Кириш Регистрация

STD.UZ/MANUTD

Ман. Юнайтед

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Лаёқатли Линделёф ёхуд «МЮ» 35 миллион еврони ким учун сарфлади?

Сўнгги пайтлар Виктор Линделёфнинг «МЮ»га трансфери юзасидан танқидий фикр билдираётганлар сафи кенгаймоқда. Бунга швед ҳимоячисининг тўпни олиб қўйиш ва эгаллаб олиш кўрсаткичлари пастлиги сабаб сифатида кўрсатилмоқда. Келинг, шу мавзуни таҳлил қилиб, вазиятга аниқлик киритишга уриниб кўрамиз.

Линделёфнинг аввалги жамоаси - «Бенфика» Португалия лигасининг ўтган мавсумида тўпни эгаллаб туриш бўйича 60 фоизлик кўрсаткич қайд этди - бу жуда яхши. Айни услубга таянадиган клуб ҳимояси вакилларига мудофаада унча кўп юмуш топилмайди, чунки рақиблар ҳужумга кам ўтишади. Демакки, футболчининг ҳимоявий ҳаракатлари бўйича якуний хулоса чиқаришда, албатта, тўпни эгаллаб туриш фоизини ҳам инобатга олиш даркор. Тушунарлики, мудофаа маркази мураккаблик бўйича дарвозабон позициясидан сўнг иккинчи ўринда туради. Бунинг ўзига хос сабаблари бор. Биринчидан, статистика марказий ҳимоячи савиясига аниқ баҳо беролмайди. Иккинчидан, ушбу чизиқ вакилининг янги услуб (мисол учун, прессингга таянмайдиган клубдан мунтазам шу ҳаракатга урғу берадиган жамоага ўтганида)га мослашиши бўйича аниқ тўхтамга келиш қийин. Одатда топ-жамоаларда 2 ёки 3 нафар марказий ҳимоячи юқори кўрсаткич қайд этмайди. Яъни улар кўпинча бир-бирлари ўринларини тўлдиришади. Дейлик, Россия термаси устози Станислав Черчесовнинг фикрича, мудофаа марказидаги футболчиларнинг алоҳида эмас, балки жуфтликда қандай тўп суришларини эътиборга олиш мақсадга мувофиқ. Тўпни олиб қўйиш ва эгаллаб олиш кўрсаткичлари ўйинчининг савиясига тўғри баҳо бериш учун етарли эмаслигини тушунтириш учун кучли клубларда тўп сурувчи топ-даражадаги ҳимоячилар - Леонардо Бонуччи ва Тоби Алдервейрелд статистикасини Линделёфники билан солиштириб кўрамиз:

Линделёф - 0,8 марта олиб қўйиш (ўртача кўрсаткич); 2,34 марта эгаллаб олиш; аниқлик даражаси: 53 фоиз

Бонуччи - 1,34 марта олиб қўйиш; 2,81 марта эгаллаб олиш; аниқлик даражаси: 52 фоиз

Алдервейрелд - 1,83 марта олиб қўйиш; 1,15 марта эгаллаб олиш; аниқлик даражаси: 57 фоиз

Кўриниб турибди, учала ҳимоячи ҳам тўпни олиб қўйиш бўйича ўртача кўрсаткичдан юқорироқ натижа қайд этган. Мазкур ҳолатда бу трионинг статистикаси ўтган мавсум Европанинг топ-чемпионатларида тўп сурган бошқа марказий ҳимоячиларнинг сўнгги 5 йилдаги натижалари билан солиштирилган. Энди савол: ким ўз жамоаси ҳимоясида Бонуччи ва Алдервейрелдни кўришни истамайди? Уларнинг ҳимояланишдаги «ёмон» кўрсаткичлари кимни чўчитади?

Бундан ташқари, Линделёфда қисқа узатма масаласи ҳам жойида. Швед йигити аслида Хосеп Гвардиола услубига тўлиқ мос тушарди, аммо «Сити» бу футболчига унча қизиқмади. Яна Викторнинг позиция танлаш бўйича муаммолари борлиги таъкидланмоқда. Аммо Жозе Моуриньо ҳимоявий ҳаракатлар бўйича моҳир мутахассис. Шундай экан, Линделёф португалиялик қўл остида юқори даражада ўйин намойиш этиши мумкин. Тўғри, ҳозирдан унинг «МЮ»га муаммосиз мослашиши ҳақида баралла гапириш қийин, лекин бунинг эҳтимоли юқори. Боз устига, Манчестерда Викторни ажо-йиб шерик кутиб турибди - Эрик Байи. Бу йигит анча тажовузкор ҳаракатланади, яккама-якка курашлар ва рақибни таъқиб этишни хуш кўради. У 90 дақиқа мобайнида ўртача ҳисобда 3,01 марта тўпни олиб қўйиш, 2,63 марта эгаллаб олишни уддалаб, 67 фоизлик аниқликка эришди. Аммо Эрикнинг тўпни эгаллаб туриш кўрсаткичи нисбатан пастроқ. Линделёф эса айни шу  жиҳатда хотиржам. Албатта, кимдир совуққонлик скандинавиялик футболчиларга хос эканлигини таъкидлаши мумкин, бироқ мазкур ҳолатда ҳаммаси фактлар билан тасдиқланган. Хуллас, шериги ўрнини ёпишга ҳамиша тайёр турадиган Линделёф тажовузкор Байига ажойиб ҳамкор бўлиш салоҳиятига эга.

