Кириш Регистрация

STD.UZ/MANUTD

Ман. Юнайтед

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Бизни кутаётган учрашувлар: ТОП-10

Бугун Европа чемпионатларида навбатдаги турлар старт олади. «Трибуна» ўқувчиларни Англия, Испания, Германия, Италия ва Франция чемпионатларидаги асосий тўқнашувлар билан таништиради.

КРИСТАЛ ПЭЛАС – САУТҲЭМПТОН

16 сентябрь, 16:30
Трансляция: Futbol TV, Матч! Футбол 1

Англияда дастлабки истеъфо рўй берди. «Бургутлар» бошқарувида Франк Де Бур ўрнини Рой Ҳожсон эгаллади. Албатта, янги мураббий бошчилигида жамоанинг қайси томонга ўзгарганини кузатиш қийин. Хўш, «Кристал Пэлас» мавсумдаги илк голини ниҳоят урадими? Асосий савол мана шу бўлиб турибди.

Рақиб эса, анойи эмас. Айниқса, кучли ҳимоя чизиғига эга. Лекин айниқса, гол уриш бўйича бу жамоанинг ҳам муаммолари бор. «Саутҳэмптон» АПЛдаги сўнгги 15 учрашувдан 10тасида рақиб дарвозасига гол ура олмаган. Худди 0:0 билан тугайдиган ўйинга ўхшайди, лекин албатта, томоша қилинг.  

 

ХЕТАФЕ – БАРСЕЛОНА

16 сентябрь, 19:15
Трансляция: Futbol TV

«Барселона» мухлислари юртимизда жуда кўп ва бу ўйинни алоҳида реклама қилиш шарт эмас. Аммо Барселонада янги учлик шаклланиб бораётгани, Ракитичнинг ажойиб формаси, Мессининг тинмай гол ура бошлагани бошқа мухлисларни ҳам экранга жалб қилса ажаб эмас.

«Хетафе» 2013 йилдан буён ўз майдонида «Барселона» дарвозасини ишғол қила олмаяпти. Илк 3 турда 9-0 тўплар нисбати билан 9 очко тўплаб, энг яхши стартига эришган каталонияликлар серияни давом эттира оладиларми? 

УОТФОРД – МАНЧЕСТЕР СИТИ

(16 сентябрь, 19:00)

«Манчестер Сити»нинг иштаҳаси очилди. Сўнгги бир ҳафтада икки йирик ҳисобдаги ғалабалар – «Ливерпуль» устидан 5:0, «Фейенорд» майдонида 4:0. Уокер ва Менди ниҳоят қанотларга ҳокимга айланиб, тинмай голли паслар амалга оширишяпти, Стоунз эса, умуман бомбардирга айланиб кетди.

Очколар бўйича «Юнайтед»га етиб олган Пеп Гвардиоланинг навбатдаги рақиби «Уотфорд» ҳам ушбу мавсумда ҳали мағлубиятга учрагани йўқ. Айниқса, топ-клубларга қарши ўйнай олишларини 1-турда «Ливерпуль» билан ўйинда кўрсатиб улгуришди. Жисмоний бақувват футболчилардан таркиб топган, рақибга босим уюштиришда беназир бўлган «Уотфорд» мактаби «тики-така»нинг Европадаги тамсилчиси бўлиб бораётган «Манчестер Сити»га қарши. Қизиқ бўлиши шубҳасиз.  

 

РБ ЛЕЙПЦИГ – БОРУССИЯ М

16 сентябрь, 21:30

Трансляция: Матч! Футбол 3

Ўтган мавсумнинг кашфиёт жамоаси «РБ Лейпциг» аллақачон ўтган йилги натижалар тасодиф эмаслигини исботлашни бошлади – жамоа Бундеслигада ишончли тарзда ўз очколарини олмоқда. «Фрайбург» ва «Ҳамбург» устидан қозонилган ғалабалар 1-турдаги мағлубият тасодифлигини исботлагандек.

Менхенгладбахликларни енгиш эса ҳар доим ҳам осон эмас. Бундеслигадаги ҳақиқий курашни кўрмоқчи бўлсангиз, бу ўйинни ўтказиб юборманг.

 

ЛЕВАНТЕ – ВАЛЕНСИЯ

16 сентябрь, 16:00

Ҳар икки жамоа ўтган уч турдаёқ ўзи ҳақида бутун дунёни гапиртира олди. Иккиси ҳам «Сантьяго Бернабеу»да ҳисобни очди ва якунда очкога эга бўлди. «Валенсия» кейинги турда ҳам «Атлетико» билан дуранг ўйнаб, янги мавсумдан умидлари катта эканини исботлади.

