Кириш Регистрация

STD.UZ/MANUTD

Ман. Юнайтед

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Иброҳимовичнинг жароҳатдан тикланиш жараёни қандай ўтмоқда

Айрим футболчилар оғир жароҳатдан сўнг бутсаларини михга илишади ёки омма эътиборидан четда қолишади. Матбуотда улар ҳақидаги мақолалар камаяди, ўзлари ҳам номларини ёдга солиш учун ортиқча уринишмайди.

Аммо бугунги қаҳрамонимиз бундай мавҳумликдан йироқ. Златан Ибрагимович жиддий шикастланишдан кейин шунчаки, футболни ташлаб кетолмайди. Бунга етарлича сабаблар бор.

Жорий йилнинг 20 апрель куни жароҳат олган Златан кейинчалик ҳам мухлислар назаридан четда қолмади. Мазмунли ҳаёт тарзи - биринчи сабаб, иккинчиси эса - ундаги худбинлик. Ибрагимович ўзининг такаббурлиги орқали ОАВда ажойиб янгиликлар яратишга мойил. Хўш, «Андерлехт» билан ўйинда оёғини қайириб олган футболчи бугунги кунда нималар билан банд?

Бу жараён ўта тезкор тарзда давом этмоқда. Аслида, унинг жароҳати 35 ёшлилар учун ўта жиддий ҳисобланади, шу боис Златан ўзгача шифокор топишга эришди. Питтсбург университетининг жарроҳлик департаменти раҳбари Фредди Фу баъзан спортчиларнинг муаммолари билан шуғулланади - агар вазият ўта оғир бўлса. Ҳозирга қадар улкан ютуқларни қўлга киритган тиббиёт ходими шарафига байрам ҳам ўйлаб топишган: ҳар йили 13 сентябрь Питтсбургда Фредди Фу куни сифатида нишонланади.

1 майда муваффақиятли операция ўтказилди. Эртасига Златан оёғини суратга олиб, «Инстаграм»га жойлаштирди ва остига «Қўллаб-қувватлаганларга раҳмат. Тез орада ҳаммамиз биргаликда ўйинимдан баҳраманд бўламиз», - деб ёзди.

Тикланишнинг дастлабки даврида у шикофорларнинг мунтазам кузатуви остида бўлиши лозим эди. Бунга қадар Златан машғулот ўтказди, бассейнга қатнади ва жамоадошларини қўллаб-қувватлади.

Яқинда машғулотини видеотасмага муҳрлаб, уни «Шерлар одамлардан фарқли равишда бошқача тикланишади», деб атади. Хуллас, қайтишга жиддий киришганини кўрсатди. Дарвоқе, унинг агенти Мино Райоланинг таъкидлашича, Ибрагимовичнинг тиззаларидаги кучдан ҳайратланган шифокорлар ундан ўйинчилик фаолиятини якунлагач, тадқиқот ўтказиш учун яна клиникига ташриф буюришини сўрашган. Ҳа, бу Райола. Маълумотни турлича баҳолаш мумкин.

«Ушбу ўйинда ўзига яраша миссиям бор эди: жамоани қўллаб турдим». Жароҳат туфайли қўлтиқтаёқ тутган футболчиларнинг Моуриньо кўрсатмасига биноан майдон четида саф тортишгани ҳамманинг ёдида. Златан бу гуруҳнинг раҳбари эди, унинг либоси ҳам бош-қаларникидан ажралиб турганди: бошқа шерикларидек кулранг костюм киймаганди. Ғалабадан сўнг Златан хоҳлаганча вақтичоғлик қилди: жамоадошлари, ишқибозлар ва кубок билан селфига тушди.

Ҳа, таклифлар жуда кўп. MLSнинг иккита («Лос-Анжелес Гэлакси ва «Майами») клубидан ташқари, Берлиннинг «Герта», Истанбулнинг «Фенербахче» ҳамда Милан «россонери»си ҳам швециялик ҳужумчини ўз таркибида кўришга иштиёқманд. Италия жамоаси собиқ раҳбари Сильвио Берлускони Златанни яна «Милан» либосида кўришдан қувонишини айтганда, бу гап Райолага ёқиб тушди ва у функционер манзилига илиқ фикрлар билдирди.

Умуман, Мино мижозининг режалари ҳақида очиқ-ойдин гапиришдан қочмайди. «Златан Манчестерда қолмоқчи», - деди у шартнома якунланишидан икки ҳафта олдин. Ҳа, клуб билан келишув узайтирилмади. «Златан Англияда қолмоқчи», - деди Райола июнь ойи бошларида. «Златан АҚШга кетмайди. У Европада қолиб, юқори даражали футбол намойиш этади», - деди яна бир ҳафтадан кейин. Испаниянинг Marca нашри шведнинг тез орада АҚШга кўчиб ўтиши ҳақида ёзди. Футболчининг қариндоши эса Бекхэм жамоаси тўрт йиллик шарт­нома ва 25 млн. долларлик маош таклиф қилганини айтаркан, Ибрагимовичнинг шу заҳоти рад жавобини берганини ҳам қўшимча қилди.