Викторнинг сифатли «пас» ошириш ҳаракатлари эса «МЮ»га ҳужум бошлаш жараёнида асқотади. Гарчи Моу узатмалар аниқлиги бўйича ҳимоячилардан ўрта чизиқ вакиллари каби юқори натижа кўрсатишни талаб қилмасада, барибир, дастлабки уриниш муҳим саналади, албатта. Асосийси, Линделёф бу масалада муаммолардан холи. Унинг яна бир камчилиги сифатида «иккинчи қават»даги кураш кўрсатилиши мумкин. Қоғоз бўйича Эрик ва Викторнинг бўйи тенг - 187 см. Аммо ҳаводаги курашларда устунликка эришиш фақат бўйга боғлиқ эмас. Линделёф сўнгги мавсум 1та ўйинда 2,04та ҳолатда юқоридан келаётган тўпни эгаллашда фаоллик кўрсатиб, 61 фоизлик натижа қайд этди. Байида эса бу кўрсаткич 1,51та, яъни 56 фоиз. Ушбу статистика «Юнайтед»дагиларни асло чўчитмайди, зеро, ўтган мавсум жамоа марказий ҳимоясида тўп сурган Дэйли Блинд ҳаводаги курашлар бобида атиги 40 фоизлик кўрсаткичга эришди. Аммо тан олиш керак, кутилаётган жуфтликнинг энг ожиз нуқтаси «иккинчи қават» бўлиб қолаверади, барибир. Шундай экан, Моуриньо йиғиннинг дастлабки кунлариданоқ шу масала устида бош қотириши лозим. Умуман олганда, мазкур трансферни ортиқча мақташ ҳам ноўрин - Линделёфнинг янги жамоага мослашиши кафолатланмаган. Аммо унинг Байи билан ташкил этадиган тандеми АПЛда энг яхшиларидан бири бўлишига ишонч катта.

Киритилди: 15.07.2017 12:47. Ўқилди: 6772 марта. Фикрлар: 2 та.

АПЛ

ЕЧЛ

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бавария 10 23
2 Копенгаген 8 8
3 Галатасарой 6 5
4 Ман. Юнайтед 6 4

Европа лигаси

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Ман. Юнайтед 0 0
2 Омония 0 0
3 Реал Сосьедад 0 0
4 Шериф 0 0

Ўртоқлик учрашуви

1-тур
20.01.2017
18:00 Локомотив
0:0
Зенит С-Пб
27.05.2017
18:30 Ўзбекистон U21
3:4
Россия U21

Англия кубоги

Нимчорак финал
09.02.2021
22:30 Бёрнли
0:2
Борнмут
10.02.2021
00:30 Ман. Юнайтед
1:0
Вест Хэм
22:30 Суонси Сити
1:3
Манчестер Сити
11.02.2021
00:30 Лестер
1:0
Брайтон
00:30 Шеффилд Юнайтед
1:0
Бристол Сити
01:15 Эвертон
5:4
Тоттенхэм
22:30 Вулверхэмптон
0:2
Саутгемптон
12.02.2021
01:00 Барнсли
0:1
Челси
Чорак финал
20.03.2021
17:15 Борнмут
0:3
Саутгемптон
22:30 Эвертон
0:2
Манчестер Сити
21.03.2021
18:30 Челси
2:0
Шеффилд Юнайтед
22:00 Лестер
3:1
Ман. Юнайтед
Ярим финал
17.04.2021
21:30 Челси
1:0
Манчестер Сити
18.04.2021
22:30 Лестер
1:0
Саутгемптон
Финал
15.05.2021
21:30 Челси
0:1
Лестер

International Champions Cup

Англия суперкубоги

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Англия лига кубоги

Чорак финал
22.12.2020
22:30 Брентфорд
1:0
Ньюкасл
23.12.2020
01:00 Арсенал
1:4
Манчестер Сити
22:30 Сток Сити
1:3
Тоттенхэм
24.12.2020
01:00 Эвертон
0:2
Ман. Юнайтед
Ярим финал
06.01.2021
00:45 Тоттенхэм
2:0
Брентфорд
07.01.2021
00:45 Ман. Юнайтед
0:2
Манчестер Сити
Финал
25.04.2021
20:30 Манчестер Сити
1:0
Тоттенхэм

Сўнгги учрашув

25.04.2024. АПЛ. 29-тур.
00:00
Ман. Юнайтед
4-2
Шеффилд Юнайтед

Навбатдаги учрашув

27.04.2024. АПЛ. 35-тур.
19:00
Ман. Юнайтед
-:-
Бёрнли

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.