Кириш Регистрация

STD.UZ/MILAN

Милан

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Фурқат Юсупов: «Барса», «Милан», «МЮ», «Реал», «Интер» ва «Челси» клублари қандай ташкил топган?

Жаҳоннинг гранд жамоалари «Барса», «Милан», «МЮ», «Реал», «Интер» ва «Челси» жамоалари қай тариқа ташкил топганини биласизми? Биз бу ҳақда қисқача тўхталиб ўтишга қарор қилдик.



«Барселона» ФКни швейцариялик бизнесмен Ганс Гампер ташкил қилган, у шу қадар Каталония миллатига қўшилишга ҳаракат қилган-ки, натижада хатто исмини Каталон Хуан Гампер (Catalan Joan Gamper) деб ҳам ўзгартирди. Гампер шунингдек клуб хозиргача сақланиб қолган номини ҳам ўзгартирди. Ҳаммаси унинг махаллий рўзномалардан бирида ўша вақтдаги хали номи танилиб улгурилмаган футбол тури бўйича клуб тузиш учун спортчиларни йиғиш мақсадида берган эълонидан бошланди. 11 ўйинчи тўпланди: Гуалтери Вилд, Луис Д’Осса, Бартемоу Тервддас, Отто Кунзле, Oттo Майер, Энрик Дукал, Пере Кобот, Карлес Пуйол, Йозеф Ллобет, Жон Парсонс ва Вилливм Парсонс. Илк кунлардан клуб анъанавий Испан клуби «Club de Futbol Barcelona» номи билан эмас, интернационал рухдаги ном «Footbol Club Barcelona» билан номланди. 


«Манчестер Юнайтед» ҳикояси 1878 йилда, Ланкашир ва Йоркшир Темирйўллари ва Вагон Заводи ишчилари корхона эгаларидан футбол жамоаси ташкил этиш учун рухсат ва ҳомийлик сўраган кунидан бошланди. Рухсат берилди ва «Newton Heath LYT» («Ланкашир ва Йоркшир Темирйўллари» ҳомийлигидаги) клуби дунёга келди. У 1885-йилда профессионал футбол клуби даражасига етди ва «Манчестер Сениор Кубоги» ўйинларининг финалигача етиб келди, кейинги йили эса ана шу Кубокни қўлга киритди, бу Манчестернинг илк унвони эди. Клуб «Manchester United» номига 1902-йилда ўзгартирилди. Уларнинг асосий рақиби «Ardwick» эди (кейинроқ «Манчестер Cити» номи билан юритилди). Клубнинг тақдири кўпга чўзилмади ва 1902-йилда банкрот деб эълон қилинди. Фақат ҳимоячи Гарри Стеффорднинг уринишларигина клубни сақлаб қолди. Унинг маҳаллий пиво заводи эгаси Жон Дейвис билан учрашуви омадли бўлди ва натижада Дейвис клубни сотиб олди. У клубни ҳамма қарзларидан тўлақонли равишда озод этди ва «Манчестер Юнайтед» учун янги даврга асос солди. 1902-йилнинг охирларида директор Луис Рокка таклифи билан клуб «Манчестер Юнайтед» номига ўзгартирилди.

1899 йил 16 декабрда Милан шаҳридаги бир гурухлар ишқибозлар, «Ди Норд» меҳмонхонасининг залига йиғилишиб, ўша вақтга қадар фаолият юритиб келаётган спорт клубини расмий равишда таъсис қилишди ва унга «Милан Футбол ва Крикет Клуби» деб ном беришди. Клубнинг биринчи штаби 1899 йил Милан шаҳрининг Вайншоп ат Виа Берчет районида ташкил қилинди. Бу клуб тарихининг бошланиши эди, кейинчалик барчага маълумки, «Милан» дунёдаги энг кучли ва машҳур клублардан бирига айланди.

«Интер» (Интернационале) футбол клуби 20 асрнинг бошида «Милан» футбол клуби бошкарувидаги ички низолар натижасида бунёд этилганди. Милан шахри бош жамоасида факат италиялик уйинчилар туп суриши мумкин эди. Жамоа бошкаруви эса ака-ука Кампериолар қўлида эди. Бошкарув услубидан норози булган жамоанинг 45 аъзоси Джованни Парамитьотти бошчилигида клубни тарк этдилар ва янги жамоа тузишга ахд килдилар. Шундай килиб, 1908 йилнинг 9 март куни янги футбол клубига асос солинди ва «Интернационале» деб номланди. Клуб бундай номланишига асосий сабаб, жамоа уйинчилари турли давлатлардан йиғилган эди. «Интер»нинг биринчи жамоа сардори Манктл хам швейцариялик эди. Жамоа миллий рамзи сифатида олтин ранг, қора ва кўк рангларни танлади. Парамитьотти томонидан яратилган бу лойиҳа ўз ютуқларини кўп куттирмади. 