Ҳар ҳолда, Мино Райоланинг ҳозир нима билан банд экани тайин. Ҳамма таклифларни жамлаб, энг маъқулини танлайди. Албатта, унинг «Милан»даги можаролардан ортмаётганини ҳам унутмаслик даркор. Ҳозир агентнинг энг катта муаммоси - Жанлуижи Доннарумма.

Дарҳақиқат, Златан футбол ўйнамаса ҳам ҳамиша омма эътиборида. Икки ойлик тикланиш жараёнида унинг «Инстаграм»даги саҳифасига икки миллиондан кўпроқ мухлис аъзо бўлди. Яқинда Ибрагимович Стокгольмдаги «Френдс» стадиони ёнида унинг шарафига атаб ҳайкал барпо этилиши борасида фикр билдирди: «Швеция рамзи деярли тайёр». Айтганча, ҳайкал Европа Лигаси финали арафасида қад ростлаши кутилганди. Ярим йил аввал ОАВ ушбу жараён мавсум охирида якунланишини айтганди. Аммо Златан вақти-вақти билан ҳайкалнинг янги парчасини видеотасмага муҳрлаб, интернетга жойлаштираркан, ушбу ижод намунасининг битказилиши кимнидир қизиқтирармиди?

Дастлаб «МЮ» билан қишгача шартнома имзолаши ҳақида ёзишди. Шунингдек, «Атлетико» хусусида янгилик пайдо бўлди, аммо мадридликлар президенти Энрике Сересо бу хабар ҳақиқатдан йироқ эканини таъкидлади. Шундай паллада Златан футболга қайтишни чин дилдан хоҳлаганидан, ҳаттоки, ухлаётганда ҳам бутсасини ечмаяпти.

Киритилди: 15.07.2017 11:40. Ўқилди: 5041 марта. Фикрлар: 1 та.

АПЛ

ЕЧЛ

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бавария 10 23
2 Копенгаген 8 8
3 Галатасарой 6 5
4 Ман. Юнайтед 6 4

Европа лигаси

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Ман. Юнайтед 0 0
2 Омония 0 0
3 Реал Сосьедад 0 0
4 Шериф 0 0

Ўртоқлик учрашуви

1-тур
20.01.2017
18:00 Локомотив
0:0
Зенит С-Пб
27.05.2017
18:30 Ўзбекистон U21
3:4
Россия U21

Англия кубоги

Нимчорак финал
09.02.2021
22:30 Бёрнли
0:2
Борнмут
10.02.2021
00:30 Ман. Юнайтед
1:0
Вест Хэм
22:30 Суонси Сити
1:3
Манчестер Сити
11.02.2021
00:30 Лестер
1:0
Брайтон
00:30 Шеффилд Юнайтед
1:0
Бристол Сити
01:15 Эвертон
5:4
Тоттенхэм
22:30 Вулверхэмптон
0:2
Саутгемптон
12.02.2021
01:00 Барнсли
0:1
Челси
Чорак финал
20.03.2021
17:15 Борнмут
0:3
Саутгемптон
22:30 Эвертон
0:2
Манчестер Сити
21.03.2021
18:30 Челси
2:0
Шеффилд Юнайтед
22:00 Лестер
3:1
Ман. Юнайтед
Ярим финал
17.04.2021
21:30 Челси
1:0
Манчестер Сити
18.04.2021
22:30 Лестер
1:0
Саутгемптон
Финал
15.05.2021
21:30 Челси
0:1
Лестер

International Champions Cup

Англия суперкубоги

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Англия лига кубоги

Чорак финал
22.12.2020
22:30 Брентфорд
1:0
Ньюкасл
23.12.2020
01:00 Арсенал
1:4
Манчестер Сити
22:30 Сток Сити
1:3
Тоттенхэм
24.12.2020
01:00 Эвертон
0:2
Ман. Юнайтед
Ярим финал
06.01.2021
00:45 Тоттенхэм
2:0
Брентфорд
07.01.2021
00:45 Ман. Юнайтед
0:2
Манчестер Сити
Финал
25.04.2021
20:30 Манчестер Сити
1:0
Тоттенхэм

Сўнгги учрашув

25.04.2024. АПЛ. 29-тур.
00:00
Ман. Юнайтед
4-2
Шеффилд Юнайтед

Навбатдаги учрашув

27.04.2024. АПЛ. 35-тур.
19:00
Ман. Юнайтед
-:-
Бёрнли

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.