Хуллас, бу тўқнашувнинг дерби эканини айтсам, бошқа сифатларга ҳожат қолмайди. 2012 йилдан буён, бу жамоалар ўйинида меҳмон жамоа ғалаба қозона олмаган. «Валенсия» бу анъанани буза олармикин?

 

ЧЕЛСИ – АРСЕНАЛ

17 сентябр, 17:30

Трансляция: Futbol TV, Матч! Футбол 1

Премьер-лига ўйинларида аксарият ҳолларда «Челси»нинг қўли баланд келган. Кубок тўқнашувларида эса, икки марта суперкубок, бир марта Англия кубоги финалида Арсен Венгер ишончли ғалабага эриша олган. Ҳар қандай натижани кутиш мумкин бўлган тўқнашув.

Ҳар икки жамоа ҳам ҳафта ўртасида еврокубокларда иштирок этган бўлса-да, рақиблар кучсизроқ бўлгани учун мураббийлар аралаш таркиб тушириш имкониятига эди ва жамоаларнинг 5-6 нафардан етакчи футболчилари дам олди. Бу ҳам ўйиннинг тетик руҳда ўтишига далолат қилади.

«Арсенал» 2011 йилдан бери АПЛ доирасидаги ўйинда «Челси» майдонида очко ололмаяпти.

МАНЧЕСТЕР ЮНАЙТЕД – ЭВЕРТОН

17 сентябрь, 20:00

Трансляция: Futbol TV, Матч! Футбол 1

Уэйн Руни ва Ромелу Лукаку энди жамоаларини алмашган ҳолда тўқнаш келадилар. Бу ҳужумчилардан ташқари, майдон марказида ҳар икки жамоага ҳам бегона бўлмаган Шнайдерлин – Феллайни курашини ҳам кўришимиз мумкин. Поль Погба эса, жароҳати туфайли сентябрни ўтказиб юборади.

«Манчестер Юнайтед» чемпионатда пешқадам бўлиб, ҳар ўйинда ўртача 3 голдан ураётган бўлса-да, ўйин борасида муаммолар борлиги кўзга ташланиб турибди ва «Эвертон» мезбонларни анча қийнаб қўйиши мумкин. Ўтган йили ҳар икки ўйинда 1:1 ҳисоби қайд этилган, қизиғи, ҳар икки ўйинда ҳам мезбон жамоа сўнгги дақиқада пенальтидан ҳисобни тенглаштирган.  

«Эвертон» пайшанба куни «Аталанта» билан ўйнаб келгани Куманга ортиқча бошоғриғи бўлади. «МЮ» Европадаги ўз ўйинини 2 кун олдин ўтказган, демак шунча кунга рақибидан тетикроқ бўлади. 

 

ПСВ – ФЕЙЕНОРД

17 сентябрь, 19:45

Нидерландия чемпионатининг икки пешқадами 5-турда ўзаро тўқнаш келади. Мамлакат чемпиони «Фейенорд» бу мавсумни ҳам йўқотишсиз давом эттирмоқда ва ўтган 4 турда юз фоизлик натижани қўлга киритди. «ПСВ» эса, сўнгги турда Ҳеренвенда мағлубиятга учрагани етмагандек, мавсумдаги тўпурар футболчиси Ҳирвинг Лозанони йўқотди. Ҳужумчи дисквалификация туфайли муҳим учрашувни ўтказиб юборади.

«Фейенорд»нинг ҳам кайфияти жойида деб бўлмайди, жамоа ЕЧЛ гуруҳ босқичидаги илк ўйинини «Манчестер Сити»га йирик ҳисобда бой берди. Яраланган шерлар тўқнашувининг гувоҳи бўламиз.

 

РЕАЛ СОСЬЕДАД – РЕАЛ МАДРИД

17 сентябрь, 23:45

Трансляция: Futbol TV

«Реал» қаторасига тўртинчи ғалабасига эришиши ва «Барселона»ни таъқиб қилишда давом этиши мумкин. Шунингдек, еврокубоклардаги йирик ғалаба жамоага янада ишонч бериши шубҳасиз. Гап сосьедадликлар ҳақида бормоқда.

Зидан шогирдлари эса, «Бернабеу»даги 2 ўйинда у қадар кучли бўлмаган рақиблар билан ўйинларда атиги 2 очко олди ва каталонияликларни олдинга қўйиб юборди. Энди эса, осон бўлмаган рақиб билан ўйинда очко йўқотиш асло мумкин эмас ҳолатда қолган.

