Кириш Регистрация

STD.UZ/MANUTD

Ман. Юнайтед

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Моуриньо – трансферларга энг кўп пул сарфловчи мураббий

Погбанинг ақл бовар қилмас трансферидан бир йил ўтиб «Манчестер Юнайтед» яна бир бор йирик трансферни амалга оширди. Бу йилги трансфер бозорида катта маблағлар эвазига олиб келинган Ромелу Лукакунинг трансфери шуни кўрсатдики «Ўзгача» рақобатбардош жамоа тузиш учун барча имкониятларни ишга солмоқда. Goal нашри эса Моуриньонинг фаолиятига назар солди.

Ушбу ҳафтанинг бошида Ромелу Лукаку 85 миллион евро эвазига «қизил иблис»га айланди. 2017 йилги ёзги трансфер бозори ярмига яқинлашган бир пайтда ушбу ҳарид ҳозирча энг шов-шувли трансферлардан бирига айланди. Албатта, ундан олдин 53 миллион евро эвазига Лаказетт «Арсенал» аъзосига айланганди. Албатта «Манчестер Юнайтед»нинг ушбу ҳариди трансфер бозори якунида ўз ўрнини бой бериши мумкин. Агарда, Килиан Мбаппе ёки Алексис Санчеслар ўз клубларини ўзгартиришга қарор қиладиган бўлишса. Манчестер шаҳри жамоаси эса ўтган йили Пол Погбани йирик маблағ эвазига олиб келганди. Мана бу йил ҳам жамоа ўз анъанасини давом эттирмоқда. Бундай йирик трансферларнинг амалга оширилиши жамоанинг кўрсатаётган натижаларига узвий боғлиқдир. Шу билан бирга, жамоа устози трансферларга кўп пул сарфлайдиган Моуриньо бўлса, бу янада йирик кўриниш ҳосил қилади.

Дунёнинг энг яхши мураббийи бўлиш билан бирга Жозе Моуриньо ўз қўли остидаги жамоаларда клуб маблағларини йирик трансферларга ажратиш билан ҳам пешқадам бўлиб чиқди. Буни расмий статистика ҳам исботламоқда. 2004 йилдан буён Европа футболида «жавлон ураётган» мураббий янги футболчиларни жамоасига олиб келиши учун ҳозиргача 1,38 миллиард евро ишлатган. Қиёслайдиган бўлсак, у бир неча маротаба тўқнаш келган Пеп Гвардиола ва Карло Анчелотти мос равишда 863 миллион ва 978 миллион евро сарф қилган. Бундай рақам эса «Ўзгача»ни кўп пул сарфлайдиган мураббийга айлантиради.

«Манчестер Юнайтед»га келганига эндигина бир ярим йил тўлган бўлсада португалиялик мураббий трансферлар учун 304 миллион евронинг баҳридан ўтди. Сарфланган шу пулларнинг учдан икки қисми (189 миллион евро) Пол Погба ва Ромелу Лукаку трансферлари учун ишлатилди. Агарда Моуриньо жамоада узоқ қоладиган бўлса бу рақамлар яна ортиши мумкинми? Эҳтимол. Бироқ, у энг кўп маблағ сарфлаган футболчиларнинг ҳаммаси ҳам «Манчестер Юнайтед» аъзолари эмас. Манчестер шаҳри жамоаси эса Премер Лигада телевизион ҳуқуқлари эвазига анча йирик маблағ ишлаб олади. Шунингдек, сўнгги йилларда дунё футболида содир бўлаётган молиявий ўсиш эвазига футболчиларнинг ҳам нархи кўтарилиб бормоқда.

Бошқа тарафдан олганда, Моуриньо клуб раҳбариятининг унга бўлган ишончидан унумли фойдаланмоқда. Бундай вазият у «Челси»ни бошқарган давр билан ўхшаш. «Аристократлар» бошқарувига биринчи марта келганида ҳам мураббий клуб ҳўжайини Роман Абрамович томонидан доимо қўллаб-қувватланган. Лондондаги биринчи мавсумида (2004) «Ўзгача» мураббий 163 миллион евро сарфлаган. Манчестердаги илк мавсумида ҳам анчагина йирик маблағ, 185 миллион евро ишлатган. бу икки мавсумни орасида эса қарийб 14 йиллик фарқ бор ва «Челси»да амалга оширилган трансферлар ўз даврининг йирик ҳаридлари бўлган.

