:45 Тоттенхэм
2:0
Брентфорд
07.01.2021
00:45 Ман. Юнайтед
0:2
Манчестер Сити
Финал
25.04.2021
20:30 Манчестер Сити
1:0
Тоттенхэм

Сўнгги учрашув

25.04.2024. АПЛ. 29-тур.
00:00
Ман. Юнайтед
4-2
Шеффилд Юнайтед

Навбатдаги учрашув

27.04.2024. АПЛ. 35-тур.
19:00
Ман. Юнайтед
-:-
Бёрнли

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.