Бу ўйиндан кейин Роналдунинг дисквафлификацияси тугайди. Лекин яна бир етакчи футболчи Марсело ҳам сўнгги турда қизил карточка олган ва бу ўйинда жамоага ёрдам бера олмайди. Жароҳатланган Асенсионинг ҳолати ҳам ҳали аниқ эмас.

Мадрид жамоаси учун яхшигина юпанч – «Реал» охирги беш ўйиннинг ҳаммасида бу рақиби устидан ишончли ғалабага эришган.

 

ПСЖ – ЛИОН

17 сентябрь, 23:59

Трансляция: Sport TV, Матч! Футбол 1

«ПСЖ» Франциянинг бошқа жамоалари учун космосга учиб кетди. Фқат очколар ёки голлар эмас, яратилган хавфли вазиятлар бўйича парижликлар Лига 1 да яққол пешқадам. Иккинчи ўринда ким? Эдисон Кавани! Унинг ўзи лигадаги бошқа жамоалардан кўпроқ қулай вазиятга эга бўлган.

Шундай бўлса ҳам, яхши афиша, янги асрдаги Франция футболининг энг муваффақиятли клублари тўқнашуви ҳеч кимни бефарқ қолдирмаса керак.

Киритилди: 16.09.2017 07:10. Ўқилди: 10636 марта. Фикрлар: 2 та.

АПЛ

ЕЧЛ

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Ман. Юнайтед 3 9
2 Базель 3 6
3 ЦСКА 3 3
4 Бенфика 3 0

Европа лигаси

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ўртоқлик учрашуви

1-тур
20.01.2017
18:00 Локомотив
0:0
Зенит С-Пб
27.05.2017
18:30 Ўзбекистон U21
3:4
Россия U21

Англия кубоги

Нимчорак финал
18.02.2017
17:30 Бёрнли
0:1
Линкольн Сити
20:00 Мидлсбро
3:2
Оксфорд
20:00 Ҳаддерсфилд
0:0
Манчестер Сити
20:00 Миллуолл
1:0
Лестер
22:30 Вулверҳэмптон
0:2
Челси
19.02.2017
19:00 Фулҳэм
0:3
Тоттенҳэм
21:15 Блэкбёрн
1:2
Ман. Юнайтед
21.02.2017
00:55 Саттон Юнайтед
0:2
Арсенал
02.03.2017
00:45 Манчестер Сити
5:1
Ҳаддерсфилд
Чорак финал
11.03.2017
17:15 Мидлсбро
0:2
Манчестер Сити
22:30 Арсенал
5:0
Линкольн Сити
12.03.2017
19:00 Тоттенҳэм
6:0
Миллуолл
14.03.2017
00:45 Челси
1:0
Ман. Юнайтед
Ярим финал
22.04.2017
21:15 Челси
4:2
Тоттенҳэм
23.04.2017
19:00 Арсенал
2:1
Манчестер Сити
Финал
27.05.2017
21:30 Арсенал
2:1
Челси

International Champions Cup

Англия суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Арсенал 1 1
2 Челси 1 1

УЕФА Суперкубоги

Англия лига кубоги

Нимчорак финал
25.10.2016
23:45 Арсенал
2:0
Рединг
23:45 Бристол Сити
1:2
Халл Сити
23:45 Лидс
2:2
Норвич Сити
23:45 Ливерпуль
2:1
Тоттенҳэм
23:45 Ньюкасл
6:0
Престон
26.10.2016
23:45 Саутгемптон
1:0
Сандерленд
23:45 Вест Хэм
2:1
Челси
23:59 Ман. Юнайтед
1:0
Манчестер Сити
Чорак финал
30.11.2016
00:45 Ливерпуль
2:0
Лидс
00:45 Халл Сити
1:1
Ньюкасл
01.12.2016
00:45 Арсенал
0:2
Саутгемптон
01:00 Ман. Юнайтед
4:1
Вест Хэм
Ярим финал
11.01.2017
01:00 Ман. Юнайтед
2:0
Халл Сити
12.01.2017
00:45 Саутгемптон
1:0
Ливерпуль
26.01.2017
01:00 Ливерпуль
0:1
Саутгемптон
27.01.2017
00:45 Халл Сити
2:1
Ман. Юнайтед
Финал
26.02.2017
21:30 Ман. Юнайтед
3:2
Саутгемптон

Сўнгги учрашув

21.10.2017. АПЛ. 9-тур.
19:00
Ҳаддерсфилд
2-1
Ман. Юнайтед

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!
© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.