Пуллар соврин олиб келмайди, бироқ, инқироздан сақлаб қолишга етади

Португалиялик мураббий ўз фаолияти давомида нафақат туманли Албионда йирик ҳаридларни амалга оширган, шу билан бирга Испания ва Италияда бошқарган жамоаларида ҳам бундай сиёсатини давом эттирган. «Интер»ни бошқарган мураббий клуб раҳбариятидан трансферларни амалга ошириш учун 154 миллион евро олган бўлса, «Реал»да бу кўрсаткич 181,5 миллион еврога етган. «Қироллик» клубида Моуриньо бир мавсум учун ўртача 60 миллион евро сарф қилган. Албатта, бу икки жамоа раҳбариятида пулни аяб ўтирмайдиган Массимо Моратти ва Флорентино Переслар фаолият юритишарди. Клуб президентларининг хоҳиши Моуриньоники билан мос тушса, клуб йирик трансферларни амалга ошириш учун пулни аяб ўтиришмаган. Моуриньо қўли остида кўпинча кучли таркиб ва молиявий қударатли президентлар бўлган. Ҳар қандай мураббий унга ҳавас қилиши аниқ. Боз устига, «Ўзгача» икки мавсумда жамоага ҳеч бўлмаганда чемпионликни тақдим қила олган. Узоқ муддатдан буён Чемпионлар Лигасидаги иштироки омадсиз якунланаётган бўлсада, бу унинг иқтидорига заррача таъсир қилмайди. Йилда ўртача 60 миллион евро сарфлаши эса Гвардиоланинг ўтган йилги натижасидан анча дуруст. Хабарингиз бор, Гвардиола ўтган мавсумда жамоасини кучайтириш учун 213 миллион еврони сарф қилган ва оқибатда мавсумни қуруқ ҳолатда якунлаган эди.

Киритилди: 15.07.2017 12:18. Ўқилди: 9153 марта. Фикрлар: 1 та.

АПЛ

ЕЧЛ

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бавария 10 23
2 Копенгаген 8 8
3 Галатасарой 6 5
4 Ман. Юнайтед 6 4

Европа лигаси

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Ман. Юнайтед 0 0
2 Омония 0 0
3 Реал Сосьедад 0 0
4 Шериф 0 0

Ўртоқлик учрашуви

1-тур
20.01.2017
18:00 Локомотив
0:0
Зенит С-Пб
27.05.2017
18:30 Ўзбекистон U21
3:4
Россия U21

Англия кубоги

Нимчорак финал
09.02.2021
22:30 Бёрнли
0:2
Борнмут
10.02.2021
00:30 Ман. Юнайтед
1:0
Вест Хэм
22:30 Суонси Сити
1:3
Манчестер Сити
11.02.2021
00:30 Лестер
1:0
Брайтон
00:30 Шеффилд Юнайтед
1:0
Бристол Сити
01:15 Эвертон
5:4
Тоттенхэм
22:30 Вулверхэмптон
0:2
Саутгемптон
12.02.2021
01:00 Барнсли
0:1
Челси
Чорак финал
20.03.2021
17:15 Борнмут
0:3
Саутгемптон
22:30 Эвертон
0:2
Манчестер Сити
21.03.2021
18:30 Челси
2:0
Шеффилд Юнайтед
22:00 Лестер
3:1
Ман. Юнайтед
Ярим финал
17.04.2021
21:30 Челси
1:0
Манчестер Сити
18.04.2021
22:30 Лестер
1:0
Саутгемптон
Финал
15.05.2021
21:30 Челси
0:1
Лестер

International Champions Cup

Англия суперкубоги

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Англия лига кубоги

Чорак финал
22.12.2020
22:30 Брентфорд
1:0
Ньюкасл
23.12.2020
01:00 Арсенал
1:4
Манчестер Сити
22:30 Сток Сити
1:3
Тоттенхэм
24.12.2020
01:00 Эвертон
0:2
Ман. Юнайтед
Ярим финал
06.01.2021
00:45 Тоттенхэм
2:0
Брентфорд
07.01.2021
00:45 Ман. Юнайтед
0:2
Манчестер Сити
Финал
25.04.2021
20:30 Манчестер Сити
1:0
Тоттенхэм

Сўнгги учрашув

25.04.2024. АПЛ. 29-тур.
00:00
Ман. Юнайтед
4-2
Шеффилд Юнайтед

Навбатдаги учрашув

27.04.2024. АПЛ. 35-тур.
19:00
Ман. Юнайтед
-:-
Бёрнли

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.