«Челси» клуби 1905 йили, 14 мартда ташкил қилинган эди. Клубнинг ташкил топишига унинг уй учрашувларини ўтказадиган қадрдон ўйингоҳи «Стемфорд Бриж» сабабчи бўлган. Аслида бунинг тескариси бўлиши лозим эрса-да, тақдир тақозосига кўра, олдин уйни қурдилар, сўнгра унга хўжайин топдилар. Айнан шу сабабга кўра, ўйингоҳнинг қурилиши «Челси» клуби ташкил этилишидан анча олдин амалга оширилди. 1987 йил, 28 апрельда «Стемфорд Бриж» ўйингоҳига тамал тоши қўйилди. Боя айтиб ўтганимиздек, ўйингоҳ қурилаётган вақтларда «Челси» клуби «ҳали режада ҳам йўқ эди». Шу сабабли, ўйингоҳ Лондондаги атлетлар клуби ихтиёрига топширилди. 1904 йилда «Стемфорд Бриж» ҳаётида янги кунлар бошланди. Уни ака-ука Мирслар сотиб олди. 1904 йилда Мирслар оиласи ўйингоҳни «Фулхэм» клубига таклиф этдилар. Аммо клуб маъмуриятига бу таклиф ёқмади ва уни рад этдилар. Бекор қилдилар. Бечора «Фулхем»чилар, агарда жавоблари билан ўзларига қандай душман орттириб олишларини билганларида, сира ҳам бундай қилмаган бўлардилар-а... Шундан сўнг, Мирслар оиласи ўйингоҳ жамоасиз қолиб кетмаслиги учун, ўзлари янги клуб тузишга аҳд қилдилар. Янги жамоага ном топишда ҳам муаммолар пайдо бўлди. Ўйингоҳ Фулхэмда жойлашган, аммо бу ном аллақачон бошқа клубга тегишли бўлиб улгурган. Шу тариқа 1905 йили «Челси» жамоаси ташкил қилинди. 

«Реал Мадрид» клубининг расман ташкил топган санаси 1902-йил 6- март ҳисобланади, ўша вақтда ака-ука Падрос ва Хулиан Паласиослар Madrid Football Club номли клубни очишга муваффақ бўлишади. 1920-йил 29- июн куни Испания қироли Алфонсо ХIII клубни Қироллик клуби мавқеини беришга қарор қилди. Шу кундан этиборан жамоа «Қироллик клуби» яъни «Реал Мадрид» деб номлана бошланади.

Юсупов Фурқат

Киритилди: 19.12.2015 15:00. Ўқилди: 6519 марта. Фикрлар: 1 та.

«A» Серия

Жамоа Ў О
1 Интер 33 86
2 Милан 33 69
3 Ювентус 33 64
4 Болонья 33 62
5 Рома 33 58
6 Аталанта 32 54
7 Лацио 33 52
8 Наполи 33 49
9 Фиорентина 32 47
10 Торино 33 46
11 Монца 33 43
12 Женоа 33 39
13 Лечче 33 35
14 Кальяри 33 32
15 Верона 33 31
16 Эмполи 33 31
17 Удинезе 33 28
18 Фрозиноне 33 28
19 Сассуоло 33 26
20 Салернитана 33 15

ЕЧЛ

F - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Боруссия Д 10 18
2 ПСЖ 10 17
3 Милан 6 8
4 Ньюкасл 6 5

Европа лигаси

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Италия кубоги

Нимчорак финал
13.01.2021
00:45 Милан
0:0
Торино
19:00 Фиорентина
1:2
Интер
21:45 Наполи
3:2
Эмполи
14.01.2021
00:45 Ювентус
3:2
Женоа
21:30 Сассуоло
0:2
СПАЛ
15.01.2021
01:15 Аталанта
3:1
Кальяри
20.01.2021
01:15 Рома
2:4
Специя
22.01.2021
01:15 Лацио
2:1
Парма
Чорак финал
27.01.2021
00:45 Интер
2:1
Милан
21:45 Аталанта
3:2
Лацио
28.01.2021
00:45 Ювентус
4:0
СПАЛ
29.01.2021
01:00 Наполи
4:2
Специя
Ярим финал
03.02.2021
00:45 Интер
1:2
Ювентус
04.02.2021
00:45 Наполи
0:0
Аталанта
10.02.2021
00:45 Ювентус
0:0
Интер
11.02.2021
00:45 Аталанта
3:1
Наполи
Финал
19.05.2021
23:59 Аталанта
1:2
Ювентус

International Champions Cup

Италия суперкубоги

Финал
21.01.2021
01:00 Ювентус
2:0
Наполи

Сўнгги учрашув

22.04.2024. «A» Серия. 33-тур.
23:45
Милан
1-2
Интер

Навбатдаги учрашув

27.04.2024. «A» Серия. 34-тур.
21:00
Ювентус
-:-
Милан

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.