Кириш Регистрация

STD.UZ/MILAN

Милан

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Янги мода ёки «Милан»нинг ажабтовур трансфери ҳақида

«Милан» ўз бағрида ўсиб-улғаётган Стефан ал Шаарави билан хайрлашиб, яна бир марта мухлисларини ҳайратга солди. Ҳарқалай, бу қарорга эътироз билдирувчилар етарлича топилди.

- 4-3-1-2 - бизга энг тўғри келувчи тактика. Бу бошланиш нуқтаси ва биз ушбу услубдан чекинмаймиз. Жамоанинг янги бош мураббийи Синиша Михайлович ўзининг тақдимот маросимида «Милан» қайси тактика асосида ўйнашини аниқ айтди-қўйди. Михайловичнинг ушбу баёнотидан сўнг табиий савол туғилди: ал Шаарави нима қилади? Танланган тактикада тезкор вингерга жой борми? Мураббийнинг жавоби қуйидагича янгради: «Стефаннинг қанот ўйинчиси сифатидаги устунликларини эътиборга олиб, ундан ярим ҳимояда фойдаланишимиз мумкин. Кўрамиз, Стефан бу ролга мослашиб оладими? Асосийси, берилган вазифани бажаришни истаса, бас». Тез орада маълум бўлдики, ал Шаарави янги ролга мослашолмайди ёки буни хоҳламайди! Сербиялик мутахассис «фиръавн»нинг кетишини эса, оддий изоҳлади: «Ал Шаарави «Монако»да ўзи ёқтирган позицияда ўйнаш имкониятига эга». Ҳа, футболчи ҳам француз клубининг аъзоси сифатида берган илк интервьюсида шуни тасдиқлади: «Шубҳа йўқ, бу ерда менинг қанот ҳужумчиси мақомида тўп суришим эҳтимоли баланд. Аниқ тўхтамга келдим. Мақсадим тайин - терма жамоа таркибига кириб, Европа чемпионатига бориш».

Стефан 4 йил давомида «Милан»га муҳаббати ғоят кучли эканлигини таъкидлаб келди. Бироқ унинг трансфери бўйича музокаралар атиги 3 кунга чўзилди, холос. Умуман, ҳужумчининг тан олишича, у 24 соат ичида аниқ қарор қабул қилибди. Бу қарори билан «россонерлар» мухлисларини икки лагерга бўлиб ташлади. Бир томондагилар унинг мавсум-2012|2013нинг биринчи даврасида 14та гол урганини айтиб, клуб хатога йўл қўйганини таъкидлашмоқда. Иккинчи тоифага мансуб тиффозилар эса, «биллур футболчи» (жароҳатларга мойиллиги назарда тутиляпти)дан наф кам бўлганини айтишмоқда. Лекин битта масалада барчанинг фикри бир хил: агар жароҳатлар халақит бермаганида, «фиръавн» «Милан»ни кўкларга кўтарарди.

Айтганча, бундан 2 йилча олдин «Анжи» клуби «Милан»га 40 миллион евро, футболчининг ўзига эса йилига 7 «лимон»лик маош таклиф қилганди. Бироқ 20 ёшли йигит узоқ Доғистонга йўл олишни истамади. Хуллас, пулдан чинакам футболни, «Милан»ни устун қўйди. Тўғри, у «Монако»да ҳам «Милан»дагидан кўпроқ ҳақ олади - 3 млн. евро («россонерлар» 2,4 «лимон» беришарди). Лекин ҳозирги вазият умуман бошқа: жароҳатлардан азобланган футболчи етарли даражада ўйнаш мақсадидагина клубини алмаштирди. Қолаверса, у яна «Милан»га қайтиши мумкин. Зеро, «Монако» 3 миллион евро эвазига ижара шартномасини тузди ва агарда футболчи 15тадан кўп ўйинда майдонга тушса, яна 13 «лимон» тўлаб, трансфер ҳуқуқини тўла сотиб олиши мумкин.

Кўринишидан, Сильвио Берлускони жамоаси антиқа соч турмагига эга футболчилардан бирин-кетин қутулаётгандек. Аввалроқ Марио Балотелли кетганди, энди ал Шаарави. Хуллас, жамоадаги «ирокезлар триоси»дан биргина Мбайе Ньянг қолди. Лекин у таркибдан ташқи кўриниши эмас, ўйини туфайли жой оляпти. Битта нарса аниқ: Милан сартарошларида иш пича камайди. Эҳтимол, энди кимдир чиқиб, янги модани тарғиб этар? Кўрамиз...

Киритилди: 27.07.2015 11:42. Ўқилди: 11673 марта. Фикрлар: 5 та.

«A» Серия

Жамоа Ў О
1 Интер 33 86
2 Милан 33 69
3 Ювентус 33 64
4 Болонья 33 62
5 Рома 33 55
6 Аталанта 32 54
7 Лацио 33 52
8 Наполи 33 49
9 Фиорентина 32 47
10 Торино 33 46
11 Монца 33 43
12 Женоа 33 39
13 Лечче 33 35
14 Кальяри 33 32
15 Верона 33 31
16 Удинезе 33 31
17 Эмполи 33 31
18 Фрозиноне 33 28
19 Сассуоло 33 26
20 Салернитана 33 15

ЕЧЛ

F - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Боруссия Д 10 18
2 ПСЖ 10 17
3 Милан 6 8
4 Ньюкасл 6 5

Европа лигаси

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Италия кубоги

Нимчорак финал
13.01.2021
00:45 Милан
0:0
Торино
19:00 Фиорентина
1:2
Интер
21:45 Наполи
3:2
Эмполи
14.01.2021
00:45 Ювентус
3:2
Женоа
21:30 Сассуоло
0:2
СПАЛ
15.01.2021
01:15 Аталанта
3:1
Кальяри
20.01.2021
01:15 Рома
2:4
Специя
22.01.2021
01:15 Лацио
2:1
Парма
Чорак финал
27.01.2021
00:45 Интер
2:1
Милан
21:45 Аталанта
3:2
Лацио
28.01.2021
00:45 Ювентус
4:0
СПАЛ
29.01.2021
01:00 Наполи
4:2
Специя
Ярим финал
03.02.2021
00:45 Интер
1:2
Ювентус
04.02.2021
00:45 Наполи
0:0
Аталанта
10.02.2021
00:45 Ювентус
0:0
Интер
11.02.2021
00:45 Аталанта
3:1
Наполи
Финал
19.05.2021
23:59 Аталанта
1:2
Ювентус

International Champions Cup

Италия суперкубоги

Финал
21.01.2021
01:00 Ювентус
2:0
Наполи

Сўнгги учрашув

22.04.2024. «A» Серия. 33-тур.
23:45
Милан
1-2
Интер

Навбатдаги учрашув

27.04.2024. «A» Серия. 34-тур.
21:00
Ювентус
-:-
Милан

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.